Расулуллоҳга салавот айтиш ҳақида

Абу Саид Худрий (р.а.)дан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Қайси бир мусулмон садақа беришга қодир бўлмаса, дуосида ушбу сўзларни айтсин: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ъабдика ва расулик ва солли ъала-л-муъминина ва-л-муслимот”. Бу ўша мусулмон учун садақа ўрнига ўтади”, дедилар”. Абу Ҳурайра (р.а.) айтдилар: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала али Муҳаммад кама саллайта ъала Иброҳима ва али ИброҲим, ва барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад кама боракта ъала Иброҳима ва али Иброҳим ва тараҳҳум ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад кама тараҳҳимта ъала Иброҳима ва али Иброҳим” деса қиёмат куни мен у(нинг мусулмонлиги)га гувоҳлик бераман ва уни
шафоат қиламан”, дедилар”.
Анас билан Молик ибн Авс (р.а.)лардан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳожат учун ташқарига чиқдилар, ўзлари билан бирга боришга ҳеч кимни тополмадилар. Бир оздан сўнг ҳз. Умар обдаста кутариб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ортларидан бордилар ва ул зотни йўпда сажда қилиб турганларини кўриб тўхтадилар ва чеккага ўтиб кутаб турдилар.
Расулуллоҳ (с.а.в.) саж-дадан бошларини кўтариб: “Баракашгоҳ, эй Умар! Менинг саждада турганимни кўриб, йўл чети-да кутиб турганинг тўғри бўлди. (Чунки ўша пайтда) Жаброил (а.с.) келиб: “Кимки сизга бир марта саловат айтса, Аллоҳ таоло унга 10 та раҳмат ёзади ва унинг даражасини 10 баробар кўтаради”, деди”, дея марҳамат қилдилар”. Ҳожат учун ташқарига чивдилар – у замонларда ҳар кимнинг уйида ҳожатхонаси бўлмаоди, ҳожат чиқариш учун ташқарига, одам-лар яшайдиган жоқдан узоқрокда бориб келинарди. Анас ибн Молик (р.а.) айтдилар: “Мен Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга 10 та раҳмат юборади ва 10 хатосини ўчиради”, деганларини эшитдим”.
Расулуллоҳ номлари зикр этилганда салавот айтмаган киши ҳақида
Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ (с.а.в.) минбарга чиқаётиб, унинг биринчи поғонасига чиққанларида “Омин”, дедилар. Кейин иккинчи поғонага чиқдилар ва яна “Омин”, дедилар. Сўнг учинчи поғонасига чиқиб яна “Омин”, дедилар. Жобир: “Эй, Аллоҳнинг Расули, нима учун уч марта “Омир” дедингиз?” – деб сўради. Ул зот жавоб бердилар: Минбарнинг биринчи поғонасига чиққанимда Жаброил (а.с.) келиб: “Бир банда Рамазон ойига етишса, Рам-азон ўтиб кетгунича гуноҳларидан покланиб ололмаса, у хор бўлсин!” – деди. Мен ҳам “Омин”,
дёдим. Сўнгра: “Ота-онасининг ёки улардан бирининг кексалик даврида розилигини олиб жаннатга эришолмаган банда хор бўлсин!” – деди. Мен ҳам “Омин”, дедим. Кейин Жаброил (а.с.): “Сизнинг исмингиз айтилганда, сизга саловат айтмаган банда ҳам хор бўлсин!” – деди. Мен ҳам “Омин”, дедим”.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган 660-ҳадисда 658-ҳадиснинг мазмуни айнан
такрорланган. Абу Ҳурайра ривоят қилган ҳадисда Жобир ибн Абдуллоҳ ривоят қилган Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) айтдилар: Пайғамбаримиз (с.а.в.) Жувайрия бинти Ҳорис ибн Аби Зирорнинг оддидан чикдилар. У аёлнинг исми Барра эди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) унинг исмини ўзгартириб, Жувайрия деб атай бошладилар. У аёл олдидан чиққан Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг исми ҳануз Барралигида яна унинг олдига киришни маъқул кўрмадилар.
Кейин кун тиккага келганда унинг олдига қайтдилар. У аёл (хотинлар билан бирга) тупланиб, мажлис қуриб турган эди. Ул зот: “Ҳали ҳам мажлисда ўтирибсанми? Мен севдан кейин туртга калимани уч марта айтдим, агар сенинг талаффузингда қофияланса, уни қофияли қилиб айтгин: “Субҳаналлоҳу ва биҳамдиҳи адада халқиҳи ва ризоа нафсиҳи ва зината ъаршиҳи ва мидадаав мадад ка-лиматиҳи”, дедилар.
Дуонинг маъноси: Аллоҳ махлуқотларининт сонича, Ўзи рози бўлгунига қадар ва Аршшшнг оғирлиги ҳамда калямаларинииг узунлиги мидорича нуқсонлардан поклаб ёд этиб, Унга ҳамд айтамиз
Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а.) айтдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) Жувайриянинг олдидан чиқдилар.
Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинди: “Расулуллоҳ (с.а.в.): “Жаҳаннамдан, қабр азобидан, Масиҳи Дажжолнинг фитнасидан, ҳаёт ва ўлимнинг фитналаридан Аллоҳ таолодан паноҳ сўранг”, дедилар”.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус билим юрти
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*