Тафаккур ─ маърифат эшиги

Тафаккур араб тилидаги “фикр” сўзидан олинган бўлиб, бирор нарса ҳақида фикр юритиш, ўйлаш деган маънони ифодалайди. Тафаккур бу қалбга олиб борувчи нурлар калити, ақл-фаросат манбаи, илм дарчаси, маърифат нарвонидир. Ислом динида тафаккур ҳам бир ибодат бўлиб, инсонга маърифат эшигини кенг очади. Маърифат бу Роббни таниш деганидир. Банданинг кўп тафаккур қилиши Роббисини янада яхшироқ танишига олиб боради. Ўз Роббини таниган кишигина ҳақиқий бандалик қила олади.

Аллоҳ таоло кўпгина оятларида “офоқий ─ табиатга оид” яъни атроф муҳит, еру осмон ва табиатдаги барча нарсаларга қараб фикр юритиш ва “анфусий ─ инсонларнинг ўзларига оид” далиллар яъни инсон ўзининг йўқдан бор бўлиши, тана тузилишига қараб фикр юритиш орқали инсонларни тафаккур қилишга, ақл юритишга чақиради.

Қуръони каримда бундай далиллар жуда кўп бўлиб баъзиларини мисол тариқасида келтирамиз.
Аллоҳ таоло қуйидагича марҳамат қилади:
سَنُرِيهِمْ آَيَاتِنَا فِي الْآَفَاقِ وَفِي أَنْفُسِهِمْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ
“Токи уларга унинг (Қуръоннинг) ҳақ экани аниқ маълум бўлгунича, албатта, Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз. Ахир, (уларга) Раббингизнинг барча нарсага гувоҳ экани кифоя эмасми?!”
Ушбу оятда Аллоҳ таоло “Биз уларга атрофдаги ва ўз вужудларидаги аломатларимизни кўрсатажакмиз” деб, “офоқий” ва “анфусий” далилларга ишора қилган.
Офоқий далилларга мисол:
اللَّهُ الَّذِي رَفَعَ السَّمَاوَاتِ بِغَيْرِ عَمَدٍ تَرَوْنَهَا ثُمَّ اسْتَوَى عَلَى الْعَرْشِ وَسَخَّرَ الشَّمْسَ وَالْقَمَرَ كُلٌّ يَجْرِي لِأَجَلٍ مُسَمًّى يُدَبِّرُ الْأَمْرَ يُفَصِّلُ الْآَيَاتِ لَعَلَّكُمْ بِلِقَاءِ رَبِّكُمْ تُوقِنُونَ
“Аллоҳ осмонларни, кўриб турганингиздек, устунсиз кўтариб қўйган, сўнгра Арш узра “муставий” бўлган ҳамда Қуёш ва Ойни (Ўз амрига) бўйин сундирган зотдир. Ҳар бири муайян муддатгача (яъни қиёмат қойим бўлгунича) жараёнда (ҳаракатда) бўлур. (Аллоҳ барча) ишнинг тадбирини қилур ва сизлар (қиёматда) Раббингизга рўбарў бўлишга имон келтиришингиз учун оятларни муфассал баён қилур.”

وَهُوَ الَّذِي مَدَّ الْأَرْضَ وَجَعَلَ فِيهَا رَوَاسِيَ وَأَنْهَارًا وَمِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ جَعَلَ فِيهَا زَوْجَيْنِ اثْنَيْنِ يُغْشِي اللَّيْلَ النَّهَارَ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
“У Ерни ёйиб қўйган ва унда тоғлар ва дарёлар пайдо қилган зотдир. У Ердаги меваларни (ва бошқа нарсаларнинг) иккитадан – жуфт-жуфт қилиб яратди. У тун (зулмати) билан кундузни ўрайди. Албатта, бу (мисоллар)да фикр юритадиган қавм учун аломатлар бордир.”

وَفِي الْأَرْضِ قِطَعٌ مُتَجَاوِرَاتٌ وَجَنَّاتٌ مِنْ أَعْنَابٍ وَزَرْعٌ وَنَخِيلٌ صِنْوَانٌ وَغَيْرُ صِنْوَانٍ يُسْقَى بِمَاءٍ وَاحِدٍ وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَى بَعْضٍ فِي الْأُكُلِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
“Ерда бир-бирига ёнма-ён, бўлак-бўлак (унумдор ва унумсиз) ерлар, узумзор боғлар, экинзорлар ва шохлаган ва шохламаган хурмолар бўлиб, (ҳаммаси) бир сув билан суғорилур. Биз уларнинг биридан бирининг таъмини тотлироқ қилиб қўюрмиз. Албатта, бунда ақли билан англайдиган қавм учун аломатлар бордир.”
هُوَ الَّذِي أَنْزَلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً لَكُمْ مِنْهُ شَرَابٌ وَمِنْهُ شَجَرٌ فِيهِ تُسِيمُونَ۝ يُنْبِتُ لَكُمْ بِهِ الزَّرْعَ وَالزَّيْتُونَ وَالنَّخِيلَ وَالْأَعْنَابَ وَمِنْ كُلِّ الثَّمَرَاتِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
“У осмондан сизлар учун ундан ичимлик бўладиган сувни (ёмғирни) ёғдирган зотдир. (Ҳайвонларингизни) боқадиган гиёҳлар ҳам ўша сувдан (суғорилур).”
“У сизлар учун ўша (сув) билан (турли) экинларни, зайтун, хурмо, узум ва барча меваларни ундирур. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломат бордир.”
وَسَخَّرَ لَكُمُ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ وَالشَّمْسَ وَالْقَمَرَ وَالنُّجُومُ مُسَخَّرَاتٌ بِأَمْرِهِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَاتٍ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ
“У сизлар учун кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни бўйин сундириб қўйди. Юлдузлар ҳам Унинг амрига бўйин сундирилгандир. Албатта, бунда англайдиган кишилар учун (Унинг қудратига далолат қилувчи) аломатлар бордир.”
وَمَا ذَرَأَ لَكُمْ فِي الْأَرْضِ مُخْتَلِفًا أَلْوَانُهُ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآَيَةً لِقَوْمٍ يَذَّكَّرُونَ
“Яна У сизлар учун ерда яратиб қўйган ранг-баранг нарсаларни ҳам (сизларга бўйин сундирди). Албатта, бунда эслатма оладиган қавм учун аломат бордир.”
وَهُوَ الَّذِي سَخَّرَ الْبَحْرَ لِتَأْكُلُوا مِنْهُ لَحْمًا طَرِيًّا وَتَسْتَخْرِجُوا مِنْهُ حِلْيَةً تَلْبَسُونَهَا وَتَرَى الْفُلْكَ مَوَاخِرَ فِيهِ وَلِتَبْتَغُوا مِنْ فَضْلِهِ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ
“У янги гўшт (балиқ гўшти) ейишларингиз ва тақадиган тақинчоқлар чиқариб олишларингиз учун (сизларга) денгизни ҳам бўйин сундириб қўйган зотдир. Унда яна (сувни) ёриб кетаётган кемаларни кўрасиз. Унинг фазли (ризқи)дан талаб этишингиз ва (неъматларига) шукр қилишингиз учун (шундай қилди).”
وَأَلْقَى فِي الْأَرْضِ رَوَاسِيَ أَنْ تَمِيدَ بِكُمْ وَأَنْهَارًا وَسُبُلًا لَعَلَّكُمْ تَهْتَدُونَ
“У яна, сизларни тебратмаслиги учун Ерда тоғларни барпо қилди, (ичимлик ва экинларингиз учун) дарёларни (оқизиб қўйди) ва тўғри юришингиз учун йўлларни (пайдо қилди).”
وَعَلَامَاتٍ وَبِالنَّجْمِ هُمْ يَهْتَدُونَ
“(Йўлларга) белгилар ҳам (қўйди). Юлдузлар билан ҳам улар йўл топурлар.”
أَفَمَنْ يَخْلُقُ كَمَنْ لَا يَخْلُقُ أَفَلَا تَذَكَّرُونَ
“(Эй, мушриклар!) Ахир (барча мавжудотни) яратадиган зот (Аллоҳ) билан (ҳеч нарса) ярата олмайдиган (бут-санамларингиз) баробарми?! Бас, (яхшилаб) ўйламайсизми?!”
Еру осмондаги гўзал манзаралар, тоғу тошлар, далаю даштлар, боғу бўстонлар, дарёю сувларнинг борлиги, уларнинг ўзига хос хусиятлари, туну куннинг ва фаслларнинг алмашинуви, коинот ва ундаги сон-саноқсиз нарсаларнинг мислсиз даражада ўлчовли қилиб қўйилганлиги албатта бу нарсалар ўз-ўзидан бўлмаганлиги, балки барчасининг яратувчиси ва бошқарувчиси бор эканлигига далил бўлади.
Тўйю хашамда ўтирган киши олдига ёзилган дастурхондаги нозу неъматларга қарайди. Ундаги сархил меваларнинг шакли-ю рангининг турличалигида, бир-бирини такрорламайдиган хушбўй хиди-ю лаззатли таъмида Аллоҳнинг борлигини эслайди. Қодир Аллоҳгина бу меваларнинг ҳар қайсисига алоҳида ранг, таъм ва ҳид бера олади. Бу неъматлар ўзидан-ўзи шундоқ бўлиб қолмаганлигини, албатта буларни яратувчиси, бетакрор шакл ва маза бергувчиси борлигини тан олади. Аслида бирхил таъмга эга, рангсиз сув орқали турли шаклда ранг-баранг меваю гулларни яратган Зот ким ўзи?! Албатта Аллоҳ бўлиб, шундай фикр юритишга тафаккур дейилади.

Инсоннинг яратилиши, йўқдан бор қилиниши, унинг кўриниши, тана аъзоларининг мутаносиб, эгилувчан ва бўйсинувчан эканлиги, ранги, овоз ва феълларининг бир-бирига ўхшамаслиги ва бунга ўхшаш санаб саноғига етиб бўлмайдиган мўъжизаларга қараб фикр юритиш анфусий далиллар орқали тафаккур қилиш дейилади.
Анфусий далилларга мисол:
لَقَدْ خَلَقْنَا الْإِنْسَانَ فِي أَحْسَنِ تَقْوِيمٍ
“Ҳақиқатан , Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик.”
وَصَوَّرَكُمْ فَأَحْسَنَ صُوَرَكُمْ
“Сизларга сурат(шакл) бериб, суратларингизни гўзал қилган.”
Дарҳақиқат Аллоҳ таоло инсонни маҳлуқотлар ичида энг мукаммал ва хушсурат қилиб яратган. Аъзоларимизнинг ўзаро мутаносиблиги жумладан, икки қўлимиз ёки оёғимизнинг баб-баравар эканлиги, жойлашган ўрни, агар бири узун, бири калта бўлса ёки қўл ўрнида оёқ жойлашган бўлса жуда ҳам ноқулай бўлган бўларди. Бошқа аъзоларимиз ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Бошимизнинг икки тарафида ўрин олган қулоқларимизни икки юзимизда, ўртада турган бурнимиз пешонамизда жойлашишини бир тасаввур қилиб кўринг-а?!
Ибн Аббос (рз.) ушбу оят борасида шундай деб айтади: “Аллоҳ таоло инсонни тик юрадиган ва таомни қўли билан олиб ейдиган қилиб яратди. Бошқа ҳайвонлар эса, бевосита оғзи билан ейди”. Дарҳақиқат, мабодо инсонни ҳам тўрт оёқлаб юрадиган, таомни оғзи билан олиб ейдиган қилиб яратганида қандай хунук бўлишини тасаввур қилинг! Яна Аллоҳ таоло инсонга ризқ қилиб покиза, ҳалол ва лаззатли нарсаларни тановул этадиган қилиб яратган. Чорва моллари ва бошқа жонзотларнинг озуқасидан инсоннинг ризқи-рўзи кўп жиҳатлардан фарқ қилиши маълум. (Шайх Абдулазиз Мансур)
وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ إِذَا أَنْتُمْ بَشَرٌ تَنْتَشِرُونَ
“Унинг аломатларидан (бири) – У сизларни (Одамни) тупроқдан яратгани, сўнгра сизлар башарга айланиб, (ер юзи бўйлаб) тарқалишларингиздир.”

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُمْ مِنْ أَنْفُسِكُمْ أَزْوَاجًا لِتَسْكُنُوا إِلَيْهَا وَجَعَلَ بَيْنَكُمْ مَوَدَّةً وَرَحْمَةً إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ
“Унинг аломатларидан (яна бири) – сизлар (нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир.”

وَمِنْ آيَاتِهِ خَلْقُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَاخْتِلَافُ أَلْسِنَتِكُمْ وَأَلْوَانِكُمْ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِلْعَالِمِينَ
“Унинг белгиларидан (яна бири) – осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хиллигидир. Албатта, бунда барча олимлар учун аломатлар бордир.”

أَلَمْ نَخْلُقكُّم مِّن مَّآءٍ مَّهِينٍ
“Ахир, Биз сизларни бир ҳақир сувдан (манийдан) яратмадикми?!2

اللَّهُ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ ضَعْفٍ ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ ضَعْفٍ قُوَّةً ثُمَّ جَعَلَ مِنْ بَعْدِ قُوَّةٍ ضَعْفًا وَشَيْبَةً يَخْلُقُ مَا يَشَاءُ وَهُوَ الْعَلِيمُ الْقَدِيرُ
“Аллоҳ шундай зотдирки, сизларни заиф нарсадан (бир томчи сувдан) яратди, сўнгра (сизларга) заифликдан кейин (қувват пайдо) қилди. Сўнгра қувватдан кейин яна заифлик ва қариликни (пайдо) қилди. У Ўзи хоҳлаган нарсани яратур. У Билимдон ва Қудратлидир.”

مِنْ أَيِّ شَيْءٍ خَلَقَهُ (18) مِنْ نُطْفَةٍ خَلَقَهُ فَقَدَّرَهُ (19) ثُمَّ السَّبِيلَ يَسَّرَهُ (20) ثُمَّ أَمَاتَهُ فَأَقْبَرَهُ (21) ثُمَّ إِذَا شَاءَ أَنْشَرَه
“(Аллоҳ) уни қайси нарсадан яратди ўзи?! (Бир ҳақир) нутфадан яратиб, кейин уни (туғилиш вақтини) белгилаб қўйди. Сўнгра унга (туғилишида) йўлни осон қилди. Сўнгра унга ўлим юбориб, қабрга киритур. Сўнгра Ўзи хоҳлаган пайтда, уни қайта тирилтирур.”

Xadicha Kutub Hona, [09.11.18 14:35] هُوَ الَّذِي خَلَقَكُمْ مِنْ تُرَابٍ ثُمَّ مِنْ نُطْفَةٍ ثُمَّ مِنْ عَلَقَةٍ ثُمَّ يُخْرِجُكُمْ طِفْلًا ثُمَّ لِتَبْلُغُوا أَشُدَّكُمْ ثُمَّ لِتَكُونُوا شُيُوخًا وَمِنْكُمْ مَنْ يُتَوَفَّى مِنْ قَبْلُ وَلِتَبْلُغُوا أَجَلًا مُسَمًّى وَلَعَلَّكُمْ تَعْقِلُونَ
“У сизларни (Одамни) тупроқдан, сўнгра (авлодларини) нутфадан, сўнгра лахта қондан яратган зотдир. Сўнгра У сизларни (она қорнидан) чақалоқ ҳолингизда (дунёга) чиқарур. Сўнгра (У) сизларни вояга етишингизга, сўнгра қаришингизга (имкон берур). Сизларнинг орангизда (балоғат ёки кексалик ёшидан) илгари вафот топадиган кишилар ҳам бўлур. (У) сизларни белгиланган ажалга етишингизга (қўйиб берур). Шоядки, (бу тўғрида) ақл юргизсангиз.”
Инсон то мукаммал ҳолига келгунича бир қанча босқичларни босиб ўтади: авваломбор йўқликдан борликка чиқади. Ҳар бир ақли расо инсон йўқ бўлиб кейин пайдо бўлганини, уни ўзи ҳам, ота-онаси ҳам ёки бошқа бирор киши пайдо қилмаганини жуда яхши билади; кейин эса заиф, ҳақир сув – нутфа ҳолати, ҳомила, гўдаклик, эмизишлик, болалик, ўсмир ёш, мукаммал қувват ва ақлга тўлган ҳолатларни босиб ўтади. Бу босқичга етиб келгач яна заифлик–қарилик ҳолатига қайтади. Буларнинг барчасида инсоннинг ҳеч қандай ихтиёри ҳам, аралашуви ҳам ёки қаршилик қилишга имкони ҳам йўқ. Чунки Мусоввир бўлган Зотгина оламни ва ундаги барча нарсаларни тадбирини қилиб, бошқариб туради.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ислом билим юрти ўқитувчиси Санобар Мухамедходжаева

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*