“Алишер Навоийнинг “Арбаъин” асари”

Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмаси аъзоси, фил.ф.д., проф. Нурбой Жабборов иштирокида “Алишер Навоий асарлари ва ислом маърифати” мавзусида ҳамда “Алишер Навоийнинг “Арбаъин” асари” муҳокамаси юзасидан билим юрти талаба қизлари билан давра суҳбати уюштирилди.
Бугун халқ орасида тилдан – тилга кўчиб юрган пурмаъно нақлларга дўниб бораётган Ҳазрати Навоий байтлари бизни комилликка ундашда давом этаётир. Сўз мулкининг султони устозларга ҳурмат – эҳтиром кўрсатиши унинг шундай улуғ инсонга айланишига хизмат қилган бўлса, не ажаб….
Алишер Навоий шеъриятида эхътиқод ва маърифат талқини ҳақида қисқича маълумот бериб ўтдилар.
Тенгри зоти ҳақиқатидаким, хирад
мабҳуту нодондур ва аҳли хирад фартуту ҳайрон

Ҳақ зотиға биравки, хирад бирла фикр этар,
Отин эл ичра оқилу фарзона айлабон.

Миқдорини тенгиз суйининг истар англамоқ,
Лекин ҳубоб жомини паймона айлабон
Мабтуҳ – ҳайрон қолган, ҳайратланган
Фартут – жуда қариб, ишдан чиқиб қолиш
Фарзона – доно
Ҳубоб – 1. Сув юзида пайдо бўладиган пуфак
2. Осмон гумбази

Қитъа:
Тенгри хонин очуқ ақида қилиб,
Халқдин рўзий истаган гумроҳ

Ўйладурким тенгиз қироғинда,
Рўза очмоққа кимса қозғой чоҳ
Рўзий –кундалик овқат, насиба
Гумроҳ –йўлини йўқотган, йўлдан адашган

Муҳаммадни яратти чунки Ҳақ айни муҳаббатдин
Киши вазнин мувофиқ, чунки даъво этса содиқдур,

Бурунғи икки ҳарфи ҳар бирининг доғи бир келди,
Талаффуз ҳолатида улки собиқ, йўқса лоҳиқдур

Учинчи икки ҳарфи бирла тўртинчи ики ҳарфи,
Тааммул айлаган махраж ҳам англарким мувофиқдур
Лоҳиқ – кейин қўшилган, қўшимча
Тааммул – чуқур ўйлаш, диққат билан фиклаш, мулоҳаза юритиш

ТАКАЛЛУФ АҲЛИНИНГ ДУНЁҒА ШЕФТАЛИҒИДАФУ ДУНЁЛИККА ФИРЕВТАЛИҒИДА

Тўнни зарбафт айлабон хиффатдин учқан ҳар тараф,
Йўқ ажаб гар бор эса дунё матои ком анга

Ул чибинким, кўзга олтун янглиғ яшнар хилъати,
Кўпраги, билким, нажосат узрадур ором анга
Такаллуф – ўзини кулфатга солиш
Шефта –гирифтор, мубтало, берилган
Фирифта –алданган, мафтун, берилган

ЯХШИ ХОТУНЛАР САФОЙИ РЎЗГОРИ ҚУЁШ НУРИҒА МИСОЛДУР ВА ШАМСНИНГ МУАННАС ЭКАНИ МУНГА ДОЛ

Яхши хотунлар сафойи зуҳдидин
Олам ичра гар ёруғлиқ бўлса фош,

Йўқ ажаб, чунким араб алфозида
Истилоҳ ичра муаннасдур қуёш

Талаба қизларда аждодларимизнинг бой меросини ўрганиш ва улар ижодига янада жиддийроқ ва чуқурроқ ёндашиш, шунингдек, адабиётлар билан ишлаш кўникмасини янада такомиллашди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*