“ب” (БЕ) ҲАРФИ


Қизиқарли маълумот: Бу ҳарф Қуръони каримда 11490 марта келган.
Ёзилиши: “Бе” ҳарфи ўзидан олдинги ва кейинги ҳарфларга қўшиб ёзиладиган тўрт кўринишга эга. У фақат сатр устида ёзилади.


2-машқ:Қуйидаги ҳарфларни қўшиб ўқишни машқ қилинг.
بَ بِ بُ

 5-топшириқ:

1. “Алиф” ва “бе” ҳарфла¬рининг ҳар бир кўринишини икки қатор¬дан ёзинг.

2. Иккинчи машқдаги ҳарфларни қўшиб ўқинг.
3. Истифола ҳарфлари қайсилар?

ҚАЛҚАЛА

Қалқала – тебратиб ўқишдир. Қалқала ҳарфлари сукунли бўлгани¬да, тебратиб ўқилади. Қалқала ҳарфлари булар: ب، د، ج، ق، ط.
Улардан бошқа ҳарфлар тебратиб ўқилмайди.
Қалқала иккига бўлинади:
1. Қалқала ал-кубро (катта қалқала);
2. Қалқала ас-суғро (кичик қалқала).
Агар қалқала ҳарфи сўз охирида келса, қалқала ал-кубро бўлади.
Бунда ҳарф кучли тебранади. Агар қалқала ҳарфи сўз ўртасида келса, қалқала ас-суғро бўлади. Бунда ҳарф кучсизроқ тебранади.

Диққат қилинг: Қуръони каримни тўғри ўқиш учун ҳар бир дарсда ўтилган қоидаларни амалда татбиқ қилиб боришингиз лозим.

“د”(ДОЛ) ҲАРФИ


Қизиқарли маълумот:Бу ҳарф Қуръони каримда 5991 марта келган.
Ёзилиши:Фақат сатр устида ўзидан олдинги ҳарфга қўшиб ёзиладиган икки кўринишга эга.


3-машқ: Қуйидаги мисолларни ўқиб машқ қилинг.

دَ دِ دُ
اَدْ اِدْ اُدْ دَبْ بَدْ اَدِبَ اَبَدُ اَدَبَ
اَدَبُ دَبَبَ دَبْدَبَ

6-топшириқ:

1. “Адиба”, “адаба”, “дабдаба”, “даб” ва “бад” сўз¬ла¬рини араб им¬ло¬сида ёзинг.
2. Ўтилган қоидаларни такрорлаб, били¬мин¬¬гизни синаб кўринг.
3. “Д” ва “б” ҳарфлари иштирокидаги ўтилган сўзлар¬ни ёзиб машқ қилинг.
Намуналар: دُبْدِبَبْ، بَدَ، أَدِبَ،

Гулобод Қудратуллоҳ қизининг
Қуръон ўқитиш ва ёдлаш усуллари китобидан

2 изоҳлар

  1. Assalomu alaykum kurslarga qanday yozilsak buladi?
    Yangi kurs qachon boshlanadi?

  2. Ва алайкум ассалом. Курсларга талаб этилган ҳужжатларни топширсангиз, навбатга қўйиласиз. Гуруҳ шаклланганда билим юртидан телефон қилиб сизни чиқиришади. Шартнома асосида тўлов амалга оширилгандан сўнг машғулотлар бошланади. Батафсил маълумот учун сайтнинг “Пуллик курслар” шўъбасига киринг.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*