Аллоҳга таваккул қилиш

Ҳар бир ишда фақат Ўзигагина таваккул қилишни хоҳлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолага битмас туганмас ҳамду санолар бўлсин. Бизларга Аллоҳга қандай таваккул қилишни ўргатган Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга то қиёмат кунигача саловату саломларимиз бўлсин.

Инсон хар бир ишида ишонч билан Аллоҳга таваккул қилиши лозим. Биз аввало Аллоҳга таваккул қилишликда жуда хам пухта бўлишлигимиз даркор. Яни ҳар бир ишда Аллоҳга суянишимизни энг кучли амалларимиз қаторига қўйишимиз керак. Чунки Аллоҳга таваккул қилиш ҳам иймоннинг мухим қисмларидан биридир. Уламоларимиз “Таваккул – дунё ва охират ишларида фойдани кўзлаб харакат қилиш ва зарарни кетказишда Аллоҳ таолодан ситқи дилдан умид қилишдир. Таваккул қалбга ва касб аьзоларига боғлиқдир. Ҳаракат ва сайъ қилмасдан таваккул ҳосил бўлмайди”- дейишган.

Аллоҳ таоло Оли-Имрон сурасининг 159-оятида шундай марҳамат қилади:
{ فَإِذَا عَزَمْتَ فَتَوَكَّلْ عَلَى اللهِ إِنَّ اللهَ يُحِبُّ الْمُتَوَكِّلِينَ}
“Азму қарор қилганингдан сўнг Аллоҳга таваккал қил. Албатта , Аллоҳ таваккал қилувчиларни севадир”
Муборак ҳадиси шарифларимизда хам Аллоҳга таваккул қилишлик ҳақида бир неча ривоятлар келган:
“Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи вассалам: “Кимни одамларнинг кучлиси бўлиш хурсанд қилса, Аллоҳга таваккул қилсин. Кимни одамларнинг ичида тақводор бўлиш хурсанд қилса, Аллоҳдан тақво қилсин. Кимни одамларнинг байроғи бўлиш хурсанд қилса, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага бўлган ишончи қўлидаги нарсага бўлган ишончидан кучлироқ бўлсин” – деганлар”.

Таваккул икки хил бўлади: Ризқдаги таваккул яни ризқнинг келишидан хотиржам бўлиш. Амалнинг савобидан таваккул яни Аллоҳнинг савоб бериш тўғрисидаги ваьдасига иймон келтириш ва амалнинг қабул бўлиш бўлмаслигидан қўрқиш.

Таваккул – қалб иши. У банданинг қалби , нияти ва эьтиқодига боғлиқдир. Ишнинг амалга ошиши Аллоҳ таоло томонидан амалларимизга боғлаб қўйилгандир. Шунинг учун хам доимо хар бир ишимизда Аллоҳга чиройли таваккул қилсак хар бир амалимиз гўзал суръатда бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри таваккул қиладиганлардан қилиб, қилаётган савобли амалларимизни Ўзи қабул қилсин.

Хадичаи кубро аёл- қизлар ўрта- махсус
Ислом билим юрти 2 – курс талабаси
Ҳабибуллаева Одинахон

1 та изоҳ

  1. Камолахон

    Аллох рози булсин.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*