ИЛМГА АМАЛ ҚИЛМАСЛИК

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:”Аллоҳ таоло менга юборган ҳидоят (Аллоҳ таоло бандаларига кўрсатган тўғри йўл,йўлланма) цингари илм ҳам кўп ёғган ёмғирга ўхшайди.Баъзи ер соф,унумдор бўлиб,ёмғирни ўзига сингдиради-да, ҳар хил ўсимликлар ва кўкатларни ўстиради ва баъзи ер қурғоқ,қаттиқ бўлиб,сувни эммасдан,ўзида тўплайди,ундан Аллоҳ таоло бандаларини фойдалантиради.Одамлар сувдан ичади,ҳайвонларини ва экинларини суғоради.Баъзи ер эса текис бўлиб, сувни ўзида тутиб қолмайди ,кўкатни ҳам кўкартирмайди.Буларни қуйидагича муқояса қилиш мумкин:Бир киши Аллоҳ илмини (исломни) теран ўрганади ,теран тушунади ва ундан манфаатланади ва Аллоҳ юборган ҳидоятни ўзи ўрганиб , ўзгаларга ҳам ўргатади.Иккинчи бир киши илм ўрганиб,одамларга ўргатади.Аммо ўзи амал қилмайди.Учинчи бир киши мутакаббирлик қилиб, ўзи ҳам ўрганмайди,ўзгаларга ҳам ўргатмайди.Булардан биринчиси мўмин,иккинчиси фосиқ,учинчиси кофирдир”.
Ҳа,илм бу Аллоҳнинг фазлидир.Бу илмга эга бўлиш,унга амал қилиш ва олган илмини самарасини ҳаёти давомида қўллаш ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди.Кимки ҳаётида илм олишга интилса,уни амалини ҳам қилишга интилиши керак бўлади.Чунки илм кофирда ҳам фосиқда ҳам,мўминда ҳам бўлиши мумкинлиги юқоридаги ҳадисдан бизга аён бўлди.Энди олаётган илмларимиз охиратимизда ё фойдамизга,ёки зараримизга ҳужжат бўлар экан.
Илм олиш ва унга амал қилиш,аввало,қалбдаги ҳолислик,вақтнинг ҳар бир сониясини қадрли билишдан бошланади.Чунки толиби илм илм олиш жараёнида жуда кўп нарсалардан эҳтиёт бўлиши ва уларни ҳаммасини билиб унга амал қилиши лозим экан. Ҳар бир мусулмон илмига амал қилмас экан унинг даражаси “фосиқ” билан тенг бўлиб қоларкан.
Ҳар бир амални кичик санамаслик лозим.Зеро,илм энг кичик нарсаларни билишдан,уларга амал қилишдан ҳосил бўлади.
Илм ҳақида гапирар эканман биринчи навбатда энг аввало,”Саодат асри”кўз ўнгимда намоён бўлмоқда.Бутун оламларнинг саййиди,ҳабибимиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлари нақадар ибратли бўлди.
Биз учун уларнинг айтган сўзлари ,кўрсатган ишлари,ўтиришлари, туришлари ҳам бизга ,бутун ислом умматига ибрат бўлади.Ҳар қандай мусулмон учун расулимизнинг (с.а.в) ҳаётлари чон мусулмон бўлиб ҳаёт кечиришига кифоя қилади.Уларни ёдга олар эканмиз,беихтиёр саййидимизни кўришга,уларнинг суҳбатларида бўлишга,уларни айтганларига амал қилиш бахтига мушарраф бўлган саҳобаларимизни эсга оламиз.Саҳобалар ҳар бир олган илмига амалларида собит туришга жидд-у жаҳд қилганлар.
Улар Қуръони каримни ёд олишар экан,битта сурадан бир оятни ёд олиб,токи унга амал қилиб,ҳаётида татбиқ қилмагунларича кейинги оятларни ёд олишмаган эканлар. Уларда илмига амал,Аллоҳга бўлган тақво қанчалик кучли бўлганини “Сиддиқ” номини олган,Саййидимизнинг энг севимли дўстларидан бўлган Абу Бакр розияллоҳу анҳу мисолларида кўришимиз мумкин.
Улар халифалик даврида Байт ул-молга бурунларини ёпиб кирар экан,буни кўрган саҳобалар сабабини сўрашганида Байт-ул молда мушк анбарлар ҳам бор,уларни ҳидлаб қўйсам омманинг ҳаққига хиёнат болиб қолишидан қўрқаман деган эканлар.Ёки бўлмаса,”АМИР-УЛ МЎМИНИЙН” деган улуғ номга сазовор бўлган Умар розияллоҳу анҳуни ҳаётларини ўрганар эканмиз уларнинг ҳақиқатда бу номга қанчалик муносиб эканликларига амин бўламиз .Зеро,Умар р.а ҳатто Форсда битта туя йўлнинг нотекислигидан қоқилиб кетса,Аллоҳ қиёматда Умарни азоблашидан қўрқаман дейишлари ул зотларнинг тақвода,илмда қанчалик,сергак бўлганликларининг гувоҳи бўларканмиз,бир савол туғилади:бизчи, биз кимларга эргашяпмиз,кимларга ҳавас қиляпмиз,ҳаётимиз давомида олган илмимизга қанчалик амал қиляпмиз?! Энди,улар билан ҳозирги вақтимизни қиёслаб кўрсак,фарқимиз нимада эканлигини англашимиз қийин эмас.Биз улардан илм борасида анча заифлашиб бораётганимиз яққол намоён бўлади,албатта,бу жуда ачинарли ҳолат.

Ҳаётимизда беамаллик шунчалик урфга кириб бормоқдаки,буни оддий мисолларда,айнан,толиби илмларимизнинг ичида кўришимиз ҳар қандай фаросатли кишини маҳзун қилади,албатта.Ҳозирги беамалликларни гапирар эканмиз,аввало сувга тўхталсак,СУВ бу -ҳаёт манбаи.Лекин биз бу жумлаларни қай даражада англаб,амал қилишга,уни ҳар томчисини асрашга ҳаракат қиляпмиз?!Таҳорат олиш жараёнида қанчалик этиборсизлик болан фойдаланишлари,минг афсуслар болсинки,аччиқ бўлса ҳам оддий ҳолатга айланиб бораётгани ҳар бирмизни чуқур ойлантириб қояди.Нега ҳозирги кунда бу каби масалаларга такрор-такрор дуч келмоқдамиз?
Толиби илм вақтда ҳам,таомда ҳам,уйқуда ҳам,ўзаро муомалада ҳам исрофга йўл қўймаслиги,ҳар бир нарсанинг қадрини вақтида англаб унинг қадрига етиши лозим бўлади.
Шунга ўхшаш мисоллардан бир нечтасини санаб ўтсак,масалан:ётоқхонада талабалар туришар экан,дарс қилиш жараёнида ёнидаги хонадошларига ҳалал бериб,овозини баланд қилиб китоб ўқиши,жамоат одатларига зидлиги ёки ҳозирда ўрганиши зарур бўлган фанлари қолиб,ўзи учун зарур бўлмаган китоблар билан вақтини зое қилиши ёки бўлмаса бекорчи гапларни гаплашиб ўтиришлари,ёки овқатланиш вақтида вақтини қизғонмасдан хотиржам овқатланиб отиришлари,ошхонада навбатдан ташқари овқатланиб,идишларни ювмасдан,чиқиндиларни ўтирган жойида эътиборсизлик билан қолдириб кетишлари,биринчи навбатда ундай манзарага гувоҳ бўлган кишининг дилини хира қилса,кейин уларни ювадиган навбатчининг вақтига хиёнат эканликларини тасаввур ҳам қилмасликлари қанчалар аянчли ҳолат бўлиб бормоқда.
Ёки улар бу каби исрофлар ҳақида билмайдиларми?Бунинг қанчалик илм олишларига,зеҳнларига вақтларига зарар эканлигини чуқур ўйлаб кўрмаяптиларми?
Суфён Сафрийнинг сўзлари билан айтганда Илм амални чақиради.Агар ижобат этса,илм қолади.Ижобат этмаса, илм кетиб қолади
Зеро,илм ҳақида Ҳасан Басрий ҳам шундай дейдилар:”Илм талаб қилинглар ,фақат илмни хилм (мулойимлик) ва виқор билан яширинглар”.
Зеро,Инсон илм олиб юксалар экан ,мана шу каби амалларни кичик санашлиги ниманинг сабабидан?Ахир шеърият мулкининг султони бўлмиш мир Алишер Навоий бобомизнинг таърифи билан айтганда:
Оз-оз ўрганиб,доно бўлур,
Қатра-қатра йиғилиб дарё бўлур.
Зеро,мўминларнинг амири Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб разиёллаҳу анҳудан ривоят қилганларидек:
Набий саллоллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:”Амаллар фақат ниятларга кўрадир.Ҳар кимга ният қилганигина бўлади.Кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва унинг Расули учун бўлса,демак,унинг ҳижрати Аллоҳ ва унинг Расули учундир.Кимнинг ҳижрати эришмоқчи бўлган дунёси ёки уйланмоқчи бўлган аёли учун бўлса,демак,унинг ҳижрати ҳижрат қилган нарсаси учундир”.
Бухорий ва Муслим ривоят қилганлар.

 

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом билим юртининг
1-курс толибаси Шамсиддинова Сарвинисо

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*