Кибр

“Эсла, фаришталарга: “Одамга сажда қилинг!” деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди.” Бақара сураси 34-оят
Мутакаббирлик биринчи бўлиб иблисни куфрга, Аллоҳ таолонинг лаънатига олиб борди.

Кибр-ҳар бир мўмин-мусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб ҳасталикларидандир. “Кибр” сўзлари луғатда “катталик” маъносини билдиради. Бу сифатга эга бўлган шахслар ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблашади. Расулуллоҳ (с.а.в) бу сифатни “Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир”,- деб таърифлаганлар.
Имом Ғаззолий кибрни: “У, ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқаларнинг қадридан устун қўйиш”,-деб таърифлаганлар.

Кибрнинг сабаблари турлича бўлади: Илм, амал, насаб,жамол, қувват, мол ва тарафдорлари кўп бўлган инсонлар. Илм олаётган баъзи одамлар мутакаббирлик дардига жуда тез чалинади. Чунки улар бу илмларни фақат мен ўрганяпман, комилликка эришаяпман деб ўзларини юқори олиб, ўзгаларга паст назар билан қарашни бошлайди. Лекин ўзларини ва паст назар билан қараётган инсонларини Аллоҳнинг олдида қандай даражада эканлигини билишмайди. Аслида, ҳақиқий илм толиби бу касалликка чалинмасликка ҳаракат қилади . Чунки бу сифат билан шайтон лаънатлангандир.

“Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам: “Қалбида заррача кибри бор киши жаннатга кирмайди”,-деганлар. Кибр Аллоҳ таолонинг ғазабига олиб борувчи йўлдир. У Аллоҳ таолонинг тоатидан узоқлаштиради, унинг раҳматидан қувади ва дўзаҳ азобига дучор қилади. Аллоҳга ҳақиқий тақво қилган ва ундан қўрққан банда кибрнинг шунча кўп зарарларини билиб туриб ҳеч қачон бундай иллатга чалинмайди деб ўйлайман. Инсон қалбида заррача кибр борлигини билса, уни даволашга уринсин. Катталик фақат Аллоҳга ҳос эканини, ундан бошқа ҳеч ким кибрга лойиқ эмаслигини англаб етиши керак деб ўйлайман. Даволаш йўллари; аввало, банда роббини ҳақиқий равишда таниса, катталик у зотдан бошқа ҳеч кимга тўғри келмаслигини тушунади. Одамларга тавозелиларнинг ҳулқи каби муомалада бўлсин ва кибр қилган банда Аллоҳ таолонинг наздида ёмон кўринишини унутмасин.

Хадичаи кубро аёл- қизлар ўрта- махсус
Ислом билим юрти 1 – курс талабаси
Шахобиддинова Муслима

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*