Аллоҳ таолога маҳбуб бўлиш бахти

Аллоҳ таолонинг муҳаббати мақомотларнинг энг олийсидир. Шавқ, унс ва ризо каби кейинги мақомотлар ушбу мақомнинг самараларидир. Тавба, сабр ва зуҳд каби олдин келадиган мақомотлар бу мақомнинг муқаддималаридир. Ислом уммати  Аллоҳ таолога ва Унинг расулига муҳаббат қилиш фарз эканига ижмоъ қилган.

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا مَنْ يَرْتَدَّ مِنْكُمْ عَنْ دِينِهِ فَسَوْفَ يَأْتِي اللَّهُ بِقَوْمٍ يُحِبُّهُمْ وَيُحِبُّونَهُ أَذِلَّةٍ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ أَعِزَّةٍ عَلَى الْكَافِرِينَ يُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلَا يَخَافُونَ لَوْمَةَ لَائِمٍ ذَلِكَ فَضْلُ اللَّهِ يُؤْتِيهِ مَنْ يَشَاءُ وَاللَّهُ وَاسِعٌ عَلِيمٌ

Эй иймон келтирганлар! Сизлардан ким динидан қайтса, Аллоҳ албатта Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур. Улар мўминларга хокисор, кофирларга қаттиққўл, Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилурлар ва маломатчининг маломатидан қўрқмаслар. Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, хоҳлаган одамига берадир. Аллоҳ фазли-карами кенг ва билувчи зотдир.

 «Аллоҳ, албатта, Ўзи севадиган ва улар ҳам Аллоҳни севадиган қавмни келтирур».

Демак, Аллоҳ таоло Ўз динининг ер юзида барқарор бўлишига восита қилган бандалари алоҳида сифатларга эгадирлар. Биринчиси–ўзаро муҳаббат. Яъни, Аллоҳ уларни севади, улар ҳам Аллоҳни севадилар. Бу ўзаро муҳаббат энг катта ва қувватли боғланишдир.

 Аллоҳнинг динига хизмат қилувчиларга, ўша динда мустаҳкам турувчиларга оз эмас, кўп эмас, Аллоҳниг муҳаббати бўлар экан. Дунёда ўзини билган инсон учун бундан улкан бахт йўқ. Ожиз бир инсоннинг муҳаббатига сазовор бўлган шахс ўзини қанчалар бахтли-саодатли ҳис этади. Биз сўз юритаётган муҳаббат эса, ҳамма бандаларнинг Робби, бутун оламларнинг холиқи, икки дунёнинг молики, барча махлуқотлар қатори бандаларнинг ҳам холиқи, уларга жон ато қилган, нозу неъмат берган, қиёмат куни ҳисоб-китоб қиладиган Зотнинг муҳаббати! Аллоҳнинг маҳбуби бўлишдан юқори бахт йўқ. Шу билан бирга, бу муҳаббатга эришишнинг фақат бир йўли бор–мусулмон бўлиш.

Ихлосли мусулмон бўлиш. Аллоҳнинг севгисини қозонган бандаларнинг ўзлари ҳам Аллоҳни севадилар. Демак, севги-муҳаббат икки тарафламадир. Аллоҳни севиш қандай улкан бахт.

Бу севги дунёдаги ҳамма севгилардан устун турадиган севгидир. Бу севги жо бўлган қалбда бошқа севгилар ҳам соғлом бўлади. Аллоҳни севгувчи одам доимо ўз маҳбуби розилиги учун ҳаракат қилади. Ўзида шундай севги пайдо қила олган одам дунёни ҳам бошқача кўради.

Дунёдаги ҳамма нарсани ўз қадр-қиммати билан танийди. Фақат мусулмон инсонгина ушбудай севгига соҳиб бўла олади. Бошқалар бу бахтдан бебаҳрадирлар. Бошқаларда бунақа севги бўлиши амри маҳол.

Демак, Аллоҳ таола Ўз дининг ер юзида барқарор бўлишига восита қилган бандалари алоҳида сифатларга эгадир.

 Биринчиси – ўзаро муҳаббат. Яъни Аллоҳ таоло уларни севади, улар ҳам Аллоҳ таолони севадир.

         Бу ўзаро муҳаббат энг катта ва қувватли боғланишдир. Аллоҳнинг динига хизмат қилувчиларга, ўша динда мустаҳкам турувчиларга Аллоҳ таолонинг муҳаббати бўлар экан. Дунёда ўзини билган инсон учун бундан улкан бахт йўқ.

         Ожиз бир инсоннинг муҳаббатига сазовор бўлган шахс ўзини қанчалар бахтли ҳис этади. Биз сўз юритаётган муҳаббат эса ҳамма бандаларининг Робби, бутун оламларнинг Холиқи, уларга жон ато қилган, нозу неъмат берган, қиёмат куни ҳисоб-китоб қиладиган Зотнинг муҳаббатидир!

 Аллоҳ таолонинг маҳбуби бўлишдан юқори бахт йўқ. Шу билан бирга, бу муҳаббатга эришишнинг фақат бир йўли бор – мусулмон бўлиш, ихлосли мусулмон бўлиш.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар

ўрта махсус ислом билим юрти

М. Саиджалолова 

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*