АСАЛНИНГ ХАМ ОЗИ ШИРИН!

Аллоҳ Таоло Қасос сураси 77-оятида шундай марҳамат қилади:
“Ерда бузғунчилик қилишни истама, чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас! ”
Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: “ Мусулмон, мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган кишидир. Мухожир “ Аллоҳ қайтарган нарсадан узоқда бўлган кишидир. Имом Бухорий, Имом Муслим: “Бир киши Набий (с.а.в.) дан сўради. Мусулмонлар унинг қайсиси яхшироқ? Мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломатда бўлган кишидир,” дедилар.

Бузғунчилар бутун дунёни ваҳима ва қўрқувга солиш учун бор имкониятларидан фойдаланмоқдалар. Интернет орқали видеолар тарқатиб, инсонларга психологик, маънавий таҳдид қилишмоқда. Лекин улар АЛЛОҲНИ БУЮКЛИГИНИ, АЛЛОҲ ҳамма нарсани кўриб турганини унутмоқдалар. Уларнинг кўзларини вахшиёна мақсадлари пардалаб қўйган, оёғининг тагидан бошқасини кўролмайди. Динимизда хаддан ошиш, тажовузкорлик, зўравонлик қаттиқ қораланади. Аллоҳ Таоло Нисо сураси 93-оятида шундай марҳамат қилади:
“Кимда-ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамда абадий қолишдир. Яна унга Аллоҳ ғазаб қилгай, лаънатлагай ва унга улкан азобни тайёрлаб қўйгай ”.
Ёшларимиз ўзлари билган ва билмаган ҳолларида уларнинг тузогига тушиб қолмоқдалар. Бунга қайсидир маънода барчамиз айбдормиз.

Ҳошимовлар оиласидаги мудҳиш воқеани сизларга сузлаб бермоқчиман. Бундан 2 йил мукаддам Акром ака ва Саида опаларга узоқ йиллар кутилган фарзанд неьмати берилди. Улар фарзандини ҳеч нимага мухтож қилмасдан, қўлини совуқ сувга урдирмасдан, нимани хоҳласа, оғзидан чиқишига муҳайё қилиб вояга етказишаётган едилар. Уларнинг “Чоколанд” номли ширинлик фабрикаси бор эди. Улар эрта кетиб, кеч келишарди. Фарзанд тарбияси билан эса тарбиячи шуғулланар эди. Ота-онаси эса фақатгина моддий тарафдан таъминлаб туриши учун керакдек гўё! Ўғлини сўнгги русумдаги телефон, компютер билан таъминлаган ота-она бир дақиқа фарзандига меҳр бера олмас эдилар. Йўқ, бу билан уларни ёмон демоқчи эмасман.Хар бир ота-она бу дунёда фақатгина “Фарзандим” деб , шу болам “Яхши инсон бўлсин” деб ҳаракат қилади. Лекин баъзида хато қилишаётганларини билмай қолишади. Бу бойлик ортидан қувишмикин?! Хуллас бизнинг қаҳрамонимиз бўлган Азизбек, айнан илм олиш керак бўлган ёшлик даврини тэлевизор, компютер, интернет тагида ўтказиб юборган еди. Буни ота-онаси сезмай ҳам қолишди.

Айни дамда Азизбек балоғатга етди. Кечагина компютер ўйинлари билан чалғиб, йўлини топа олмай юрган бола, бугун тунги клубларда ҳар хил хулқли инсонлар билан вақтини бехуда ўтказиб юбораётган эди. Унинг дўстлари ҳам ўзига ўхшаган, дунё қараши тор, ичувчи, чекувчи беодоб йигитлар эди. Азизбек дўстни душмандан фарқлай олмайди. Ота-онасини эса бу воқеалардан мутлақо бехабар. Улар ўғлига курслар учун берган пулларини нимага сарфлаётганини билганларида эди, асло фарзандларини ёлғизлатиб қўйишмаган бўлишарди. Азизбекни Шохруҳ исмли дўстим деб ойлайдиган душмандан баттар дости бор. У Азизбекнинг пулларини совуриб, уни қийин пайтида доим ташлаб кетарди. Азизбекни йўлдан адаштирган инсон ҳам шу дўстидир. Шохруҳ ҳасадгўй, бахил, пулни яхши кўрадиган кимса болиб ,озининг кингир мақсади йолида ундан фойдаланди, уни нотўғри оқим аъзосига айлантирди. Азизбекнинг ота – онаси оглини ўзгариб қолганини сезишиб, балоғат ёшида шундай бўладида деб аҳамият беришмади. Афсуски адашишган эди. Улар ҳақиқатни билганларида эса жуда кеч бўлган эди. У тез-тез уйга келмайдиган болди.

Азизбек 3 кундан уйга келмаяпти, дўстларидан суриштиришса ҳеч ким билмайди, Шохруҳни телефони ўчирилган эди, дадасининг сейфидан катта миқдорда пуллари йўқолганини билишганларида, ҳавотирлари янада кучайди. Ўғлини қаердан топишни, қидиришни билмаган ота-она тириклай гўрга киришди, десак ҳам муболаға бўлмайди. Орадан икки кун ўтганида манзили ёзилмаган хат келди, унда шундай ёзилган эди:

“Сизнинг ўғлингиз Азизбек Кенжаев Суриядаги отишма пайтида халок бўлди. Аллоҳга қасамки, ўғлингиз ҳозир Жаннатда ҳурлар билан биргадир… Хатни кўриб онаизори талвасага тушиб қолди. Биттаю-битта фарзандидан айрилган она, бошини қайси тошга урсин! Азизбек оилада жуда кам гап бола эди, ота-онаси билан деярли гаплашмас эди. Бунга ўзлари айбдор, чунки керак пайтда фарзандига вақт ажратмаган эдилар.Азизбек хар доим ота-онаси билан гаплашгиси келса овоз ёзиш аппаратинига ёздирар эди.

Онаси ўғлининг хонасини йиғиштиргани кирганда тошагининг тагидан қонга беланган диктофонни топиб олди. Энг ачинарлиси ўша мудхиш кечада ҳам Азизбек овоз ёздираётган экан. Саида опа турмуш ўртоғининг олдига югуриб чиқиб, диктофонни кўрсатди ва улар биргаликда унда ёзилган овозларини эшита бошлашди. Диктофонда ёшлик пайтидан то ҳозиргача бўлган қизиқарли воқеаларни ёздириб колдирган экан. Охирги ёзувни эшита бошлашди:

“Онажоним ва дадажоним мен сизларни жуда соғиндим! Ҳар доим соғинганман, нега бунчалар мени ёмон кўрасизлар, мен ўзлигимни узоқ йиллар қидирдим ва ниҳоят топдим. Энди мени қадрлайдиган инсонларим жуда кўп уларни биродарларим деб атайман. Айниқса, устозим яъни амирим менга кўплаб ёрдам бердилар. У менга жуда меҳрибон, мени тинглашни билади, кўп маслаҳатлар беради. Унинг айтишича: “Агар мен қанча кўп кофирларни ўлдирсам, Жаннатга кирармишман”. Бу ҳақида сизларга жуда ҳам айтгим келади, лекин сизларнинг мени эшитишга умуман вақтингиз йўқ. Яқинда улар билан Сурияга ҳижрат учун кетишимни айтишди, шайх жанобларининг ҳиммати билан мени танлашди,бу хам хаммага насб килавермас екан. Мен жуда ҳам бахтлиман. Шу пайтгача бизнинг давлат сиёсатларини тўғри деб билар эдим энди бу фикримдан қайтдим.

-Вой уйда кимдир юрибдими бугун ота-онам келишмас эдику, деб унинг овози пастлаб кетди.

-Кимсизлар? Сизларга нима керак уйимдан дархол чиқиб кетинг бўлмаса ўзингизга ёмон бўлади. Шохруҳ ??? Ссеен ббуу ердаа нима қиляпсан?
-Азизбек пуллар қаерда?
-Нималар деяпсан қанақа пул ахир сен мени дўстим эдингку!? Ярамас сотқин, дея бақирди.
-Сенга амиримиз салом айтди, бугунок ҳозирнинг ўзида шаҳид кетиш имконини берди. Бу олий мақом дўстим дея хахолаб кулиб юборди.
-Дўстим дема ҳайвон, дея яна бақирди. Ёлғончи шайтонваччалар, сенларнинг олдингда шайтон ҳам хижолат. Тегма менга …
-Оғзини ёп. Жим бўл.
Бироздан сўнг кимнингдир ерга гурсиллаб тушган овози эшитилди.
Онаизор диктофондаги бу овозни эшитар экан, шўк ҳолатида эди. Ўғлига вақт ажратмасдан, иш ва яна иш деб юраверганини, айбини хис қилган эди. Онаси ўша куни тинмасдан йиғлаб чиқди. Тонг сахарлаб эса, у вафот этди.
Орадан кўп вақт ўтмасдан аниқланишича, Азизбекни ўша куни ўлдиришиб уйларининг боғларига кўмиб кетишган экан.
Ҳар қандай моддий ёки маънавий нарса, бирор бир жамиятга фойда келтирмас экан,кунлар келиб у зарар етказиши айни ҳақиқатдир!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим  юртининг 2 – курс талабаси
Хайдарова Мадинахон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*