Таълим тизими: Ислоҳотлар ва янгиликлар

Аллоҳ таолога шукрлар бўлсинки бугун мустақил Ўзбекистонимизда барча соҳаларда бўлгани каби таълим соҳасида ҳам кўпдан кўп ислоҳотлар олиб борилмоқда. Истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан таълим тизимига алоҳида эътибор берилган. Ёшларимизнинг жаҳон андозаларига мос равишда таълим олиши, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллаши, уларнинг қобилият ва истеъдодларини юзага чиқаришга ёрдам бериш ва муносиб рағбатлантириш йўлида улкан ишлар амалга оширилди. Бугунги кунда таълимтизимидаги ислоҳотлар жадаллик билан амалга оширилмоқда ва юксак натижалага эришилмоқда. Ёшларимизни жисмонан соғлом, руҳан ва ақлан етук бўлиб улғайишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим сўзи билан тарбия сўзи чамбарчас боғлиқ бўлиб, бу икки сўз одатда бир-бирини тўлдириб келади. Яъни ёш авлодни илмга йўналтириш, ҳунарга ўргатиш билан бир қаторда уларда Ватанга садоқат ва халқ учун фидойилик туйғуларини ҳам юксалтириб боришимиз зарур.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017-йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги фармонида ижтимоий соҳа, хусусан, таълим ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган.
Фармонда таълим муассасаларининг моддий- техник базасини мустаҳкамлаш, янги ўқув биноларини қуриш, мавжудларини реконструксия қилиш, уларни замонавий жиҳозлар ва компютер техникаси билан таъминлаш назарда тутилган. Энг қувонарлиси бу ислоҳотлар таълим тизимининг барча бўғинларини қамраб олган.
Авваламбор таълим тизиминиг илк бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори ва 2017-2021-йилларга мўлжалланган дастур ишлаб чиқилди.
Ўрта махсус таълим тизимига жорий йилда биринчи марта 10-синфларга ўқувчилар қабул қилиш йўлга қўйилди. Бу академик литсей ва касб-ҳунар коллежларига қабул жараёни билан баробор олиб борилди. Бунда асосан ота-оналар ва ўқувчиларнинг хоҳиш ва истаклари инобатга олинди.
Олий талим тизимида бир қанча ислоҳотлар амалга оширилди ва бу жараён изчиллик билан давом этмоқда. Жумладан бу йилги кириш имтиҳонларида тест саволларининг ҳар бир фандан 36 та тест саволининг 30 та қилиб белгиланиши, кириш имтиҳонларидаги шаффофликнинг таъминланиши, бир қанча олий ўқув юртларида янги факултетлар очилганлиги, бир қанча чет эл университетларининг филиаллари ишга тушганлиги, сиртқи таълимнинг йўлга қўйилганлиги ва бошқа кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.
Бу ислоҳотлар ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод учун кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Бу ислоҳотлар ҳар бир оила учун муҳим аҳамият касб этади. Чунки бир оилада фарзандлар илмли, маърифатли, садоқатли ва фидоий бўлиб улғайса бу оила жамиятда бошқа оилаларни ислоҳ қилади, бошқа оилалар бу оилага ҳавас қилиб, улар ҳам илм-маърифатга интиладилар. Жамиятда бундай оилаларнинг кўпайиши эса халқнинг ҳамжиҳат ва фаровон бўлиб яшашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.
Аллоҳ субҳанаҳу таолодан юртимиз тинчлиги абадий бўлишини, гўзал диёримиз ва меҳнатсевар халқимизни Ўз паноҳида асрашини сўраб қоламиз. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг юртимиз равнақи йўлида олиб бораётган ислоҳотларида Аллоҳ таоло уларга куч-қувват ато этсин, умрлари узоқ бўлсин.

Хадичаи Кубро аёл – қизлар ўрта махсус
ислом билим юрти 2 – курс талабаси
Абдуллаева Мухсина

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*