Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 3-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан очиқ дарс, давра суҳбати ва тадбир бўлиб ўтди

ПОРЛОҚ КЕЛАЖАККА КОНСТИТУЦИЯ БИЛАН

Жорий йилнинг 3-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан 1-жуфтликда билим юрти мудираси ва ўқитувчиси Н.Ибрагимова ва амалиётчи Ҳавасхон Акбарова томонидан “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликлари” мавзусида очиқ дарс бўлиб ўтди. Очиқ дарсда ўтган мавзу юзасидан савол-жавоб ўтказилди. Янги мавзу эса тақдимот асосида тушунтириб берилди. Дарсда “ақлий ҳужум”, “кластер” каби педагогик технологиялардан фойдаланилди. Дарслардан сўнг билим юртида Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори Ўктам Шакаров Бердибаевич иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўктам Шакаров Конституциянинг нақадар муҳим қомус экани, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Конституцияда белгилаб қўйилган баъзи моддаларнинг ҳеч бир давлатда йўқлиги, фақатгина бизнинг конституциямизда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига қаратилган шу қадар эътиборнинг мавжудлиги ҳақида гапириб ўтди.


Давра суҳбатидан сўнг билим юрти 2-курс талаба қизлари томонидан тайёрланган “Порлоқ келажакка Конституция билан” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир саловот, саҳна кўриниши ва савол-жавобларни ўз ичига олди. Саҳна кўриниши орқали талаба қизлар тиббиёт соҳасида учраб турадиган порахўрлик нақадар ёмон иллат экани ва унинг салбий оқибатларини кўрсатиб беришди. Тадбир давомида талаба қизлар конституция борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаб олдилар. Тадбир жуда қизиқ, мазмунли ва фойдали бўлиб ўтди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*