Ислом дини нақадар гўзал

Аксар инсонлар ислом дини тоғрисида нотўғри фикр юритиши янгилик эмас.Бугунги кунда ислом динини ниқоб қилиб олиб, бутун дунёга уни ёмонликни ,бузғунчиликни тарғиб қилувчи дин сифатида кўрсатишга уринаётган диний эктсремистик гуруҳлар кун сайин кўпайиб ,ҳар сафар янгидан янги қинғир ишларни қилаётгани кузатилмоқда . Бундай воқеалар ислом дини номини булғаётгани мусулмон оламини ташвишга солаяпти . Ҳар бир чин мусулмон киши бундай воқеалардан хабар топса қалбидан ачинади ,аслида бу муқаддас динимиз қандай эканлигини исботлагиси келади .Натижада, баъзи инсонлар “мусулмон” сўзини эшитса тажовузкор, қахри қаттиқ, инсонларнинг ҳаётига зомин бўлувчи, ёмонликка тарғиб қилувчи киши ҳаёлига келади. Аслида, мусулмон кишида асло ёмонлик бўлмайди, чунки ислом дини адолатга, тинчликка, меҳр-оқибатга, бағрикенгликка, садоқатга, маърифатпарварликка, сахийликка, ватанпарваликка ва жамийки яхшиликка чақирувчи диндир. Хаттоки бу динда яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш фарз қилингандир (яъни бунга ҳар бир мусулмон сўзсиз амал қилиши шарт демакдир). Ислом динининг муқаддас китоби ҳисобланмиш- Қуръони каримда таъкидланганидек ,Аллоҳнинг розилигига эришишнинг энг афзал йўли ундан қўрқиш ва унга тақво қилишдир. Бунга далил қилиб Хужурот сураси 13 ояти каримани келтирамиз :”Эй одамлар! Биз сизларни бир эркак ва аёлдан яратдик ва сизларни ўзаро танишишингиз учун халқлар ва қабилалар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида энг ҳурматлигингиз энг тақводорингиздир. Албатта, Аллоҳ билувчи ва хабардор зотдир”. Ушбу ояти каримада «Эй одамлар!»деб барча инсониятга қарата нидо қилинмоқда,шу билан бирга уларнинг аслида бир эканлиги эслатилмоқда. Демак, одамларнинг асли бир— ҳаммалари Одам Ато ва Момо Ҳаводан таралганлар. Айни чоғда Аллоҳ таоло уларни турли халқлар ва қабилаларга ажратиб ҳам қўйганини таъкидламоқда. Инсонларнинг халқ ва қабилаларга бўлинишининг сабаби эса ўзаро танишиш , маърифат ҳосил қилиш эканлиги уқтирилмоқда. Муқаддас динимизда адолатга алоҳида эътибор қаратилади. Дарҳақиқат, адолат барчага, бир одам йўки бир гуруҳ учун эмас ,балки ҳаммага тенг, у оқ бўлсин ёки қора, қул бўлсин ёки озод инсон ,бойми камбағалми Аллоҳнинг наздида барча бирдек.Яна эътиборга лойиқ жойи шундаки , Хаттоки душманингизга ҳам адоватли бўлишга, нафратингиз адолатли бўлишингизга ҳалақит бермаслигига , адолатга аралаштирмасликка чақирилади.Яъни ҳаққа етакловчи энг тоғри йўлни кўрсатиб беради. Ислом раҳимдилликка чақиради .Ҳа ,кўпчилик аввал айтиб ўтган ва бошқа сабабларга кўра, бунга ишонмайди ,аслида эса исломнинг асл мақсадларидан бири ҳам раҳимдилликка чақиришдан иборатдир . Аллоҳ таоло инсонни яхши амалларни кўп қилишга буюради ва фақат яхши амаллар эвазига мукофотлайди ,нусрат юборади. Бу айтиб ўтганларим Ислом дининг қанчалар муқаддас эканлиги ҳақида жуда қисқа маълумотдир . Аслида Ислом қанчалар гўзал дин эканлигига биз баҳо беришга ,уни тасаввур қилишга қодир эмасмиз . Бу динни қанча чуқур ўрганилса , унинг асл моҳияти келиб чиқади ,шунинг учун ҳам билмай туриб ,нотўғри фикр юритиш инсонни тўғри йўлдан оздиради.Аллоҳ таоло бизни адашганлар қаторида бўлиб қолишимиздан асрасин ва барчамиздан рози бўлсин !Амин!

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти1- курс талабаси Ф.Умархўжаева

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*