ФИҚҲ БУ –ҲАЁТ!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Октябр-фиқҳ фани ойлиги “муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.” Фиқҳ бу – ҳаёт” деб номланган ушбу тадбирни: Ибрагимова Нозима, Ибрагимова Сурайё ва Гаипова Жозиба устозлар ташкиллаштирдилар. Талабалар 1 ой давомида 3-босқичдан иборат мусобақада ўз билимларини синовдан ўтказдилар.

1-босқич: Фиқҳ фанидан берилган саволларга ёзма тарзида жавоб ёзиш;
2-босқич: Фиқҳий ҳукмларга оид саволларга оғзаки жавоб бериш;
(Талабалар саволларни қуръа асосида танладилар ).
3-босқич: Фиқҳий ҳукмларни ўз ичига олган саҳна кўриниш ижро этиш ( курслар аро бўлиб 7 дақиқадан ошмаслиги керак).
Мусобақанинг натижаларига кўра, ушбу талабалар қуйидаги ўринларни эгалладилар.

1-ўрин:
1.Азизова Зилола- 4 курс
2.Жўраева Мадина-4 курс
3.Муҳаммадодилова Саҳоба-4 курс
2-ўрин: Мирзаева Муаттарой-1курс
3-ўрин: Ғофурова Сарвиноз-2курс

Талабалар 10 дан ортиқ фиқҳий ҳукмларни ўз ичига олган саҳна кўринишларини маҳорат билан ижро этдилар. Ушбу шартда 1-курс талабалари ғолиб деб топилди.
Ғолиблар ва фаол иштирокчилар эсталик совғалар билан тақдирландилар. Ушбу мусобақа талабаларнинг фиқҳий илмларини янада оширишга ҳизмат қилганидан мамнун бўлдик. Тадбир ҳайрли дуолар билан якунланди.


Хадичаи кубро аёл-қизлар ислом ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчиси
Жозиба Жамол қизи

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*