Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “21 октябрь – Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган куни муносабати билан маърифий тадбир бўлиб ўтди

Ҳар бир шахснинг, жамият ва миллатнинг ўз урф одатлари, яшаш тарзи ва табиийки, ўз она тилиси мавжуд. Булар эса жамият ривожининг асосий негизлари ҳисобланади. Сабаби, давлат ҳар қанча ривож топмасин, юқорида санаб ўтган асл илдизлари бўлмас экан, бу жамият бора-бора инсоният тарихидан бутунлай йўқолиб кетиши ҳеч гап эмас.

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан “Тилимиз- маънавий бойлигимиз” шиори остида ўтказилаётган байрам тадбирини билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова очиб берди. ПРЕЗИДЕНТ Шавкат Миромонивич Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган ҳаракатлар стратегиясининг 5-босқичида Миллатлараро тотувлик диний бағрикенглик, минтақавий дипломатиянинг давлат ривожида нақадар муҳим экамлиги таъкидлаб ўтилган. Шунга кўра мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари бир-бирининг тили, миллати, урф-одатларини ҳурмат қилган ҳолда яшаши мақсадга мувофиқ бўлади.

Ҳозирги даврда ҳар қайси давлат ўз ҳудудида она тили юқори ўринда туришини ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Аммо шундай ҳолатларга гувоҳ бўляпмизки турли хил намойиш эълонларида ва яна шу каби ижтимоий муҳитимизда она тилининг бузилиш жараёнлари яъни хатоликлар ҳам учраб турибди. Билим юрти мударрисаси Адилова Наргиза устоз ўз таклифларини билдириб, ҳозирги кунда шундай инсонларни ҳам учратяпмизки улар ўз она тилларидан бошқа тилларни нафақат афзал биладилар балки уни жамият ичида кенг ёйишга ҳам ҳаракат қиладилар.

Ҳозирги замон талабига кўра инсон бошқа тилларни муккаммал ўрганиш ва уни муносабатда қўллай олиш керак. Бироқ, шуни ҳам ёддан чиқармаслигимиз керакки, Тил-миллат руҳи руҳсиз эса тана ҳам бўлмайди. Шундай экан, ҳар биримиз ўз тилимизни мукаммал ўрганган ҳолда чет тиллари орқали келажагимизга пойдевор қуришимиз лозим. Шунда келажакда улкан ютуқларга эришишимиз ва давлатимиз номини жаҳон ҳамжамияти орасида юқори чўққиларга олиб чиқишимиз мумкин.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*