Куфрнинг бир бўлаги

Оламлар Парвардигори Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин! Тақводорлар пешвоси Саййидимиз Муҳаммад (соллалоҳу алайҳи вассаллам)га дуруду саловатлар бўлсин!
“Фолбиннинг айтишича, ўғирланган молим фалончида экан, ёки эримни иссиқ- совуқ қилишибди” – мана шунга ўхшаш гаплар тез-тез қулоғимизга чалиниб туради. Қизиқ-а?! Нега замонамиз ҳалиям бунақа иллатлардан тозаланмади. Балки бунга сабаб биз иллатларга қарши курашмаётганимиздир, ёки фолбин-у сеҳргарларга борадиганларнинг қулоқлари, кар-у кўзлари ожиз. Ачинарлиси эса, бу ҳолат аёллар орасида кўп учрайди яъни фолбинларга борадиган ва фолбинлик қиладиганларнинг аксарини аёллар ташкил қилади. Боришларининг сабаби билан қизиқадиган бўлсак, ёки боришларидан қайтарадиган бўлсак, мен ҳақимда ҳамма нарсани биларкан, кимлигини топиб берди, қайтариқ қилиш йўлларини биларкан. Мана шунга ўхшаш жавоблар оламиз.
Ушбу ҳадиси шариф уларнинг фикрлари хато эканлигига далил бўлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам): “Фаришталар булутга тушадилар ва осмонда ҳукм қилинган ишни зикр қиладилар. Шайтон ўғринча эшитиб оладида уни фолбинларга етказади. Улар эса унга ўзларидан юзта ёлғон қўшиб гапиради” дедилар. Имом Бухорий.
Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, лаънатланган шайтон билан бирга иш олиб борадиган сеҳргар ва фолбинларда узоқроқ юришлик ва бу ишнинг куфр эканлигини билмайдиган ён-атрофимиздагиларни ҳам огоҳлантириб қўйишимиз лозим бўлади.
Аллоҳ таоло Ҳорут ва Морут ҳақида хабар бериб бундай дейди ; ”…. (У икки фаришта):” биз фақатгина синов (воситамиз)миз, (бизга ишониб) кофир бўлиб қолма “, – деб (огоҳлантирувчи) ҳеч кимга (сеҳрни) ўргатмас эдилар. Иккисидан эр-хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганар эдилар. Лекин улар Аллоҳнинг изнисиз у билан ҳеч кимга зарар етказа олмаслар. Ўзларига фойдаси йўқ балки зарарли нарсаларни таълим олар эдилар. Уни (Аллоҳнинг китобини сеҳрга) алмаштирганларга охиратда насиба йўқлигини ҳам яхши билар эдилар….”(Бақара сураси, 102-оят).
Шу ўринда Сеҳргарни шайтонларга яқинлаштирувчи воситалардан айримлари ҳақида тўхталадиган бўлсак, сеҳргарлар орасида турли тоифалар бор бўлиб: улар Қуръон мусҳафини оёқлари остига боғлаб, у билан ҳожатхонага киради: баъзилари Фотиҳа сурасини тескарисига ёзади, яна бирлари бетаҳорат ҳолатда (бунинг жоиз эмаслигини била туриб ҳақорат қилиши мақсадсадида) намоз ўқийди. Баъзи сеҳргарлар шайтонга атаб жонлиқ сўяётганда Аллоҳнинг номини тилга олмайди сўнгра, у сўйилган жонлиқни шайтоннинг уяси саналган ерга ташлайди. Уламоларимиз жинларга атаб жонлиқ сўйишдан қайтаришган чунки бу ҳаром. Аллоҳдан бошқага атаб сўйилгани учун ширк ҳамдир.
Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг “Моида” сурасида бундай марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр, қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз.
Ушбу оят бундай турдаги инсонларга очиқ-ойдин далилдир. Мусулмон кишининг жинга атаб сўйилган гўштдан ейиши жоиз эмас. Таассуфки баъзи кишилар жинлар билан алоқадор фолбин ва азайимхонларнинг тавсиясига ишониб сеҳр ечдириш, жин чалган кишини муожала қилдириш каби ишларни бажариш мақсадида шу ишларни бажариб келишмоқда. Демак жинлар сеҳргарга қуруқдан – қуруқ эмас, балки бирон нарсанинг эвазига ёрдам бериб, хизмат қилади. Сеҳргар ва шайтон Аллоҳга осийлик йўлида бирлашган шериклардир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи вассаллам) “Ким башоратгўй ёки фолбиннининг олдига бориб, айтаётган гапини рост деб билса, у шубҳасиз, Муҳаммадга тушган нарсага куфр келтирибди” дедилар.
Ҳозирги пайтда фол очишнинг сон-саноқсиз кўринишлари бор бўлиб, картага, қўлнинг кафти ёки суратга қараб ҳам фол очадилар. Юқорида айтилганидек буларнинг ҳаммаси куфр ишлардир.

Замон иллатидан яна бири эътиборни тортмай қўймайди. Халқимиз орасида болаларга кўз тегмасин дея кўзмунчоқ тақиб қўяди, супургини тик қилиб қўйма, олдингдан қора мушук ёки ит ўтса орқага етти қадам юр, мана шунга ўхшаш нарсалар динимизда йўқ бўлган ширк ёки фолбинлик эканлигини билмайдиган инсонлар сони анчагина кўп.
Ибн Масъуд розиёллоҳу анҳу айтадилар: ”Албатта дам солиш (афсун ўқиш), тумор тақиш, ва иссиқ-совуқ қилиш ширкдирЪЪ. Инсон тумор ёки кўзмунчоқ тақиб, мана шу кўз тегишидан сақлайди дея эътиқод қилса ширк келтирган бўлади. Ёлғиз Аллоҳ паноҳ сўралувчи Зотдир. Суянишга лойиқ Зот ҳам Удир. Аллоҳ таоло унга ширк келтиришликдан ва шайтоннинг васвасасидан Ўзи асрасин.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
2-курс талабаси Қурбонова Мафтуна.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*