Икки райҳон отаси – Али каррамаллоҳу важҳаҳу

Ҳукм илмида мусулмонларнинг энг билимдони, умматнинг энг Раббоний кишиси, Хулафои рошидийнлар ичида Росулуллоҳ с а в нинг энг яқини, сўровчи тил ва фаҳм қилувчи қалб эгаси, илм боғининг раиси биринчи иймон келтирган ёш бола, Али карамаллоҳу важҳаҳу. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Мен илмнинг шаҳариман, Али эса унинг эшиги” дея таърифлаган зот, икки райҳон эгаси Али розияллоҳу анҳу. Улар 599-601 Маккада туғилдилар. Оналари Фотима бинти Асад Алини тавоф вақтида тўлғоқ тутти ва улар Алини дунёга келтирдилар. Улар муқаддас маконда, каъбапўшга ўралган ҳолда буюк шарафда туғилдилар. Уларга нисбатан “ Каррамаллолу важҳаҳу “ яъни “ Аллоҳ уларнинг юзларини икром қилди “, дейилади. Чунки улар ҳеч қачон бут – санамларга ибодат қилмаганлар, оталари уйида ҳали ибодат ёшига йетмаган эдилар, исломни 10 ёшларида қабул қилиб, нубувват хонадонида улғайиб, Росули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан тарбия топдилар. Али к. в. Фотимаи-Захрога ҳижратнинг иккинчи йили уйландилар. Фотима розияллоҳу анҳога қараб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Мен сени, эй азиз қизчам, имони ҳар қандай бошқа инсондан кўра қувватлироқ, илми ҳамманинг илмидан кўра кўпроқ, ўзи эса қавмимиз ичида ахлоқ ва шарафда афзалроқ бир кишининг олдига омонатга қўйиб қўйдим», деганлар. Аллоҳ таоло Алига Расулуллоҳнинг неваралари Ҳасанни ато этди. Шундан сўнг Ҳазрати Алини Абул Ҳасан деб чақирадиган бўлишди. Ундан кейин Аллоҳ Ҳусайнни ҳам ҳадя қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилгач, уларга Маккада қолишни таййинладилар. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қурайшликларга бериши керак бўлган омонатларини етказишлари зарур эди. Улар ҳам Мадинага ҳижрат қилдилар, улар Мадинага пиёда кетаётиб кўп қийинчиликларга дуч келдилар ва оёқлари шишиб кетиб, чарчаган ва ҳолдан тойган ҳолда етиб келдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни шундай ҳолларида кўргач, йеғлаб юбордилар. Ва қадамларига муборак тупукларини суртиб дуо қилдилар. Шундан кейин Алининг оёқлари асло оғримаган. Шундан сўнг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожирлар ва ансорларни бир-бирлари билан биродар қилган эдилар. Али к. в. Набий алайҳиссаломга ” Менга биродар қолдирмадингизми ? “. дедилар. Набий алайҳиссалом: «Сиз менинг диний биродаримсиз», дея улар билан Ўзлари биродарлик риштасини боғладилар.
Ҳазрати Али пайғамбаримиз билан жуда кўп сафарларда бирга бўлган. Табукдан бошқа барча ғазот ва жангларда иштрок этганлар. Ҳазрати Али Бадр куни, Уҳуд ва Хандақ жангларида байроқдор бўлганлар. Агар жангга кирса илдам қадам ташлаб кирар, душманлардан қўрқмас ва довюрак бўлганларидан бунга ҳамма қойил қоларди.
Хайбар кунида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
– Эртага эрталаб бу байроқни бир кишига бераман. У Аллоҳ йўлида фатҳ қилади. У Аллоҳ ва Унинг расулини яхши кўради. Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам уни яхши кўради.
Мусулмонлар уйқуга ётишларидан аввал Расулуллоҳ эртага байроқни кимга берар эканлар, деб уйқулари келмай ётдилар. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ оладими? Йоки Умар ибн Хаттоб оладими? Баҳс – мунозара байроқ берилгунча давом этди.
Одамлар байроқ кимга насиб этар экан деб Расулуллоҳнинг олдиларига келишди. Шу ерда ҳозир бўлган ҳар бир саҳобий байроқни олишга умид қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам башорат қилган бахтли кимса ким экан? Байроқни олган киши Аллоҳ ва Унинг расулини яхши кўради. Аллоҳ ва Унинг Расули ҳам уни яхши кўради.
Ҳақ сўзни айтувчи соллаллоҳу алайҳи васалламсўрадилар:
– Али ибн Абу Толиб қаерда?
Саҳобалар унинг кўзи оғриб ётганини айтишди. Раҳмат набийи алайҳиссалом айтдилар:
– Унга одам юборинглар, келсин.
Абул Ҳасан у кишининг олдига келганида шифо топиши учун дуо қилдилар. Аллоҳнинг изни ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракотлари билан Алининг кўзлари тузалди. Хотамул анбиё саллаллоҳу алайҳи васаллам байроқни Алига бердилар.
Саҳобалар ва тобеъинлар Абул Ҳасанни фиқҳ, фатво ва ҳукм масаласида йетакчи бўлганига ижмў қилишган.

Умар розияллоҳу анҳу улар ҳақларида:
– Агар Али бўлмаса, Умар ҳалок бўларди.
Қуръон таржимони деган шарафга эришган Абдуллоҳ ибн Аббос айтади:
– Илмнинг ўндан тўққиз қисми Али ибн Абу Толибга берилган, қолган бир қисмини у бошқалар билан бўлишиб олган.
Амирул мўминин Али ибн Абу Толиб ҳижратнинг қирқинчи йили рамазон ойида вафот этдилар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатлари :
Али каррамаллоҳу важҳаҳудан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатингиз қандай ? деб сўралди. Али каррамаллоҳу важҳаҳу : “Аллоҳга қасамки, у Зот бизга молларимиздан, бола-чақаларимиздан, ота-оналаримиздан ҳамда ташна одамнинг муздек сувга бўлган муҳаббатидан ҳам севимлироқдирлар “. дедилар.
Бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳудан сўрадилар :
– Ё Али, Аллоҳни севасанми?
– Албатта, эй Аллоҳнинг Росули!
– Унинг элчиси – Пайғамбарини севасанми?
– Ҳа, Албатта сизни севаман!
– Аҳли аёлингни севасанми?
– Севаман, Ё Росулаллоҳ!
– Болаларингни севасанми?
– Болаларимни ҳам севаман. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам яна савол бердилар :
“ Ё Али, қандай қилиб бир қалбга 4 севгини сиғдира оласан? “. Бу саволдан Али ўйланиб қолдилар ва жавоб учун мухлат сўрадилар. Уйларига бориб ҳам ўйланиб ўтирдилар. Буни кўрган Фотима розияллоҳу анҳо : Агар дунё учун хомуш бўлсангиз, бу ишингиз яхши эмас “, – дедилар. Али розияллоҳу анҳу бўлган воқеани айтиб бердилар ва улардан маслаҳат сўрадилар. Фотима розияллоҳу анҳо : “ Ҳар бир нарсанинг ўнгу – сўли, орқа – олди бўлганидек, қалбнинг ҳам бўлаклари бўлади. Отамга қуйидагича жавоб беринг :
Аллоҳни ақлим ва идроким билан севаман!
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни руҳим билан севаман!
Аҳли – аёлимни нафсим билан севаман!
Болаларимни шафқатим билан севаман!
Али розияллоҳу анҳу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, бу жавобларни бердилар. Чунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “ Йо Али, жавобингдан нубувват гулининг ҳиди келяпти. Буни сенга қизим Фотима айтган…”, – дедилар
Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳақида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
” Аллоҳим! Ким Алини дўст тутса, Сен ҳам уни дўст тут, ким унга адоват қилса, Сен ҳам унга адоват қил”.
” Али мендандир, мен эса Алидандирман. Мен адо этишим лозим бўлган нарсаларни фақат ўзим ёки Алигина адо этади”
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади : Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ” Албатта, Аллоҳ мени торът кишига муҳаббат қилишга амр этди ва У Зот Ўзи уларга муҳаббат қилишининг хабарини берди”. дедилар. ” Эй Росулуллоҳ с а в, бизга уларнинг исмларини айтиб беринг ” , дейилди. ” Али улардан биридир ” деб уч марта айтдилар.
Али розияллоҳу анҳу ўрта бўйдан сал пастроқ, кўзлари катта ва қоп-қора, уларнинг юзлари гўзал, ҳудди тундаги тўлин ой гўзаллигидек. елкалари кенг, мушаклари бақувват бўлган. Улар асхоби-киромлар ичида Росулимиз соллаллоҳу алайҳи васалламга энг кўп ўхшагани эдилар.
Улар 656-йил халифа этиб тайинландилар. Халифалик даврларида Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу билан исломдаги биринчи далиллаштириш ишларини олиб бориб, фитналарга нуқта қўйишга ҳаракат қилдилар. 661 йил Бомдод намози вақтида Мулжим томонидан рамазон ойида ўлдирилганлар. Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар!
Али каррамаллоҳу важҳаҳу : “ Ким бизни қидирса – топади, топган – танийди, таниган – севади, севган – ошиқ бўлади, бизга ошиқларга эса биз ҳам ОШИҚМИЗ!

Хадичаи Кубро аёл – қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 4 – курс талабаси Джамилова Нодирабегим

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*