ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР

“Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳа раҳбари Шуҳрат Иргашев ва марказ ҳодими Баҳром Гафуржанов билан “Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти, унинг тузилиши, вазифалари ҳақида билим юрти талаба қизлари билан давра суҳбати ташкил қилинди.
Ўзбекистон давлат раҳбари «Тараққиёт стратегияси» марказини барпо этиш таклифини маъқуллади. У қатор жамоат ва давлат ташкилотлари ташаббуси билан ташкил этилади. Марказ Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта асосий йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш ҳамда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ижро этиш доирасида ташкил этилмоқда.
«Тараққиёт стратегияси» маркази нодавлат нотижорат ташкилоти мақомига эга бўлиб, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш бўйича мустақил институт, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатларини мониторинг қилиш институти, Савдо-Саноат палатаси, Ўзбекистон адвокатлари палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассотсиатсияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассотсиатсияси унинг муассислари ҳисобланади.
Марказ фаолияти Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта асосий йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган чораларни ҳаётга татбиқ этиш ва ҳар томонлама қайта кўриб чиқиш, экспертлар ва жамоатчилик иштирокидаги муҳокамаларда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш ҳамда мамлакатни модернизатсия қилиш ва демократлаштириш жараёнига фуқаролик институтлари вакиллари, мутахассислар ва олимларни кенг жалб қилиш билан боғлиқ бўлади.
Марказ Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган анжуманларнинг ахборот-таҳлилий баёни, илғор хорижий тажриба, халқаро ташкилотлар ва экспертларнинг баҳоларини ўрганиш ҳамда уларнинг кенг муҳокамасини ташкил этиш билан шуғулланади.
Бундан ташқари, Ҳаракатлар стратегиясининг самарали ижроси, қонун, қонуности ва бошқа ҳужжатларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, халқаро ташкилотлар, илмий-тадқиқот, ахборот-таҳлилий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам Марказ вазифаларига киради.
Техник кўмак бериш воситалари, халқаро ва маҳаллий ташкилотлар, ННТ, таҳлил ва ўрганишлар хизмати учун вазирлик ва идоралар томонидан тўланадиган хизмат ҳақлари ва бошқалар Марказнинг молиявий манбаси ҳисобланади.
Шу билан бирга, Марказ фаолиятига кўмак бериш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркиби ҳам тасдиқланган. У Марказнинг давлат органлари билан ўзаро самарали ҳамкорлик қилишини таъминлайди ва унга юкланган вазифаларни ижро этишга ёрдам беради.
Марказнинг ижрочи директори сифатида Акмал Бурҳонов тайинланган.

Баҳром Гафуржанов

ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ 63 БАНДДАН ИБОРАТ II – УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ ДОИРАСИДА
АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР – Ҳаракатлар стратегиясининг ушбу йўналишида белгиланган вазифа ва тадбирларни амалга ошириш мақсадида 139 ТА НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР қабул қилинди.
ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ
ДАВЛАТ ДАСТУРИНИНГ 77 БАНДДАН ИБОРАТ III – УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ ДОИРАСИДА
АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИСЛОҲОТЛАР 2017 йилда 2016 йилга нисбатан инвестициялар миқёси 1,4 МАРОТАБАГА ошди ва
2,4 МЛРД. ДОЛЛАРНИ ташкил қилди.
Пахта экин майдонлари 49 МИНГ ГЕКТАРГА ва ғалла майдонлари 10 МИНГ ГЕКТАРГА қисқартирилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (БИЗНЕС-ОМБУДСМАН) институти жорий қилинди.
Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Олмазор туманларида 2 ТА кичик бизнес билан боғлиқ ИННОВАЦИОН ТЕХНОПАРКЛАР ўз фаолиятини бошлади (шунингдек 45 ТА кичик саноат зоналари ҳам ишга тушди).
2017 йилда кўмир қазиб олиш соҳасида замонавий технологияларни жорий этиш ва лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 2016 йилга нисбатан 4,4 ФОИЗГА ОШИБ 4,1 МЛН. ТОННА КЎМИР қазиб чиқарилди.
Республика ҳудудларида 2350 КМ оптик толали алоқа линиялари қурилди, мобиль алоқа операторларининг 1964 ТА база станциялари ўрнатилди, 90 ТА юқори қувватли ва 338 ТА кам қувватли рақамли телевидение узаткичлари ўрнатилди ва ишга туширилди.
Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини, жумладан, «НОЛЬ» ХАРИД ҚИЙМАТИ бўйича сотиш жараёнлари янада соддалаштирилди.
Жаҳон банкининг “Doing Business” халқаро рейтингида республикамизнинг ўрнини яхшилашга қаратилган тадбирлар амалга оширилди
ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ, ВАЗМИН, ЎЗАРО ФОЙДАЛИ ВА КОНСТРУКТИВ ТАШҚИ СИЁСАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ
2017 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига тарихий ташрифи амалга оширилди ва илк бор Ўзбекистон Республикаси Президенти сифатида БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлади.
Ўз фаолиятини бошлашиданоқ, 1945 йилнинг ўзида БМТнинг устувор йўналишларидан бири “иқтисодий, ижтимоий, маданий, ёки гуманитар масалаларни ечишда, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини – ирқий, жинсий, тил, ёки диний аломатларга қараб ажратмасдан – ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва илгари суриш мақсадида халқаро ҳамкорликни ўрнатиш”дан иборат бўлган. Барча инсонларнинг фаровонлигини ошириш БМТнинг энг асосий мақсадларидан бири бўлиб келмоқда. Дунё мамлакатларининг ривожланиш ва тараққиёт тўғрисидаги тушунчалари йиллар давомида ўзгариб, ҳозирда мамлакатлар томонидан айнан барқарор ривожланиш ва тараққиёт – яъни юксалиш ва иқтисодий имкониятларни яратувчи, ижтимоий фаровонликни таъминловчи, табиатни асрашга ёрдам берувчи ривожланиш – дунёда яшовчи ҳар бир инсоннинг турмушини яхшилашга мустаҳкам замин яратиши мумкинлиги тўғрисида муҳим бир келишувга эришилди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*