Хадичаи Кубро Аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари Алишер Новоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси зиёрат қилишди

Бугун биз Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида “Алишер Новоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси” экскурсия ташкил қилдик.
Юртимиз мустақилликка эришгандан сўнг тарихий ёдгорликлар, зиёратгоҳлар, қадамжоларни қайта тиклаш ва таъмирлаш ишларига эътибор кучайтирилди.
Кутубхонага истаган киши аъзо бўлиши мумкин: рўйхатдан ўтиш жуда тез ва осон бўлиб, китобхон билети 5000 сўм. Китобхон билети уч йил муддатга берилади.
Кутубхона атрофида кўм-кўк йўлаклар, чиройли фаввора, скейт ва велосипедда учувчиларга махсус йўлаклар бор, шунингдек китобхонлар учун кафе ҳам мавжуд.
Сиз кутубхонага кирганингизда, унинг холида бир ажойиб ўйинчоққа кўзингиз тушади. Бу-интерфаол шардир. Бу шарда Google map. орқали маълумотлар берилиб туради.
Кутубхонадаги китобларга махсус, билинмас чиплар билан белги қўйилган. Бундай белгилар 22 минг.та китобда мавжуд. Кутубхонада яна эски услубда китобларни қидиришга мослашиб қолган китобхонлар учун эски услубдаги каталог ҳам мавжуд.
1. Кутубхонада автоматлаштирилган буюртма кафедраси ҳам бор. У ерда барча берилган ва қайтарилган китоблар ҳисоботи олиб борилади. Сиз шундай электрон-кутубхона ҳизмати жойлашган хонадан истаган китобингизни буюртма қилишингиз мумкин. Буюртмангиз 10-15 дақиқа ичида етказилади.
У ерда яна махсус теле-лифт ҳизмати мавжуд. Лифт орқали сизга подволда сақланадиган китоблар етказиб берилади.
Ўзбекситон Миллий Кутубхонасида мунтазам равишда экскурсиялар ўтказилиб турилади.
Кутубхонада 6.5 миллионга яқин қўлёзмалар мавжуд бўлиб, улардан 200 000 таси қимматбаҳо намуналар, 16 000 таси эса жуда ҳам ноёб ва алоҳида қимматга эга нашр намулардан иборатдир.
Ноёб нашрлар фақат илмий иш билан шуғулланувчилар учун берилади. Улар электрон форматга ўтказилгандан сўнг барча учун фойдаланиш имконияти туғилади.
Хозирги вақтда кутубхона фондида рақамлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Электрон каталог 600 000 та ёзувлардан иборат.
Кутубхона асосий хизматларнинг барча турини бепул асосда амалга оширади.

Бепул хизматлар турига:

каталоглар тизими ва кутубхона ахборот олишнинг бошқа кўринишлари орқали фондлар ва ахборот – кутубхона ресурслари таркиби тўғрисидаги маълумотларни таклиф этиш;
маълумот манбасини қидириш ва танлаш бўйича маслаҳат ёрдам;
вақтинчалик ўқув залида кутубхона фондидаги ҳужжатлардан фойдаланиш;
интернет хизмати;

Қўшимча пуллик хизматлар турига:
Китобхон билетини бериш, нусха кўчириш, сканерлаш, файл распечаткаси, маълум соҳа бўйича библиографик маълумот йиғиш, библиографик рўйхат тузиш, электрон шаклдан нусха олиш (тўлов прейскурант асосида).
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий Кутубхонасида иконияти чекланган фойдаланувчилар учун ҳам барча қулайликлар яратилган. Ногиронлар кутубхонага киришлари учун махсус йўлаклар мавжуд. Кўзи ожизлар учун махсус ўқув зали бор. Бу ўқув зали Брайль аудикитоблар билан жиҳозланган.
Кутубхона китобхонларга ҳар куни хизмат кўрсатади. Душанбадан жумагача соат 9.00 дан 20.00 гача. Шанба ва якшанба кунлари эса 9.00 дан 17.00 гача.

Алоҳида график бўйича:

китобхонларни рўйхатга олиш: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00-15.00;
“Тафаккур” катта ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
“Кашфиёт” илмий ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
“Истиқлол” ёшлар ва талабалар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
“Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба: 9.00-17.00, якшанба дам олиш куни;
“Жаҳон” хорижий ўқув зали: 9.00-18.00, шанба: 9.00-17.00, якшанба дам олиш куни;
-Илмий техникавий адабиётлар ўқув зали: 9.00-18.00, шанба, якшанба дам олиш куни;
“Ўзбекситон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
Маълумот ахборот ўқув зали, каталог ва картотекалар, электрон каталог: 9.00-19.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
Вертуал маълумотлар хизмати: 9.00-19.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;

Махсус ўқув заллари:

1. “Адолат” ҳуқуқий ахборот ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
2. “Ижод” нота-мусиқа нашрлар зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
3. “Илм” диссертациялар ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: 9.00-17.00;
4. “Медиа марказ” медиа ва интернет маркази: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
5. Электрон кутубхона: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
6. Имконияти чекланган фойдаланиувчилар ўқув зали: 9.00-20.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
7.Кутубхоналараро абонемент ва хужжатларни электрон етказиш: 9.00-18.00, шанба, якшанба: дам олиш куни;
8.Китоб музейи: 10.00-15.00, шанба ва якшанба: 11.00-15.00;
9.Болалар хонаси: 10.00-16.00, шанба ва якшанба дам олиш куни;
10.Кўргазма зали: 10.00-16.00, шанба ва якшанба дам олиш куни;
11.Киномарказ: 10.00-16.00, шанба ва якшанба: 10.00-16.00.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори улуғ аждодларимизнинг бу борадаги эзгу ишларини давом эттиришда ҳамда халқимиз маънавий дунёсини бойитиш, китобхонлик маданиятининг жамият ҳаётидаги ўрни ва ролини янги босқичга кўтариш йўлида муҳим ҳужжат бўлди.
Шу билан бирга, бу қарор ижроси маънавият-маърифат аҳли қаторида бизнинг зиммамизга ҳам катта масъулият юклайди. Китоб маҳсулотларини чиқариш ва уларнинг жамият ҳаётида муайян ўрин эгаллашини тартибга солиш жуда кўп муассаса ва ташкилотлар сингари ахборот-кутубхона муассасаларининг ҳам вазифасидир.
Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондида XV-XIX асрларда чоп этилган 250 мингдан ортиқ бебаҳо маънавий бойлик, 75 тилдаги ҳужжатлар, қўлёзма манбалар ва ноёб китоблар, тасвирий, картографик ва нота-мусиқий нашрлар мавжуд. Айниқса, улар орасида Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Имом Бухорий каби буюк аждодларимиз қўлёзма асарлари сақланаётгани зиё масканимиз учун катта шарафдир.
Қарийб 150 йиллик тарихга эга бўлган мазкур кутубхона мустақиллик йилларида янги қиёфа касб этди. Айниқса, 2011 йил унинг замонавий ҳамда халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган янги биноси қурилиб, фойдаланишга топширилиши китобсеварларга ҳар томонлама қулайликлар яратди. Мамлакатимиз Биринчи Президентининг 2012 йил 20 мартдаги “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси – ахборот-ресурс маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қатор муҳим ҳужжатлар ижроси асосида ушбу масканнинг имконияти янада кенгайтирилди. Жумладан, бугунги кунда ундаги ахборот-кутубхона ресурсларидан фойдаланиш учун мамлакатимизнинг ҳар қандай жойидан туриб мурожаат қилиш, шунингдек, етакчи хорижий ахборот-кутубхона фондларининг маълумотлар базасига уланиш ҳамда халқаро амалиётда тажрибадан ўтган хизмат кўрсатиш шакллари ва илғор дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш мумкин.
Кутубхонада саккиз юз эллик ўринли 11 та ўқув зали замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган. Бой адабиёт фонди, каталог ва картотекалардан ташкил топган маълумот-қидирув аппарати, табақалашган ва юқори малакали кутубхона-библиографик хизмат кўрсатишнинг қулайлиги фойдаланувчилар сафини йилдан-йилга оширмоқда. Бугунги кунда кутубхонага 182 мингдан ортиқ китобхон аъзо бўлган. Жорий йилнинг 10 ойи мобайнидаги рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, кутубхона аъзолари 24 мингдан зиёдга кўпайган. Унинг хизматидан фойдаланганлар жами 775 минг 568 нафар бўлса, шундан кутубхонага келганлар 659 минг 994, кутубхона веб-сайтидан фойдаланганлар эса 115 минг 574 кишидир. Фойдаланувчиларга китоб бериш 4,5 миллиондан ошган бўлса, веб-сайтдаги ички манбага 390 мингга яқин маротаба мурожаат бўлган.
Бугунги кун фойдаланувчилари (айниқса, 25 ёшгача бўлганлар) компьютер техникасини яхши ўзлаштирган. Ўқув ва меҳнат фаолияти билан банд бўлган бу ёшлар учун вақт жуда қимматлидир. “Исталган ахборот, исталган жойда ва исталган вақтда” шиорига амал қилаётган бугунги замон фойдаланувчилари учун кутубхоналар веб-сайтлари орқали виртуал киришни йўлга қўйган. http://www.natlib.uz расмий сайтимиз шундай мақсадларга хизмат қилмоқда. Унда муассаса ҳақида тўлиқ маълумот, хизматлар ва фаолият йўналишлари, янгиликлар, ташкил қилинадиган тадбирлар анонси каби ахборотлар билан танишиш имкони мавжуд.
Шу билан бирга, кутубхонамизда анъанавий кутубхоналараро абонемент хизматини такомиллаштириш, ресурсларни масофага етказиб бериш хизматини татбиқ этиш, электрон-почта орқали хизматни ривожлантириш каби жараёнлар ҳам йўлга қўйилган. Айниқса, кутубхонада китоб бериш жараёнининг автоматлаштирилиши китобхон учун “Буюртма-онлайн” хизматидан фойдаланиш имконини берди. Китобхон электрон каталогда зарур бўлган ресурсни излаб топиб, унга буюртма бериши ва кутубхона ўқув залларида ўзига қулай вақтда келиши ва ундан фойдаланиши, буюртма берган китобларини бажариш учун кетадиган вақтини тежаши мумкин. Энг муҳими, бундай фойдаланувчилар учун уларнинг сўровлари тезликда бажарилиши, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги катта аҳамиятга эгадир.
Ҳозирги замон кутубхоналар фойдаланувчиларида жонли мулоқотга киришиш кўникмаларининг камлиги эътиборга олиниб, бу ерда кутубхона ва ундаги ресурслар ҳақида маълумот берувчи инфокиосклар ўрнатилган. Шунингдек, 2013 йилдан эътиборан турли йўналишларда айнан жонли мулоқот қилиш, фикр алмашиш, у ёки бу масала бўйича ўз нуқтаи назарини бемалол билдириш, омма олдида ўзини тутишга қаратилган иқтидорли ижодкорлар, инглиз тили ва корейс тили сўзлашув клублари фаолият кўрсатмоқда.
Яна эътиборли жиҳати шундаки, кутубхонамиз энг кўп хорижий илмий-таълимий электрон базаларга обунани амалга ошириб келмоқда. Ушбу базалардаги ахборотларнинг ҳажми миллионлаб нусхани ташкил этиши, дунё миқёсида фаннинг барча соҳалари бўйича олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ва ихтироларни акс эттирувчи энг янги нашрлар билан тезкор равишда танишиш имконини берувчи асосий манба ҳам ушбу маскан ҳисобланади.
Мамлакатимизда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, 14 та ҳудудий ахборот-кутубхона маркази ҳамда 12 мингдан зиёд ахборот-кутубхона муассасаси томонидан аҳолига ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш йўлга қўйилган. Яқинда кутубхонамиз томонидан “Infolib O’zbekiston” VI миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги ўтказилди. Ҳафталик доирасида 50 дан зиёд турли тадбир бўлиб ўтди.
Президентимизнинг юқорида номи зикр этилган қарори ижроси ахборот-кутубхона муассасалари фондларини тўлдиришдаги қийинчиликлар, ахборот-кутубхона муассасаларининг ривожланиш суръати, ҳудудларда китоб меросини сақлашда ахборот-кутубхона марказларининг роли, замонавий ижтимоий ҳамкорликнинг таркибий қисми сифатида кутубхона шерикчилиги, кутубхоналарни қайта қуриш ва ресурсларни рақамли форматларда сақлаш каби долзарб масалаларни ҳал этиш ҳамда соҳани чуқур танқидий таҳлил қилиш, бу борадаги муаммолар ечимини топишга кенг йўл очмоқда.
Румий ҳазратлари таъкидлаганидек, китоб чиндан мўъжизадир. Негаки, дунёда ҳамма нарса эскириши, унинг ўрнини янгиси эгаллаши мумкин. Лекин китобларнинг асл мазмуни, моҳияти ҳеч қачон ўзгармайди. Аксинча, улардан олган таассуротлар маънавиятимизнинг, қалбимизнинг гўзал обидасига айланиб бораверади. Кўнглимиз нури, ҳамроҳи, дарду ташвишимиз малҳами, ҳаёт йўлимиз устози бўлган китоблар биз билан ҳамиша биргадир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*