“ҲАЁТ” ФИЛЬМИ ҲАҚИДАГИ ТААССУРОТЛАР

Мамлакатимиз, халқимизнинг тинчлиги, осойишталигини таъминлашда беминнат хизмат кўрсатаётган юрт посбонлари, уларнинг Ватан олдидаги бурчларини сидқидилдан, холис бажараётгани, бундай хизматни ўзига шараф деб билиб, ҳар қандай шахсий манфаатидан устун кўриб бажараётган камтарона фидоийлигини талаба қизларга намойиш этиш, шунингдек, уларда Ватанга муҳаббат, садоқат, осуда кунларимизга шукроналик ҳиссини ошириш мақсадида 2018 йил 16 ноябрь куни Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг 1-курс талаба қизлари билан Алишер Навоий номидаги киносаройда намойиш этилаётган “Ҳаёт” фильми намойишига тушилди.

Режиссёр Ҳилол Насимов томонидан суратга олинган ушбу фильм сценарийси Иқбол Мирзо, Зулфия Юнусова ва Ҳилол Насимовга тегишли бўлиб, киноасар 2000 йилдаги Сариосиё воқеаларида қатнашган фарғоналик Ҳаёт исмли йигитнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумки, 2000 йил август ойида жанубий сарҳадларимизга халқаро террористик гуруҳлар суқулиб кирмоқчи бўлган ва уларга қарши Ўзбекистон қуролли кучларининг махсус операция кучлари батальони мардонавор курашган. Пистирмадаги душманни йўқ қилиш учун 300 дан ортиқ ҳарбий хизматчи жанг олиб борган. 21 нафар ўзбек ўғлони мудофаа чоғида қаҳрамонларча ҳалок бўлган. Мазкур воқеаларни акс эттирган ушбу фильм ҳаётий тарзда олинган бўлиб, талабаларда жуда катта қизиқиш уйғотди.

Айниқса, тўйи бўлиши керак бўлган бош қаҳрамоннинг юрт тинчлигини устун қўйиб жангга отланиши талаба қизларнинг диққатини тортди ва улар халқ фаровонлиги ва юрт осойишталиги йўлида мардларча курашаётган шундай ватан посбонлари бор эканидан фахр туйдилар.

Талаба қизлар ҳаётийлиги билан ажралиб турган мазкур фильмдаги воқеалардан жуда таъсирландилар ва катта таассуротлар билан қайтдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*