Ҳаракатлар стратегияси – тараққиёт ва янгиланиш сари ёруғ йўлдир

Истиқлол йилларида жонажон Ўзбекистонимиз ўзининг бой тарихига меҳнаткаш халқига суянган ҳолда порлоқ келажак сари интилди. Ўтган қисқа давр мобайнида мамлакатимизда улкан ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқоролик жамияти асослари барпо этилди. Эндиликда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчликларида бу ютуқларни янада мустаҳкамлаш юртимиз келажаги, халқимиз фаровонлиги, ёш авлодимизни эртанги куни учун масъулиятни янада ҳис қилган ҳолда янги марраларни забт этишга ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоғимиз лозим. Бугунги глобаллашув жараёнида жамиятни ҳар бир соҳаси ислоҳотлар ва янгиланишларни тақозо этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарликларида бошланган, ҳаётга тадбиқ этилиб ўз самарасини бераётган изчил ислоҳотлар, амалий ҳаракатлар, замоннинг шиддатига мос равишда ҳаракат қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан ишлаб чиқилган 2017-2018-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегияси бугунги кунда давлатимиз олдида турган янги марраларни забт этишда энг ёруғ йўл бўлиб хизмат қилмоқда. Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар Стратегиясининг бешинчи тамойили: Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш деб номланган бўлиб, бунда Республиканинг конститутсиявий тузуми, ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш, аҳолини фавқулотда вазиятларда хабардор қилиш тизимини ривожлантириш, Миллатлараро тотувлик ва Диний соҳада давлат сиёсати консепсиясини ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Мустақил Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар тинч-тотув, ўзаро ҳурмат руҳида, аҳилликда яшаб келмоқда. Шунингдек мамлакатимизда турли дин вакиллари ҳам ўз динларига эркин эътиқод қилган ҳолда ҳамжиҳатликда ҳаёт кечирмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Конститутсиясида фуқороларнинг диний эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилган. Диний бағрикенглик эса халқимизнинг энг эзгу фазилатларидан биридир. Халқимизнинг аҳиллиги ва фаровонлигини таъминлаш ҳар биримизнинг зимматимизда турган энг муқаддас бурчимиздир. Бу тотувликни таминлашда ҳар бир фуқаро масъулдир. Бу масъулиятни ҳар биримиз ҳис қилишимиз, шунга интилиб яшашимиз керак.
Мен ҳам шу серқуёш Ўзбекистон фуқароси сифатида, аёл ва она сифатида ҳам юртимизнинг келажаги ва халқимизнинг фаровонлиги учун ўз ҳиссамни қўшишни ўзим учун шарафли бурч деб биламан. Биз илм аҳли сифатида бўлажак исломшунос мутахассис сифатида юртимиз равнақи учун ўзимизнинг муносиб ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Ҳар биримиз ўзимиз севган, қизиққан соҳанинг етук мутахассиси бўлиб давлатимиз келажаги учун, аждодларимизга муносиб авлод бўлиш учун уларнинг қимматли асарларини таржима қилиб, ҳаётга татбиқ этиб, халқимизнинг маънавий ва руҳий озуқа олишларига кўмаклашмоғимиз даркор. Бу йўлда барчамизга Аллоҳ субҳанаҳу таолодан куч-қувват, зеҳн, фазл сўраб қоламан.

Абдуллаева Мухсина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*