Аллоҳ учун бериш.

Қуръони каримда “Ўзлари муҳтож бўла туриб, бошқаларни афзал кўрадилар,” деб баҳо берилган кишиларнинг бири ҳақида.
Абу Умомат (р.а.) дан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ (с.а.в.) дедилар: “Кимки Аллоҳ учун яхши кўрса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса батаҳқиқ унинг иймони мукаммал бўлади”.

Умайр ибн Саъднинг падарибузриквори оламдан ўтди. У етимлик ва муҳтожликнинг аччиқ шаробини гўдаклик чоғидаёқ тотиб кўрди. Кўп ўтмай онаси Жулос ибн Сувайд исмли Авс қабиласининг зодагонларидан бирига турмушга чиқди.

Жулос Умайрни қучоқ очиб кутиб олди. Эркалаб, суюб бағрига босар, қўлидан келганча етимлигини билдирмасликка ҳаракат қиларди. Унинг меҳрибонлигидан Умайр отаси ўгайлигини гўёки унутди. Улар жуда ҳам иноқ яшашар эди. Умайр катта бўлган сари Жулоснинг қалбидаги муҳаббати тобора ортар эди. У ўғлининг зийраклик, олийжаноблик, беназир одоб-ахлоқи, ҳавас қилгудик ростгўйлигидан Жулоснинг боши осмонга етар эди. Умайр 10 ёшга етмасдан исломга кирди, унинг иймони жуда ҳам мустаҳкам эди. Кичкинагина болакай бўлишига қарамасдан, ҳар куни 5 вақт намозни масжидда, Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг орқаларида туриб, адо қиларди. Онаси бу амаллларидан жуда ҳам қувонар эди.

Аллоҳ Таоло унга довдиратиб қўядиган қийин имтиҳон билан синаб кўргунича, унинг ҳаёти бир маромда давом этаётган эди.
Ҳижратнинг тўққизинчи йилида Расулуллоҳ (с.а.в.) Румга қарши Табук ғазотига чиқишлигини эълон қилдилар ва мусулмонларга ҳозирлик кўришлигини буюрдилар. Одатда Расулуллоҳ (с.а.в.) ғазотга чиқсалар, қаёққа юришларини айтмас эдилар. Душманларни ғафлатда қолдириш учун ўзларини гўёки бошқа тарафга кетаётгандай кўрсатар эдилар. Табук ғазотида эса мақсадни очиқ баён қилдилар. Негаки масофа олис ва машаққатли ,рақиб кучли ва айёр эди.Жазирама ёз фасли эди,ялқовликка ўхшаш туйғу уйғониб,ҳамма соя салқинда дам олаётган пайт эди. Лекин мусулмонлар Пайғамбаримиз чақириқларига “лаббай”,деб жавоб бердилар.

Аммо бир гуруҳ мунофиқларосойишталиклари бузулганидан норози бўлиб,Пайғамбаримизни берахмликда айбллашиб,жон жаҳдлари биланодамларни бу юришдан қайтармоқчи бўлдилар.

Ғазотга тайёргарлик авжида эди .Умайр мусулмонларнинг фидойиликларини кўриб, Аллоҳ учун жонларини ҳам фидо қилишга тайёрликларини кўриб жуда ҳам таъсирланиб,айниқса кўрпасини сотиб, пулига Аллоҳнинг йўлида жанг қилиш учун қилич харид қилмоқчи бўлганкишининг олиужаноблиги уни ларзага солди.Бу ҳақида Жулосга завқ шавқ билан гапириб берарди .Бир куни ўгай ота жаҳл билан :”Агар Муҳаммад пайғамбарлик даъвосидаҳақ бўлса,биз эшакдан ҳам баттар эканмиз”,деб бақирди. Бу гапни эшитиб Умайр дахшат ичра лол қолди.Чунки отасидек кўпни кўрган ақлли инсондан бу гапларни кутмаган эди.Умайрни мийясида бир-бирига қарама-қарши фикрлар ғужғон ўйнай бошлади.

Бир тарафда етимлик чоғларида меҳрибонлик қилган инсон турган бўлса,иккинчи томонда барча мусулмон биродарларнинг ҳаққи ,аввало Аллоҳ ва Расулига хиёнат турган эди.

У иккиланмай Жулоснинг ҳузурига бориб,унга юзланиб:
-Эй Жулос,Худо ҳаққи, ер юзида мен учун Муҳаммад ибн Абдуллоҳдан кейин сиздан кўра суюклироқинсон йўқ эди.Сиз мен учун энг Афзал,кўп яхшиликлар кўргизган инсонсиз.Ҳозитги гапингизни фош этсам,сизни шарманда қилган бўламан.Агар ичимга ютсам,омонатга хиёнат қилиб,жонимнию динимни ҳалокатга йўлиқтирган бўламан.Мен Расулуллоҳ ҳузурларига бориб,барча гапларни етказишга қарор қилдим.Қадамингизни ўйлаб босинг,-деди.

У масжидга бориб,Пайғамбаримизга Жулоснинг гапларини ҳаммасини айтиб берди.Расулуллоҳ (с.а.в) уни ўз ҳузурларида қолдириб,ашобларидан бирини Жулосни олиб келиш учун жўнатдилар.Кўп ўтмай у келди ва ҳузурларига ўтирдилар.

-Умайр бизга етказган гапларни қандай тушуниш керак?
Шундай деб пайғамбаримиз ўртадаги гапларни айтдилар.-У ёлғон айтибди,ё Расулуллоҳ.

Атрофдаги инсонлар қайси бири рост гапитаётган деб ўйланиб қолшди.Бу бола менга тухмат қиляпти деди.Умайр тинмасдан йиғлар ва “Роббим Расулингга менинг ҳақлигимни англат…”,дер эди.Шунда Жолус қасам ичиб мен ундай демадим деб тонар эди. Шу пайтда оят нозил бўлган.”Аллоҳнинг номи билан айтмаганликларига қасам ичадилар,ҳолбуки куфр калимасини аниқ айтдилар ва исломга кирганларидан сўнг кофир бўлдилар”,деб бошланадиган оятни то “ Агар тавба қилсалар,ўзларига яхши бўлур. Агар юз ўгирсалар Аллоҳ уларни аламли азоб билан азоблайди” деган жойигача ўқидилар.

Бундан сўннг, Жулос исломга узил кесил кирди.Бутун умри давомида боқиб олган ўғлига раҳмат айтиб ўтди. Мени дўзах азобидан асраб қодинг деб.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим
юртининг 2 – курс талабаси
Хайдарова Мадинахон

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*