Руҳий тарбиянинг олий мақоми

Маълумки, Мўмин-мусулмонлар азалдан озодалик ва покликка, хайрли амаллар ва яхшиликка улкан эътибор бериб келишади. Чунки поклик-мусулмон инсоннинг зийнати ҳисобланади . Кўча-кўйларимиз, йўлларимиз хавф-хатарсиз ва беозор бўлиши учун кичик бўлсада ўз ҳиссамизни қўшишимиз қандай гўзал амал, шундай эмасми?!
Ислом динимиз инсонга зарар берадиган нарсаларни савоб умидида йўлдан олиб ташлаш жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан эканлигини юқори даражага кўтарган.
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: “Эй Аллоҳнинг расули! Мени жаннатга киритадиган амалга йўллаб қўйинғЪ – дедим. Одамлар йўлидан озор берадиган нарсаларни олиб ташла – дедилар”.Бу ҳадиси шарифдаги буюк маънога эътибор қаратадиган бўлсак, бир саҳобий ўзини жаннатга киритадиган амални ихлос билан сўраяпти, “Менга жаннат йўлини кўрсатингки, шу амалим билан жаннатга кирадиган бўлай”, деяпти. Росулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам.) эса “Одамларни йўлидан озор берадиган нарсаларни олиб ташла”, дедилар, яъни , “Шу ишинг билан жаннатга кирасан”, дедилар. Демак, ҳар бир инсон оддий, кичик ишга ҳам паст қарамаслиги лозим экан. Чунки шу арзимагандек кўринадиган иши уни даражасини кўтариб, иймонининг ошишига сазовор қилишилиши мумкин экан.
Ҳадисдаги ” жаннатга сабаб бўладиган амал”ни одатда одамлар эринчоқлик қилиб, ёки уст- бошини, кийимини кир бўлишидан қўрқиб йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлашни хуш кўрмайдилар, андиша қиладилар. Бу каби ишларни кимки шу ишларни қилсам жаннатга кираман деган эътиқодда, Аллоҳнинг розилигини истаб қилса нақадар улуғ иш бўлишини ўйлаб кўрайлик. Агар барча мусулмонлар ушбу ҳадисга ихлос қилсалар ва унинг туб маъносини қалбан ҳис этиб ушбу ишларни амалда қила олсалар эди, ҳаммалари жаннатга кириш пайида бўлардилар. Шундай бўлсада кўча-кўйларимиз, майдонларимиз, юрадиган йўлларимиз ахлат, хас-чўп, тош каби озор берувчи нарсалар билан тўлиб ётармиди? Аксинча, биз яшайдиган ерлар, кўчалар дунёдаги энг покиза, энг шинам, энг гўзал, ҳеч қандай озорсиз кўнгилни хира қиладиган нарсаларсиз бўлар эди.
Афсуслар билан айтишимиз мумкинки, ҳозирги кунимизда баъзи жойларда кишилар кўчаларга, сув ҳавзаларига ахлатларни ташлаб ҳатто нон каби азиз неъматларни ҳам йўлда турганига гувоҳ бўламиз. Бундай ҳолатларни кўриб бу ҳадисни ҳеч ким эшитмаган бўлса керак ёки эшитса ҳам ихлос қилмаса керак деган гумонда бўлишимиз мумкин.
Абу Ҳурайра Разияллоҳу Анҳудан ривоят қилинади: “Набий (с.а.в) бир одам йўлда ётган тиконни олдидан ўтиб қолди. Бу тиконни олиб ташлайман, бирорта мусулмон одамга зарар етказмасин деди. Шу боис унинг гуноҳлари мағфират қилинди”, дедилар. Гуноҳларингиз мағфират қилинишини хоҳлайсизми? Оллоҳ учун йўлингизда зарар етказадиган бирор нарсани олиб ташланг! Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ҳар тонгда кўчаларни тозалаб халқ хизматида бардавом юрган кўча тозаловчи ходимлар қанчалик улуғ савобга эришаётган эканлар?! Шу каби ишларни бажариш билан инсон нафақат гуноҳларидан мағфират қилинади балки, ўзларидаги кибр манманлик ғурур каби ёмон иллатларига даво топадилар. Руҳий тарбиянинг олий мақоми ҳисобланган бу ишга Пайғамбаримиз(с.а.в) ҳам кўплаб саҳобаларга амр қилганлар ва камтарликка чорлаганлар.
Барча мусулмонлар жон-жаҳди ила жамоат жойларидаги озор берадиган зарарларни йўқ қилишга, поклик ва озодаликка тарғиб қилишни кучайтирса, юртимиздаги шукуҳни, баракаю ободончиликка
Йўлдаги озор берадиган нарсаларни олиб ташлаш жаннатга кириш ва ислом умматининг энг яхшиларидан бўлиш барчамизга насиб этсин.

Хадичаи кубро аёл- қизлар ўрта- махсус ислом
билим юртининг 2 – курс талабаси
Усмонова Парвина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*