“ЭСКИЧА”

“Эскича”… Бу сўзни, асосан, урфдан қолган ва ҳозирда жамият ҳаётида деярли ишлатилмайдиган нарсаларга нисбатан ишлатилади. Аммо минг афсуски, ҳозирда айнан шу иборни Ислом динига нисбатан қўллайдиганлар ҳам топилмоқда. Бу каби инсонларнинг наздида, Ислом дини – биз ҳаётда қандай яшашимиз кераклигини, дунёни дин ила қурилиши лозим эканлигини ўргатувчи энг катта муаллимимиз эмас, балки, ҳозирги замон янгиликларидан ортда қолиб, эски давр ҳаёти ила яшаш ва ўша ҳаётнинг таълимини олиш демакдир. Бироқ, аслида ислом дини бу инсонларнинг дунёда қандай яшашларини ўргатувчи ҳаётий таълимдир.

Ҳозирги даврда дин ва дунё айри-айри тушунча деб қаралмоқда. Дин деганда фақат диний ибодатлар назарда тутамиз-у, лекин кўчадан бир азият берувчи нарсани олиб қўйиш ҳам дин эканлиги ҳақида кўпчилик фикр юритиб ҳам кўрмаймиз. Инсонлар ҳаётларида қайсидир мушкулот бўлгандагина динга мурожаат қиладилар. Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади: “Қачонки инсонга зарар етса, Бизга ёнбошлаган, ўтирган ёки турган ҳолда дуо қиладир. Ундан зарарини кетказсак, худди ўзига етган зарар ҳақида Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Ана шундай қилиб, исрофчиларга қилаётган амаллари зийнатланиб кўрсатилди” (Юнус 12). Шу каби ҳозирги кунга келиб дин- инсонга мушкулот тушганда қидириладиган ва маълум бир инсонлардангина сўраладиган, ўзи истаган жавобни олмагунча яна бошқа инсондан сўраладиган муомилот ҳолига тушиб бормоқда. Бу эса ҳақиқий мусибат. Қандай ётиб, қандай туриш инсонларга қандай муомала қилишни ўргатиб қўйган динимиз, дунёйимизга кириша олмайдими? Бу қандай тушунчаки,исломни ерга урадиган. Буларни бари аслида охир замон аломатларидан. Абу Ҳурайра р.а дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ с.а.в: “Ислом ғариб ҳолда бошланди ва тезда бошланган ҳолига қайтади”,-деб айтдилар. Бу охир замонга келиб Ислом дини бошланганидек, иймонли кимсалар камайиб кетишини англатади. Албатта, модомики биз ислом динига алоҳида қобиқдек муомалада бўлар эканмиз, ҳеч қачин Ислом ила яшай олмаймиз.

Тараққиёт, ривожланиш, бозор иқтисодиёти буларнинг бари ўсиб юқори даражага етишиши учун дунёйимиз билан бирга динимизни ҳам ривож топтиришимиз керак. Чунки, ислом дини эскилик сарқити эмас, қолоқлик эмас, ислом дини инсонни, жамиятни ва давлатни юксалтирувчи асосий омил, у янгиликни ёқловчи эскиликдан чекинувчи, ислоҳотлар сари олиб чиқувчи, инсон билмаган сир-синоатларни очиб берувчи, ўзида ҳали ҳам одамлар излаётган саволларнинг ечимини сақлаётган синоатдир. Унга етишишлик учун унга яхшироқ назар ташлаш кифоя. Шунда, инсон бу диннинг асл моҳиятини англаб етади. Ислом дининг асл қонун-қоидаларини билмаслик оқибатида ҳозирги кунда қанчадан-қанча инсонлар турли оқимларга кириб, нотўғри тушунчларни ўзгаларга ҳам тарқатмоқдалар. Оқибатда ислом дини деганда аксар одамлар ёки “экстремизм”ни ёки “эскилик”ни тасаввур қилмоқдалар.

Демак, ислом дини ҳақида нотўғри тушунчалар келиб чиқишига биз инсонлар ўзимиз сабабчимиз. Ислом динининг ҳаётмизга олиб кирмай уни ўзимиздан йироқ қилишимиз ҳамда ўз динимиз ҳақидаги билимсизлигимиз бизнинг ҳаётдаги йўлимизни йўқотиб қўйишимизга ва тўғри йўлдан адашишимизга сабабчи бўлар экан. Шундай экан, бу ҳақидаги тушунчаларимизни тўғирлаб, ўзимизни ўнглаб олишимиз фавқулотда муҳим ҳамда шарт омил ҳисобланади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус
ислом билим юрти 3-курс талабаси
Абдураҳимова Солиҳа

2 изоҳлар

  1. Assalamu alaykum va rohmatullohi va barokatuh bazi imloviy xatolar bo’lsa uzr. Beayb Parvardigor. Maslahatingizga albatta amal qilaman inshaAlloh. Umid qilamanki imloviy xatolar maqolaning asl manosini tushunishda tosiq bolmagan Keyingi safar imloviy xatolarga etibor qaratamiz InshaAlloh. Maslahatingiz uchun tshakkur

  2. Dini Islam yangicha! Eskicha emas. Alloh hammamizni hidoyatga boshlasin.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*