Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 15-ноябрь куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида ташкил қилинган экскурсия

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИГА ЭКСКУРСИЯ ТААССУРОТЛАРИ
Мамлакатимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, ёшлар орасида кенг тарғиб этиш, шунингдек, талабаларда адабиётлар билан ишлаш кўникмасини ошириш мақсадида “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси”га 2018 йил 15 ноябрь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг 3-курс талаба қизлари билан экскурсия ташкил қилинди.
Кутубхона мутахассиси талаба қизларни бирма-бир ҳар бир қаватдаги ўқув заллари билан таништириб чиқди. Кутубхонада саккиз юз эллик ўринли 11 та ўқув зали замонавий техник воситалар билан жиҳозланган. Ўқув заллари алоҳида номлар билан номланган бўлиб, маълум бир фан ёки соҳага ихтисослашган. Унга кўра: “Тафаккур” катта ўқув зали, “Кашфиёт” илмий ўқув зали, “Истиқлол” ёшлар ва талабалар ўқув зали, “Нодир” қўлёзмалар, нодир ва алоҳида қимматга эга нашрлар ўқув зали, “Жаҳон” хорижий ўқув зали, Илмий техникавий адабиётлар ўқув зали, “Ўзбекистон” миллий адабиётлар ва давлат тарихи зали, “Адолат” ҳуқуқий ахборот ўқув зали, “Ижод” нота-мусиқа нашрлар зали, “Илм” диссертациялар ўқув зали, “Медиа марказ” медиа ва интернет маркази, Электрон кутубхона, Имконияти чекланган фойдаланиувчилар ўқув зали, Кутубхоналараро абономент ва ҳужжатларни электрон етказиш, Китоб музейи, Болалар хонаси, Кўргазма зали, Киномарказ мавжуд.
Кутубхонада 6.5 миллионга яқин қўлёзмалар мавжуд бўлиб, улардан 200 000 таси қимматбаҳо намуналар, 16 000 таси эса жуда ҳам ноёб ва алоҳида қимматга эга нашр намуналаридан иборат экани алоҳида диққатга сазовордир. Экскурсия жараёнида талаба қизлар кутубхона ҳудудида нималарга эътибор бериш керак экани, адабиётлар, электрон дарсликлар ва картотекалар билан ишлаш кўникмасига ҳам эга бўлдилар. Билим юртининг иқтидорли талабалари эса ўзларининг илмий мавзулари бўйича қизиққан китоблари билан танишиб чиқдилар. Кутубхонага аъзо бўлишни хоҳлаган талабалар аъзо бўлиш тартибини билиб олдилар.
Экскурсия жуда манфаатли ва қизиқарли бўлди. Талаба қизлар келгусида яна ташриф буюриш ва кутубхонага аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*