ЯРИМТА ОЛМА

Собит исмли йигирма беш ёшли йигит олмазор яқинида сайр қилиб юрарди. Бирдан очқаганини ҳис қилди. Боғдаги дарахтлардан битта олма узиб олиб тишлади. Олманинг ярмини ҳам еб бщлмай, бирдан боғ эгасидан розилик сўрамагани эсига тушди. Уёқ-буёққа қараб, кўзи нарироқда ўтирган бир кишига тушди. Йигит унга яыинлашиб: “Қорним оч эди, манави олмани уздим ва ярмини едим. Бирдан эгасини рози қилмаганим эсга тушди. Шунга розилингизни сщрамоқчи эдим”, деди. Бояги киши бундай жавоб қилди: “Мен бу боғнинг шунчаки қоровулиман, эгаси бир кеча-кундуз йўл босиладиган масофадаги қишлоқда туради”. Йигит боғ эгасининг қишлоғига қараб йщлга тушди. Уни топиб, бўлган воқеани айтди, билмай еб қўйган яримта олма учун розилик сўради.

Боғ эгаси унга синчилаб қараб чиқаркан, бундай деди:
“Агар қизимга уйланмасанг, олмага асло рози бўлмайман. Бу менинг асосий шартим. Аммо никоҳга розилик беришингдан олдин қизимга таъриф берай: у кар, соқов, кўр ва оқсоқ”.
Йигит ўзига ўзи: “Мен бу ерга еб қўйган олмамни ҳалоллаб олиш ва Аллоҳ розилигини топиш учун келгандим, демак, боғ эгасининг шартига кўнишим керак”, деди. Шу хаёллар билан у бўлажак келинни кўргани бордию ҳайратга тушди: қизнинг ҳусни гўзал, ҳеч қандай жисмоний нуқсони йўқ эди. Шунда йигит: “Отангиз сиз ҳақингизда бошқача гапирган эдилар”, деди. Бунга жавобан қиз бундай деди: “Отам тўғри айтибдилар. Мен карман, Аллоҳга мақбул бўлмаган сўзларни эшитмайман. Мен соқовман, Аллоҳга ёқмаган сўзларни гапирмайман. Мен кўрман, Аллоҳга хуш келмайдиган
нарсаларни кўрмайман. Мен оқсоқман, Аллоҳ қайтарган йўлларга юрмайман”. Йигит шу заҳоти унга уйланишга рози бўлди ва бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит
(Имоми Аъзам) дунёга келди.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*