Ибрат олайлик

Муҳтарама аёл эри учун хазина, ота-онаси учун фахр,
фарзандлари учун йўлбошчидир!
Аллоҳ таоло барча мавжудотлар қатори инсонни ҳам жуфт, яъни эркак ва аёл қилиб яратган. Кишилик жамиятининг бир қисмини аёллар ташкил этар экан, ҳаётда турмуш юмушларининг кўп қисми улар зиммасидадир. Аёл – биринчи навбатда онамиз, қолаверса жуфту ҳалолимиз, опа-синглимиз, қизимиздир. Агар аёл ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса демак, жамият соғлом бўлади. Чунки, келажакнинг меваси бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Уларга бошланғич таълим-тарбия ва одоб-ахлоқни кекса онахон-момохонларимиз ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг солиҳ бўлишлиги бугунги кун аёлларининг солиҳа бўлишларига ҳар жиҳатдан боғлиқдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун ҳам, оилалари учун ҳам жуда содда ва камтарона ҳаёт тарзини ихтиёр қилганлар.
У зот дабдабали ҳаёт кечириш имкони йўқлигидан эмас, ноилож қолиб ҳам эмас, агар бутун дунё бор зийнатлари билан оёқлари остида турганида ҳам фақирона кун кўришни афзал билардилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оддий кун кўрар, дунё ва унинг зийнатларидан ўзларини юқори тутар эдилар.
Пайғамбаримиз билан бир ёстиққа бош қўйган оналаримиз эса ана шу бутун оғирликларни бўйинига олиб, ҳамма муслима аёлларга ўрнак бўлиб, ҳаёт кечирар эдилар. Улар ер юзидаги энг улуғ зот билан бирга оила қуриб яшаётганларини жуда яхши билар эдилар.
Уларнинг уйларида инсониятга қиёматгача икки дунё саодатини кўрсатиб берувчи илоҳий дастур–Қуръони Каримнинг оятлари нозил бўлиб турар эди.Оналаримиз бошқалардан молу дунё, айшу ишратдагина эмас, масъулиятни сезишда ва охиратни бу дунёдан устун қўйишда ҳам фарқ қилишлари лозим эди.Ушбу оятларда Аллоҳ таоло оналаримизга ана шу маънода алоҳида хитоб этади:
«Эй Набийнинг аёллари! Сизлар аёллардан бирортаси каби эмассиз. Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг, яна қалбида касали бор бўлган таъма қилиб юрмасин. Сўзлаганда яхши гапдан гапиринглар».
Яъни, эй Набийнинг аёллари! Сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқланасиз, сизлар Пайғамбарнинг аёлларисиз, мўминларнинг оналарисиз, ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар, сизлар бу мақомга эришишларингиз учун Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак, деб амр этилди.
«Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг…»
Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таъсир этадиган ҳолатда гапирманг.
«…яна қалбида касали бор бўлган таъма қилиб юрмасин».
Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар.
«Сўзлаганда яхши гапдан гапиринглар».
Амри маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар.
«Виқор билан уйингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилиятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг. Намозни тўкис адо этинг, закот беринг, Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилинг. Эй аҳли байт, албатта, Аллоҳ сиздан кирни кетказиб, бутунлай поклашни хоҳлайди».
Мана шу оятда яна мўминларнинг оналарига бир неча амр йўлланмоқда:
«Виқор билан уйингизда ўтиринг».
Албатта, ўрнак бўладиган одам доимо виқорини сақламоғи лозим. Шунинг учун оналаримизга ҳам виқорларини сақлаб, уйларида ўтириш амр қилинмоқда. Бундан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари уйдан чиқишлари мумкин эмас экан, деган фикр тушунилмайди. Бу ояти карималар нозил бўлганидан кейин ҳам оналаримиз уйларидан чиққанлар. Нафақат уйдан чиққанлар, балки узоқ-узоқ сафарларга ҳам борганлар. Мисол учун Умму Салама онамиз Ҳудайбияга Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам билан борганлар. Оиша онамиз эса у зот билан бирга ҳаж амалини адо этганлар.Улар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам уйдан чиққанлар, сафарларга борганлар. Бу ерда, араблар одати бўйича, аёл кишининг асосий жойи уй бўлиши кераклигига ишора қилинмоқа. Айниқса, мўминларнинг оналари бўлмиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аѐллари виқор билан уйларида ўтиришлари, сабабсиз остона ҳатлаб чиқмасликлари, бу нарса улар учун зийнат ва фазилат экани таъкидланмоқда.
Аслида, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тоҳира аёлларидан очиқ бир гуноҳ содир бўлиш хавфи йўқ. Лекин бу оятда маънонинг бўрттириб келтирилиши оналаримиз бўйниларидаги масъулият қанчалик оғир эканини, уларнинг Ислом жамиятидаги тутган ўринлари нақадар юксаклигини англатиш учундир. Шунинг учун ҳам, улар, мабодо, бирор гуноҳ содир этсалар, оддий аёлларга бериладиган азобга нисбатан икки баробар азоб берилиши таъкидланмоқда. Чунки, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари мусулмонлар учун гўзал ўрнак бўлганлари каби, у зотнинг оилалари, жумладан, аёллари ҳам гўзал намунадирлар. Ҳамма кўз тикиб турадиган намунали зотлар доимо ўзларига ҳушёр бўлишлари, ҳеч қачон шариатга хилоф иш қилмасликлари керак. Мабодо, оналаримизнинг бирортасидан гуноҳ содир бўлиб қолса, жазо икки марта зиёда қилиб берилиши эълон этилганидан сўнг, улардан ким Аллоҳ таолога ва Унинг Расулига доимий итоатда бўлса ва яхши амал қилса, ажрининг икки баробар этиб тайинланиши айни адолатдир. Ҳа, улар доимо зиммаларидаги улуғ масъулиятни ҳис этиб яшашлари керак. Шу билан бирга, фақирона, камтарона ҳаёт кечиришлари лозимлиги ҳам аввалги оятларда таъкидланди. Буларнинг ҳаммаси эвазига ажр-савоб икки марта зиёда бўлиши айни адолатдир. Шунингдек, улар учун охиратда, жаннатда Аллоҳ таоло гўзал ризқ тайёрлаб қўйгани ҳам айни адолатдир. Яъни, сизларнинг бошқа ҳамма аёллардан фарқларингиз бор. Сизлар Пайғамбарнинг хотинларисиз, мўминларнинг оналарисиз. Ҳамма мўминалар учун ўрнаксизлар. Ҳа, сизлар аёллардан бирортаси каби эмас сизлар. Бу мақомга эришишларингиз учун
Пайғамбарга жуфти ҳалол бўлганингизнинг ўзи етмайди, тақво ҳам қилишларингиз керак. «Агар тақво қилсангиз, майин сўз қилманг…» Овозингизни майин, назокатли қилиб, эркак кишига таҳсир этадиган ҳолатда гапирманг. «…яна, қалбида касали бор бўлган тамаъ қилиб юрмасин». Мунофиқ ва иймони заифлар сизнинг майин овозингизни эшитиб, фисқу фужурни бошлаб қолмасинлар. «Гапирганда яхши гапни гапиринглар». Амри
маъруф бўладиган, кишиларни тақвога, яхшиликка чақирадиган гаплардан гапиринглар. Исломда оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралиши маълум. Чунки, оила ҳар бир жамиятнинг ўзаги бўлади. Оилалари мустаҳкам бўлган жамиятнинг ўзи ҳам мустаҳкам бўлади. Ҳамма нарса оиладан бошланади. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оилаларига алоҳида эътибор беришда ҳам катта ҳикмат бор. Чунки Ислом жамиятининг ўзаги мусулмон оилалари бўлса, мусулмон оилаларнинг ўзаги бу муборак оиладир. Исломий оила қандай бўлади? Исломий оилада ўзаро муносабатлар қандай бўлиши керак? Шу каби кўплаб саволларга айнан мана шу муборак оиладан жавоб ва ўрнак олинади. Бу хусусда мулоҳазалар жуда кўп. Лекин нима учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг азвожи мутоҳҳараларига бунчалик жиддий эътибор берилмоқда? Ҳолбуки, душманлар: «Ислом аёллар масаласига эътибор бермайди, аёл кишига мисл-
сиз жабрситам беради», деб айблайдилар-ку? Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларига Қуръони каримда бунчалик кўп эътибор берилишнинг ўзи душманларнинг гаплари беҳуда эканига ёрқин далилдир. Қолаверса, бу масалада анчагина гап бор. Аллоҳ таоло ер юзига Ислом нурини юбора бошлаган вақтда бутун дунё жаҳолат ботқоғига ботган эди. Чор атрофда жоҳиллик, адолатсизлик, зулм ва жабру ситам ҳукм сурарди. Айниқса, аёлларга тегишли масалаларда бу салбий ишлар авж олиб, энг чўққига чиққан эди. Ҳатто аёлни одам ўрнида кўрмайдиган тоифалар
бор эди. Масалан, насоролар оламида алоҳида йиғилиш ўтказилиб, ўша вақтдаги раҳнамолар томонидан «Аёл эркакни йўлдан уриш учун яратилган шайтондир, унга кўзи тушган одам ҳам гуноҳкор бўлади, аёл ҳавони булғатмаслиги учун оғзига тўсиқ тутиб юриши керак», деган қарорлар қабул қилинган эди. Аҳли китоб бўлмиш насоролардан келгани шу бўлганидан кейин бошқа тоифаларни қўйиб турса ҳам бўлади. Жоҳилият тузумида аёлга дунёнинг матоҳи сифатида қараларди. У эркак кишига матоҳ эди, гўё.
У эркак кишининг шаҳвати учун керак эди. Жинсий алоқаларда ким нимани хоҳласа, шуни қиларди. Оила масаласи жуда оғир аҳволда эди. Аёл кишини молу мулкка қўшиб, мерос қилиб олиш оддий ҳол эди. Аёлга қилинган паст муносабатлар, унга етказилган турли зулмлар мисоли бошқа сура ва
оятларда ҳам келди. Ислом дини мукаммал илоҳий тузум ўлароқ, дунёдаги мавжуд барча нуқсонларни, жумладан, инсониятнинг нафис парчаси саналмиш аёлларга муносабатдаги мавжуд нуқсонларни ҳам тузатишга
киришди. Аёлга тўлақонли инсон сифатида қараш масаласини ўртага қўйди. Аёлларга қилинаётган зулм, жабр ва ситамни кесишга киришди. Шу билан бирга, исломий қонун-қоидаларни, ахлоқ-одобларни, тасаввур ва маданиятни жорий қила бошлади. Ўша вақтда аёлларга етказилган зулм
кўп бўлгани учун Исломда уларга эътибор ҳам кўп бўлди. Қуръони каримнинг узун сураларидан бири Нисо («Аёллар») деб аталди. Бошқа бир сура Мужодала («Тортишувчи аёл») номини олди. Шу- нингдек, Талоқ сурасини ҳам «Кичик Нисо», дейишади. Қуръони каримнинг бошқа сураларида ҳам аёллар масаласига алоҳида эътибор билан қаралади. Нур сураси бунинг ёрқин мисолидир. Ҳозир биз ўрганаётган Аҳзоб сураси ҳам шулар жумласига киради. Аёлларга бўлган эътиборнинг тасдиғи ўлароқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмон умматига қилган оммавий
ваъз-насиҳатларидан ташқари, яна аёллар учун алоҳида мажлислар ҳам ўтказиб турардилар.

Ш у б и л а н б и р га , м а з к у р о я тл а р н и ,
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини, ҳадисларини, шариат аҳкомларини муслима аёлларга ўзига хос услуб билан етказадиган, хусусан, аёлларнинг ўзларигагина хос бўлган масалаларни тушунтириб берадиган муаллималар керак эди. Бу вазифани фақат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларигина бажаришлари мумкин. Шунинг учун ҳам, юқорида ўрганган оятларимизда у зотларга алоҳида эътибор билан қаралмоқда, алоҳида талаблар қўйилмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари кўп бўлгани ҳам, асосан, шу эътибордандир. Чунки бундай улкан масъулият – Ислом
уммати аёлларига Қуръони карим, Суннати набавия таълимотларини, шариат аҳкомларини етказиш битта ёки тўртта аёлнинг қўлидан келадиганиш эмас эди. Аҳли байтдан доғларни кетказиб, бутунлай поклаш учун уларда зарур сифатларнинг мавжуд бўлиши шарт эканини билиб оламиз. Ислом жамиятидан кирни кетказиб, уни бутунлай поклаш учун ҳам, албатта, ўша жамият аъзоларида маълум бир сифатлар, қадриятлар бўлиши керак. Чунки, Аллоҳнинг розилигига эришиш, жаннатга кириш ўз-ўзидан бериладиган_мукофот эмас.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*