Ҳақиқат

Қизиқ, кимгадир муҳаббат қоймоқ бир ожизлик, шармандалик ҳолати дея қарайдиган инсонлар ҳам ёқ эмас экан. Наҳотки севмоқ ожизлик болса..! Ушбу созлар номахрамни севишга таргиб қилгани ёқ албатта, биз бундан йироқмиз. Аммо, оз жуфтини севганларга ҳам баъзан бундай кесатиқ гаплар қилинар эмиш. Қуйидаги жумлалар гапимизга далил:

-“Сенга аёлинг бошлиқми, унга хисоб берасан?
-ёқ ундай эмас, ҳавотир олмасин дейман.
-Сен ёш боламидинг ҳавотир олади…
-яхши корганидан кейин ҳавотир оладида!
-эе қанақа яхши кориш, яна севгимуш…
-нима қилибди, мен ҳам севаман..!
-севги ожизлик, сен аёлингни севсанг унга тобесан унутма, ҳеч қачон севгингни айтиб отирмагин ёқса бошингга чиқиб оладия”
Афсуслар болсинки мана шундай ҳолатлар ҳам ёқ эмас. Бу воқеа тоқиб чиқарилган ҳам эмас. Куни кеча бизга ёлланган хабарлардан биридир. Шундай ой фикрдаги инсонлар ози камлик қилганидек бошқаларнинг ҳам онгини болмагур гап созлар билан заҳарламоқда. Наҳотки бир киши оз жуфти ҳалолига севгисини айта олмаса, буни ожизлик деб билса. Наҳотки шундай инсонлар учун икки олам сарвари, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва уларнинг суюкли аёллари Оиша (р.а) онамиз яққол мисол бола олмасалар!?
Уларнинг ҳаётларидан қисқача лавҳа келтириб отамиз:
<<Оиша (р.а) онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сорадилар:
-Мени севасизми я Расулуллоҳ (с.а.в)?
-Ҳа! Севаман Оиша
-Қандай севасиз?
-Илк кунги каби, илк корганим каби севаман! Дея жавоб қилдилар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам>>.
Бу жумлалар наҳотки инсоннинг ожизлигини англатса. Наҳотки динининг ярми болган жуфти ҳалоли, мунис рафиқасининг ёнида тобелигини билдирса. Ёқ асло. Асло ундай эмас. Акс ҳолда бизлар учун энг улуг башар муаллими Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва саллам завжаларига <<Ҳа, сени севаман Оиша>> Дея айтмаган болар эдиларку.
Севинг, севилинг хонадонингиз меҳр-муҳаббатга толсин. Фарзандларингиз ҳам оилангиздаги меҳр шукуҳини хис этиб улгайсин. “Ота онам ҳар куни уршади” деган надомат билан эмас “Ота онам бир бирларига меҳр-муҳаббатли” деган қувонч билан яшасин.
Кимгадир муҳаббат қойиш ҳам бир бахтдир, айниқса бу жуфти ҳалолингиз болса олий неъматдир.

Изҳор
ҚУРЪОН ОҚИБ БЕРГИН…
Қайга боқмай ҳар хил гавголар,
Қошиқ, куйдан чарчар дунёлар,
Керак эмас қалбга наволар,
Қуръон оқиб бергин жон болам..!

Қара, боққин атроф ёнларга,
Ҳеч бир маъно ёқ бу шеърларга,
Ҳавас қилма бу тур созларга
Қуръон оқиб бергин жон болам..!

Тилларингдан янграсин Қуръон,
Тараннуми қалбингдан чиқсин.
Хулқингга жо болсин бу ҳар он,
Тиловатинг дилга нур берсин..!

Оқи Қуръон ёшлансин козлар,
Конгилларга бахш этсин ором,
Изоҳларга топилмай созлар,
Субҳаналлоҳ, десинлар мудом..!

Керак эмас дунё куйчиси,
Сен Маккада Муаззин болгин
Ҳозир эса жаннат райҳоним,
Дархол қолга Қуръонинг олгин.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти
1-курс талабаси Оиша Яқуб қизи

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*