БИЛИМ ЮРТИДА “МАЪРИФАТ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК” МАВЗУСИДА МАХСУС КУРС ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2018 йилнинг 21 декабрь куни билим юртида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси – Ўзбекистон ташаббусининг халқаро этирофи” ҳамда “Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тараққиёт ва барқарорликнинг муҳим омили” мавзуларида махсус курслар ташкил этилди. Махсус курс билим юрти услубий бирлашма раиси, мударриса ХуршидаУсмонова томонидан ўтилди.

Дарсда мазкур резолюциянинг нафақат БМТга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиши, балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50 дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилингани эътиборга молик экани, бу халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон раҳари ташаббусининг долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф этишнинг юксак эътирофи эканлиги масалаларига тўхтанилди.

Махсус курс Ўзбекистон мусулмонлар идораси тақдим этган маъруза ва слайдлар асосида олиб борилди. Дарсда “Ақлий ҳужум”, “Тезкор савол-жавоб” каби методлардан фойдаланган ҳолда жонли ва қизиқарли ўтказилди. Талабалар ўзларига қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Дарс талабаларда миллатларо тотувлик, диний бағрикенглик қаби умуминсоний қадриятларга содиқлик ва миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус
ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича
мудира ўринбосари Адина Сайдаҳмедова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*