Эътиборсиз қолаётган суннатлардан бири тавба намозидир

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким бирор гуноҳ содир қилсаю, кейин туриб, покланиб, (икки ракъат нафл) намоз ўқиса ва гуноҳларини ўтиб юборишини сўраб, Аллоҳга

истиғфор айтса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечириб юборади», деганларини эшитдим» деб, қуйидаги оятни ўқидилар:

 وَالَّذِينَ إِذَا فَعَلُوا فَاحِشَةً أَوْ ظَلَمُوا أَنْفُسَهُمْ ذَكَرُوا اللَّهَ فَاسْتَغْفَرُوا لِذُنُوبِهِمْ وَمَنْ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا اللَّهُ وَلَمْ يُصِرُّوا عَلَى مَا فَعَلُوا وَهُمْ يَعْلَمُونَ

«Улар фаҳш иш ёки ўзларига зулм қилганларида Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар. – Гуноҳларни Аллоҳдан ўзга ким ҳам мағфират қиларди? – Ва билиб туриб, қилган ишларида бардавом бўлмаслар» (Оли Имрон сураси, 135- оят).

Маълумки, тақводорлик мўминларнинг олий даражаси ҳисобланади. Ҳозирги ояти каримада тақводорларга улкан даражалар ваъда қилинмаётир. Лекин ушбу оятда фоҳиша иш ёки ўзига зулм қилган одамлар ҳам тақводорлар сафидан ўрин олиши мумкинлиги айтилмоқда. Бу нимага далолат қилади? Бу Ислом динининг бағри кенглигига далолат қилади. Бу Исломда инсоннинг табиатини ниҳоятда чуқур билиб ўзига яраша муомала қилинишидан далолат беради. Инсон, нима бўлганда ҳам, инсондир. Ҳаёти давомида турли қийинчиликларга, иғво ва чалғитишларга учрайди. Баъзи вақтларда заифлиги тутиб, ҳавою нафсининг сўзига кириб қўяди. Бундай пайтда дарҳол ўзига келиб, ояти каримада зикр этилаётгандек,

«Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишини сўрарлар».

Хўш, буларга қандай муносабатда бўлиш керак? Сен фалон ишни қилиб қўйдинг, бўлди, энди умидингни узавер, дейиладими? Йўқ! Ислом тавба эшигини кенг очиб қўйган. Бандалик, ожизлик тутиб баъзи гуноҳларни қилган бўлса ҳам, тақводорлар сафига қўшилиш имкони бор. Фақат, бир шарти бор, у ҳам бўлса:

«Аллоҳни эслаб, гуноҳларини мағфират қилишни сўрарлар» ва

«…билиб туриб, қилган гуноҳларида  бардавом бўлмаслар».

Ана шундагина тақводорлар сафига қўшилиш имкониятидан маҳрум бўлмайдилар. Аммо тавба қилмасалар ва билиб туриб гуноҳларида яна давом этаверсалар, бу имконият уларга ҳеч қачон берилмайди.

Демак, бир марта, билмасдан ёки заифлик тутиб, гуноҳ қилиб қўйган одам дарров тавба қилса ва гуноҳдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул экан. Бу қоида ва мағфират бобидаги барча оят ва ҳадисларга тегишлидир. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, оғзида тавба қилдим деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал розияллоҳу анҳу  ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссолату вассалом: «Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон яхшилаб таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқиб, сўнгра истиғфор айтса, албатта, Аллоҳ уни кечиради», деганлар.

Имом Термизий ривоят қилган.

 Демак, билмасдан ёки заифликдан гуноҳ қилиб қўйган киши дарров тавба қилса ва бу гуноҳни қилишдан тўхтаса, шундагина тавбаси қабул бўлар экан. Баъзи нафси бузуқ одамлар ўйлаганидек, тил учида «Тавба қилдим» деб қўйиб, қайта-қайта гуноҳ қилаверадиганлар бу ҳукмга кирмайдилар).

Хадичаи Кубро аёл-қизлар  ўрта

махсус ислом билим юрти матбуот хизмати

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*