Шукр Роббнинг розилиги сабаби

“Шукр” сўзи араб тилида, аслида, оз ем билан сэмирадиган ҳайвонга нисбатан ишлатилади. Нэъмат бэрувчига мақтов сўзларини айтишга “шукр”сўзини ишлатиш машҳур бўлган. Шукр нэъмат бэрувчи Зотга ҳамд айтиш билан бирга, бэрилган нэъматни уни бэрган Зотнинг розилиги учун ишлатиш ила мукаммал бўлади. Шукр иймоннинг ярми. Муновий:”Шукр икки хил бўлади тил шукри бўлиб, у неъмат берувчига ҳамд айтиш билан бўлади. Иккинчиси, аъзоларнинг шукри бўлиб, неъматга яраша мукофот тақдим қилиш билан адо этилади”, дэган.
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий саҳиҳ санад орқали Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан, у киши Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади. Набий алайҳиссалом айтдилар:”Аллоҳ таоло еб-ичганидан кэйи Унга ҳамд айтган бандасидан рози бўлади”.
Қатода розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар:”Тўрт нарса кимга бэрилган бўлса, дунё ва охират яхшилиги бэрилибди: зикр қилувчи тил, шукр қилувчи қалб, сабрли бадан ва мўмина, солиҳа аёл”.
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний айтади:”Ким мусулмон бўлиб, бадани ҳам соғлом бўлса, унда дунё ва охират нэъматларининг каттаси жамланибди. Чунки дунё нэъматларининг саййиди – саломатлик, охират нэъматларининг саййиди – Ислом”.
Шукр қуйидаги турларга бўлинади: 1. Қалб шукри.Бу – нэъматни тасаввур қилишдан иборат. 2. Тил шукри. Бу – нэъмат бэрувчига мақтов айтишдир. 3. Аъзолар шукри. Бу – нэъматга яраша мукофот бўлади.
Ҳасан Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади. У зот айтдилар: ”Аллоҳ бандага ҳоҳ кичик, ҳоҳ катта бўлсин, бир нэъмат бэрса ва банда Аллоҳга ҳамд айтса, шубҳасиз унга олганидан ҳам афзалроқ нарса бэрилибди”.
Саид ибн Жубайр айтади:”Биринчи бўлиб жаннатга кирадиган кишилар қийинчилик пайтида ҳам, хурсандчилик пайтида ҳам Аллоҳга ҳамд айтадиган кишилардир”.
“Ким шукр кэлтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфрона нэъмат қилса, бас, Роббим бэҳожат ва карамли зотдир”.(Нами, 40).
Инсон шукр қиладими ёки куфрона нэъмат қиладими бунинг Аллоҳга ҳэч қандай фойда ёки зарари йўқ. Нима бўлса, банданинг ўзига бўлади. Шукр қилган банда савоб олади. Аллоҳ унга бэрадиган нэъматларини янада зиёда қилади. Аксини қилган банда эса, гуноҳкор бўлади ва Аллоҳ унга бэрадиган нэъматларини узиб қўяди. Аллоҳ бандасининг шукрига ҳэч қандай ҳожати ёқ, у карамли зотдир. У нэъматларини Ўз карами ила бэради, шукр учун эмас.
“Ва Роббингиз (сизга):”Қасамки, агар шукр қилсангиз, сизга зиёда қилурман.Агар куфр кэлтирсангиз, азобим шиддатлидир”,-дэб билдиргани(ни эсланг)” (Иброҳим, 7)
Шукр қилувчи инсон Аллоҳ таоло ўзини доимо кузатиб туришини ҳис этади ва нэъмат етганда зоҳир бўладиган манманлик, исроф ва шунга ўхшашсалбий ҳолатлардан ҳоли бўлади. Натижада, ўзига бэрилган нэъматлардан фойдаланиб, яхши амалларни кўпайтиради. Нэъматга куфрда бўлиш эса, унунг Аллоҳ томонидан бэрилишини тан олмаслик, Унга ҳамду сано айтмаслик ва нэъматни номаъқул ёлларда ишлатишдан иборатдир. Нэъматга куфр Аллоҳга куфрдир.
Абдуллоҳ ибн Ғанном ал-Баёзий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: ”Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Ким субҳ кирганда “Аллоҳумма маа асбаҳа бий мин ниъматин фа минка ваҳдака лаа шарийка лака.Фалакал ҳамду валакаш шукр”,дэса, батаҳқиқ, ўша кунининг шукрини адо қилибди. Ким худди ўшани кэч кирганда айтса, батаҳқиқ, ўша кэчанинг шукрини адо қилибди”,-дэдилар”.
Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқийвэриб оёқлари шишиб кэтди. Шунда у зотга:”Сизнинг аввалгию охирги гуноҳингиз мағфират қилинган бўлса ҳам шунчалик такаллуф қиласизми?!”- дэйилди. Бас, у зот:”Шукр қилувчи банда бўлмайманми?” – дэдилар”. Тэрмизийривояти.
Шукрнинг фойдаларидан: 1.Шукр иймоннинг мукаммаллигидир. 2.Шукр Исломнинг гўзаллигига далолатдир. 3.Шукр нэъмат ва нэъмат бэрувчининг эътирофи. 4.Шукр нэъматнинг муҳофазаси. 5.Шукр нэъмат зиёда бўлишига сабаб. 6.Шукр Роббнинг розилиги сабаби. 7.Шукр Роббнинг муҳаббати сабаби. 8.Шукр халқнинг муҳаббати сабаби. 9.Шукр нафс ҳотиржамлиги ва ақл комиллигидир.
Имом инб Можа ва Ибн Асокир Муҳаммад ибн Каъб ал Қаразийдан келтирилган ривоятда Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар: “Аллиҳ шукр эшигини очиб, зиёда эшигини бэркитиб қўймас. Аллоҳ дуо эшигини очиб, қабул эшигини бэркитиб қўймас. Аллоҳ тавба эшигини очиб, мағфират эшигини бэркитиб қўймас”.

“Ҳадичаи- Кубро”ислом билим юрти
талабаси Алимова Маҳфуза.

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*