Мустақиллик улуғ неъмат

Ўзга элнинг боғи билан боғчаси
Ўз элингнинг ёнтоғича кўринмас

Бу мисраларда шоир айтганидек юрт қадри тараннум қилинаяпти. Ҳар бир инсон учун ўз туғилиб ўсган макони қадрли. Ватан ҳур ва озод бўлсагина у жойдаги инсоннинг ҳам қадри бор. Ундай бўлмаса бу юртда нималар бўлишини ўтган тарихимизда кўрдик. Миллатнинг қанчадан-қанча ўғлонлари халқ душмани деган ном билан сургун қилинди, отилди, хўрланди. Қанча аждодларимиз орзу қилиб, бу кунларни кўриш насиб қилмади. Алҳамдулиллаҳ, бизга бу даврда яшашни ва мустақиллик берган имкониятлардан фойдаланишни насиб қилди.

Мустақилликдан кейин эришилган ютуқлардан ҳам, бу неъматнинг улуғлигини англаш қийин эмас. Ёки аксинча, мустабид тузумни оқибатларини эсга олсак ҳам, бу неъматни қадри улуғлигини биламиз. Истиқлолга мана 27 йил бўлди. Лекин бу йилга нисбатан эришилган ютуқлар албатта қувонарли, шукрким истиқлол бериши мумкин бўлган барча имкониятларга эгамиз. Она- тилимиз, миллийлигимиз, Конституциямиз, ўз армиямизга, валютамизга, олтинимизга эга бўлиш ва бошқа кўплаб ютуқларни давом эттиришимиз мумкин. Чет эллар билан алоқаларимиз ривожланди. Юртимизга инвесторларнинг кириб келишида юртдошларимизнинг иш билан таъминлаши, давлат ҳисобига катта маблағ кириб келиши ва кўплаб фойдалар бор. Кўплаб иқтидорли ёшлар чет-элларда нуфузли ўқув юртларида ўқиб малакали мутахасислар бўлиб етишмоқда. Мамлакат келажагини ёшларсиз тасаввур қилолмаймиз. Бугунги кунимизда ёшларимизга берилаётган имкониятлардан ҳам билишимиз мумкинки, истиқлол бизга қанча имкониятлар берганини, айниқса охирги йилларда янаям илмга тарғиб кучайди. Бунга кўплаб мисоллар бор, лекин биргина китобхонликка эътиборни олсак ҳам катта ўзгаришларни кўрамиз. Кўп китоб ўқиганларни тақдирлаш учун ҳар-хил мусобақаларнинг ташкил қилиниши, барча ахборот воситаларида бу мавзунинг кенг ёритилиш ёшу-қари ҳаммани ўқишга ва уқишга чақирди. Юртбошимиз Ш.Мирзиёвнингнинг шахсан ўзлари Қуръон мусобақасини ўтказиш бўйича ўз фикрларини айтишлари ва мусобақани босқичма-босқич ўтказиш ҳақидаги кўрсатмалари халқимизни жуда хурсанд қилди. Мусобақани Республика босқичи бутун дунёда кўрсатилиши чет-элдаги ватандошларимизни хурсанд қилиш билан бирга, хорижлик мусулмонларни ҳам юртимизда бўлаётган тарихий воқеаларни кузатишга имкон бўлди. Ха, тарихий дейишимизга асос бор чунки биламизки ўтган биз ва ота-оналаримиз кўрган даврда қуръон мусобақаси бу шаклда бўлганини ҳеч ким кўрмаган. Бу хайрли ишларнинг бошида Президентимизни ўзлари бош-қош бўлиб туриши ҳаммамизни қувонтириш билан бирга ҳар бир ватандошимизга катта маъсулиятни юклайди, яъни мустаққилликни қадрига етиш ва бунга муносиб бўлиш маъсулиятидир.

З. Аминова Хадичаи

Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*