Агар устод андин розидур – тенгри розидур

“Устоз – отангдек улуғ” Навоийнинг асарларида устозларга юксак эҳтиромни кўриш билан бирга устоз – шогирдлик муносабатлари, уларнинг ҳақлари, бурч ва вазифаларига доир қимматли маълумотларга эга бўламиз. Бугун халқ орасида тилдан – тилга кўчиб юрган пурмаъно нақлларга дўниб бораётган Ҳазрати Навоий байтлари бизни комилликка ундашда давом этаётир. Сўз мулкининг султони устозларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатиши унинг шундай улуғ инсонга айланишига хизмат қилган бўлса, не ажаб….

Шу муносабат билан билим юртимизда ўтказилаётган устоз ва мураббийлар байрами, Қуръон фан ойлиги, ва 1-курс талабаларининг талабаликга қубулига бағишланган тантанали тадбир 27 сентябрь куни бўлиб ўтди. Тадбирни Ўзбекистон мусулмонлар идораси хотин – қизлар бўлими мутахасиси Мариям Абдуллаева кириш сўзи билан очиб, юртимизда устоз мураббийларга, олиму уламоларга юксак эҳтиром кўрсатилаётгани, Президентимизнинг 2017 йилдаги БМТ Бош Ассамблеяси минбарида Имом Бухорий номини катта эҳтиром билан тилга олинганинг ўзиёқ устозларга ҳурмати нақадар буюклиги ифодаси эканини айтиб ўтдилар.

Буюк аждодларимизнинг илмий меросини, ибратли ҳаёт йўлларини теран тадқиқ этиб, уларнинг бой тафаккури сарчашмаларидан халқимизни баҳраманд этишга, ёш авлодни соф ислом ақидаси билан таништиришга, уларда ватанпарварлик фазилатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган устоз мураббийлардан Нурмухамедова Малика устозга ва бошқаларга билим юртимиз томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Узоқ йиллар давомида билим юртимиз мударрисаларга самимий ихлос ила беминнат беғараз хизмат қилиб, ярим асирлик самарали меҳнатлари муносиб баҳоланди. Уларга ҳам эсдалик совғалари берилди.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*