Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 20-ноябрь куни “Мавлид” куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди

“ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ – ПАЙҒАМБАР”
“Мавлид” ойи кириши биланоқ жойларда Пайғамбаримиз (с.а.в.)ни эслаб, уларга турли саловот ва дурудлар айтилиб, мавлид тадбирлари ўтказилмоқда.
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида ҳам 20-ноябрь куни “Мавлид” куни муносабати билан “Оламларга раҳмат – Пайғамбар” мавзуси остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирнинг биринчи қисмида билим юрти талаба қизлар томонидан тайёрланган кўргазма ташкил этилди. Кўргазмани талабалар ўзлари тайёрлаган қўл меҳнати ва пишириқ ҳамда ширинликлар билан бойитдилар. Тадбирнинг бадиий қисмида билим юртининг устоз, ходимлари, талабалар ва меҳмонлар иштирок этдилар. Зал жуда маҳорат билан безатилган бўлиб, Пайғамбаримиз (с.а.в) масжидларининг қадимги ва замонавий кўриниши тасвирланган.


Тадбир Қуръон тиловати билан очиб берилди ва саловотлар ҳамда турли саҳна кўринишлари билан давом этди. Тадбирда саҳобалар саййидлари бўлган Абу Бакр (р.а), Умар (р.а.), Усмон (р.а.) ва Али (р.а.)лар ҳақида маълумот бериб ўтилди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) Мадинадаги тарихларининг 3-асрида бўлиб ўтган воқеаларга бағишланган саҳналар, айниқса, томошабинларда катта таассурот қолдирди. Талаба қизлар ўз ролларини берилиб ижро этганликлари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбир жуда манфаатли ва эсда қоларли бўлди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*