ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ЎТКАЗИЛГАН ТАДБИР

Декабрь – “Араб тили, шахс ва жамият, тарих, МИҒ” ойлиги муносабати билан “Она муқаддас” шиори остида араб тилида тадбир уюштирилди.

Талабалримизнинг араб тилига бўлган муҳаббатлари, тил борасидаги билимларининг етарли даражадалиги ва бу каби тадбирларнинг ташкил этилишида фаол экнлари мени жуда қувонтирди. Ўйлайманки, араб тилидаги бу тадбир дебоча бўлиб, бундан кейин бундай тадбирларнинг инглиз тилидаги, форс тилидаги, рус тилидагиларини томоша қиламиз деган умиддаман.


Бошловчилар араб тилида оналарни мадҳ этувчи шеърлар билан тадбирни очиб беришди. Шундан сўнг “халифа қиссаси” номли саҳна кўринишига навбат берилди.
Саҳна кўринишининг қисқача мазумни: Амир Абу Жаъфар Мансур ҳақида ҳикоя қилинишича, у молида ҳасис инсон бўлган. у шеър эшитишни яхши кўрар, аммо ҳасис бўлгани сабаб шоирларга ҳадя бермай, уларга ҳийла қилар эди, яъни шоирларга янги ёзиб келган эди, яъни шоирларга янги ёзиб келган шеърлари эвазига ўшанча миқдорда олтин беришни ваъда қиларди. Аммо, ғуломи ва жориясининг хотираси кучли бўлиб, амир бир эшитишда, ғуломи икки эшитишда ва жорияси уч эшитишда шеърларни ёдлаб олишар эди. Шоирлар шеърларни айтгач, унинг ҳузуридан қуруқ қайтганларини кўрган машҳур шоир Асмоий Амирга ўз ҳийласи билан жавоб қайтарди. Асмоий ўзининг узун ҳамда талаффузи қийин бўлган шеърини амирга ўқиб бергач, амир, ғулом ва жорияси ҳам ёдлай олишмади. Шу сабабли уларнинг ҳийлалари фош бўлди ва хазинадаги барча олтинларни Асмоийга бериб юборишга мажбур бўлди. Асмоийни қандай инсонлигини билиб қолган вазир амирга у ҳақида хабар бергач, олтинларни ундан қайтариш эвазига шоирларга мукофотларини беришга ваъда берди.
Саҳна кўринишидан сўнг бошловчилар араб тилида ва ўзбек тилида хулоса айтиб кейинги “она қиссаси” номли саҳна кўринишига навбат беришди.


Саҳна кўринишининг қисқача мазумни: ҳикоя қилинишича, Ҳинд исмли гўзал қиз бўлиб, унинг бир кўзи йўқ онаси бор эди. Она Ҳиндни жуда ҳам яхши кўрар эди. Ҳинд улғайди, мактабда ўқий бошлади, унинг онаси эса шу мактабда ошпаз эди. Ҳинд буни ҳеч ким билмаслигини ҳохларди. Йиллар ўтиб, сўнги имтиҳон натижаларини қизининг устозидан сўради. Шунда ҳамма ҳайратда қолди. “Наҳотки бу ҳунук аёл Ҳинднинг онаси бўлса!?” Ҳинд бундан ғазабланиб, бошқа мамлакатда ўқишга қарор қилди. Орадан йиллар ўтиб, қиз уйига қайтди. Лекин уйида ҳеч ким йўқ эди. Қўшнилари унинг онаси вафот этиб, бир хат қолдирганини айтишда. Хатда: “Қизим, сен ёшлигингда бир ҳалокат модир бўлди. Отанг вафот этди ва сен бир кўзингдан айрилдинг. Мен сенга бу дунёни кўришинг учун ва инсонлар устингдан кулмаслиги учун бир кўзимни берган эдим”, – дейилган эди.
Шундан сўнг, барча иштирокчилар чиқиб, оналарга аталган нашидни куйлашди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*