ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ КОНСЕРВАТОРИЯСИГА ЭКСКУРСИЯ

Талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий хордиқ чиқаришлари учун замин яратиш мақсадида билим юрти 3- ва 4-курс талаба қизлари билан жорий йилнинг 18-декабрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясига ташриф буюрилди. Дастлаб талаба қизлар консерваториянинг маънавий-маърифий ишлар бўлими бошлиғи томонидан у ернинг тарихи, таркибий тузилмаси, фаолияти, талабалар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнлари, имтиҳон жараёни билан таништирилди. Шундан сўнг, турли чолғу асбоблари музейини тамоша қилишди. Музейдаги чолғу асбоблари ҳақида соҳа мутахассиси гапириб берди ва мусиқанинг сеҳри, унинг инсон қалбига таъсири ҳақида айтиб ўтди.


Консерватория талабаларининг жонли овозда ва тор орқали айтилган “Машраб ғазали” ва “Дунёнинг ишлари” номли ижролари айниқса талабаларда ўзгача қизиқиш уйғотди.


Опера оркестри иштирокидаги тайёрланиш жараёнига ҳам гувоҳ бўлишди.
Сўнг талаба қизлар орган залига киришди ва уерда орган бўйича мутаххасси Мунира Аминова ижросид машҳур компазитор Баххнинг асарларидан намуналар эшитишди. Экскурсия кўтаринки кайфиятда ва жуда таъсирли бўлиб ўтди. Талабалар концерт ва танишувдан жуда катта таассуротлар билан қайтишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари З.Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*