АЖУРЛИ АРРА (МОЗАИКА) МЕТОДИ

Методнинг тавсифи: Ўзаро ўқитиш умумий базавий тамойилга асосланади. Ўқув гуруҳи кичик гуруҳларга бўлинади. Ҳар бир кичик гуруҳ аъзоси ўрганилаётган мавзунинг маълум соҳаси бўйича эксперт сифатида бошқаларни ўқитади. Ҳар бир гуруҳнинг мақсади барча иштирокчилар мавзуни тўла ҳажмда эгаллаб олишидан иборат.
Методнинг мақсади: мустақил фикрлаш, баҳолаш кўникмаси, ўзаро мулоқот маданиятини ошириш.
Методнинг қўлланилиши: – талабалар тўртта гуруҳга бўлинади. “Сукунли нун ёки танвин” мавзуси тўрт қисмга бўлиб олинади: изҳор, идғом, иқлоб, ихфо. Мазкур мавзулар тўрт нусхадан кўпайтирилади;
– ҳар бир гуруҳга бир хилда ”Сукунли нун ёки танвин” мавзуси тарқатилади;
– ўз ўрнида ҳар бир гуруҳ аъзосига изҳор, идғом, иқлоб, ихфо мавзулари тақсимлаб берилади;


– ҳар бир талаба ўзига берилган мавзуни қунт билан ўқиб, ўрганиб чиқади;
– кейинги жараёнда ҳар бир гуруҳдан “Изҳор” мавзусини олган талабалар ўз гуруҳларидан ажралиб, алоҳида думалоқ стол атрофида жамланишади;
– ҳудди шу тариқа идғом, ихфо, иқлоб мавзусини олган талабалар ҳам алоҳида жамланишади ва ўзаро маълумотлар билан алмашишади;

– улар ўз саволлари устида ишлашади, ўз дастлабки гуруҳлари аъзоларига қандай қилиб маълумотни энг самарали ифодалаш ва кўргазмали тақдим этишни биргаликда режалаштиришади;
– энди улар “экспертлар” сифатида ўз дастлабки гуруҳларига қайтиб келишади ва шерикларини ўзлари билиб олган янгиликларга ўргатишади;
– тўпланган маълумотларни бутун гуруҳ билан тақдимот қилишади;
– гуруҳ баҳоси ҳар бир талабанинг баҳоси эканлигини унутмаслик лозим;
– устоз томонидан янги ўқув материалнинг ўзлаштириш даражаси баҳоланади.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус билим юрти мударрисаси Г. Қурбонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*