Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талаба қизлари билан 2019 йил 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига ташриф

БОШҚАРУВ АКАДЕМИЯСИ ҲАҚИДА ТААССУРОТЛАР

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талаба қизлари билан 2019 йил 4-декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясига ташриф буюришди. У ерда Мансур Бекмурадов академиянинг мақсади, унинг таркиби, вазифаси ҳақида тақдимот қилди.


Талаба қизлар тақдимот давомида давлат бошқарув академиясининг мақсади – жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган билимга эга, изланувчан ва ўз олдига юртимизни ҳар бир жабҳада олдинга олиб чиқишга, халқимизнинг ҳаёт сифатини янада яхшилашга қаратилган эзгу мақсадларни амалга ошириш салоҳиятига эга раҳбар кадрларни тайёрлаш экани, академияда 9 та кафедра фаолият олиб бориши, бугунги кунда 119 нафар магистрантлар ва 120 нафар тингловчилар бошқарув кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш факультетида таҳсил олишаётганини, шунингдек, академиянинг илмий салоҳиятига кўра – 36% фан доктори, 52% фан номзоди ва 12% ўқитучилар мавжуд эканини билиб олдилар.


Айниқса, ўқув жараёнларида Америка Қўшма Штатлари, Япония, Германия, Италия, Франция, Россия, Молдова, Эрон, Малайзия, Жанубий Корея, Хитой ва бошқалар давлатлар элчихоналарининг раҳбарлари маъруза, суҳбат ўтказадилар ва амалий машғулотларда қатнашишлари ва ўқитувчилар, тингловчилар, аспирантлар, докторантлар ҳамда тадқиқотчиларнинг малака ошириши, тажриба алмашиши учун хорижий давлатлар ўқув юртларига юбориш ёки у ерлардан малакали мутахассисларни таклиф этиш йўлга қўйилгани талаба қизларда катта қизиқиш уйғотди.

Тақдимотдан сўнг, бошқарув академияси биноси, унинг таркибий тузилиши ҳақида ролик намойиш этилди. Ролик намойишидан талаба қизлар бошқарув академиясида 30000 дан ортиқ адабиётни ўз ичига олган кутубхона, компютер маркази, меҳмонхона, тиббиёт бўлими, ресторан, спорт, тренажер заллари борлиги ҳақида маълумотга эга бўлдилар.
Бошқарув академиясини сайр қилиш мобайнида у ердаги галлереяни талаба қизлар жуда катта мароқ ва қизиқиш билан томоша қилдилар ва академияда таҳсил олувчилар учун барча шароитлар етарли эканига гувоҳ бўлдилар.
Бошқарув академияси билан танишув жуда мазмунли ва мароқли бўлди. Талаба қизлар жуда катта таассурот ва улкан режалар билан қайтдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*