ДАРСНИНГ ИНТЕРФАОЛ УСУЛЛАРИ

Методсиз, тартибсиз иш катта куч ва вақтни исроф
қилади , фойда бермайди, натижада инсонни бездиради.
Маҳмуд Асъад Жўшон

Интерфаол усуллар таълим-тарбия жараёнига ўзига хос инновацион ёндашувдир. У ўқитишнинг маъруза, суҳбат каби усулларининг ўзи билан чекланмай, балки, талабанинг билиш фаолиятини бошқарувчи, ташкилотчи, маслаҳатчи, якуний натижага эришишга йўлловчи бўлмиш устоз раҳбарлигида унинг кўпроқ мустақил ишлашини ташкил этиш имкониятининг мавжудлигидир.


Яқин ўтмишда ўқувчининг таълим жараёнидаги иштироки назарий билимларни қабул қилиб олувчи ва ўзлаштирилган назарий билимлар, амалий кўникмаларни намойиш этувчи субъект сифатидаги роли билан кифояланган бўлса, янги таълим технологияси талабларига кўра ўқувчи таълим жараёнининг етакчи субъекти, асосий ижрочиси сифатида кўринади. Эндиликда таълим берувчининг йўлланмаси, кўрсатмасига мувофиқ тавсия этилган ўқув манбалари билан мустақил равишда танишиш орқали назарий билимларни ўзлаштиради, устознинг назорати остида амалий кўникма ва малакаларни ҳосил қилади. Аслида таълим олувчиларга таъсир кўрсатиши билан фарқ қиладиган юзлаб усуллар мавжуд. Айтайлик, талабалардан бирорта масала ҳақида ёзма равишда жавоб олишдан олдин уларга жуфт-жуфт бўлиб масалани муҳокама қилишни таклиф қилсангиз, сиз беихтиёр интерфаол усулни қўллаган бўласиз. Баъзи бир устозлар: “Интерфаол усуллардан фойдаланиш давр талаби экан, унда анъанавий ўқитиш усуллардан фойдаланишни тўхтатиш керакми?” – деб сўрашади. Албатта, йўқ. Мақсад дарс бериш усулларини ривожлантириш орқали таълим самарасини оширишдир. Баъзилар биргаликда ўқитиш усулларидан фойдаланишнинг асосий сабаби, уларнинг “қизиқарлилигида”дир деб билишади. Агар ҳар бир дарснинг мақсади шунчаки қизиқиш бўлса, бу умуман нотўғри. Дарсга қўйилган мақсадга эришиш учун кам вақт ва кам ресрусларни сарф қиладиган ҳар қандай усул самарали ҳисобланади.
Юришдан олдин йўл танла, деган халқ мақолига биноан дарс беришдан олдин ўқитиладиган фаннинг характерига мос усул танлаш керак. Усул танлашдан олдин эса сиз қайси фандан дарс бераётганингиз ва нимани ўргатмоқчи эканингизни (ўқитиш мақсадингиз нима?) аниқ тасаввур қилишингиз керак. Агар сиз аниқ тизим ва далилларга асосланган махсус фанлардан (масалан, Қуръон, ҳадис, ақоид) дарс берсангиз, сизга интерфаол усуллардан камроқ фойдаланиш тавсия этилади. Дарснинг мақсади талабаларнинг малака ва кўникмаларини шакллантириш учун мўлжалланган бўлса (масалан, араб тилида гапириш), у ҳолда кўпроқ интерфаол усуллардан фойдаланишингиз самарали ҳисобланади.
Янги интерфаол усулларни диний таълимга қўллаш ҳозирги куннинг долзарб талабларидан бўлиб, унинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Бироқ диний таълим амалиётидаги барча муаммоларни интерфаол дарс усуллари ёрдамида ҳал қилишга уриниш, уларни муваффақият келтирувчи “омад” деб қараш жоиз бўлмайди. Умуман олганда, барча дарсларда доимо муваффақият келтирадиган бир хил, умумий ўқитиш усули мавжуд эмас. Модомики шундай экан, анъанавий ўқитиш усулларидан бутунлай воз кечиш эмас, балки уларнинг самарали жиҳатларини сақлаб қолган ҳолда, уйғунлашган интерфаол дарс усулларини диний таълимга жорий этиш маъқул. Баъзан бир соатлик дарс давомида дарс усулларини бир неча бор ўзгартиришга тўғри келади. Бу дарснинг янада қизиқарли ўтишига, талабаларни бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтказиш уларнинг янада фаолроқ бўлишига олиб келади. Демак, биргаликда ўқитиш усуллари анъанавий усулларга нисбатан яхшироқ ёки унинг тескариси деб таъкидлаш нотўғридир. Маҳоратли устоз заруратга қараб, бир дарс жараёнидаги ҳар хил босқичларда анъанавий, ноанъанавий ҳамда интерфаол ўқитиш усулларидан фойдаланиши мумкин:

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус билим юрти мударрисаси Г. Қурбонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*