Ғийбат – тил офати

Тилдан кэладиган офатлар кўп ва турли туман бўлиб, улар қалбни сархуш қилади.Инсон табиатида ҳам уларга мойиллик бор.Мазкур офатлардан қутулишнинг осон ёли жим туришликдир. Бу жуда катта фазилатдир.Тил офатларига ғийбат, туҳмат, ёлғон кабиларни мисол қилиш мумкин. Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан, қўлидан саломат болган одамдир.”Бэшовлари ривоят қилган.
“Тилидан ва қўлидан”дэйилганда фақат шу икки аьзо кўзда тутилган эмас. Одатда,одамларга кўпроқ тил ва қўлдан озор,зарар етади. Шу сабабли бу икки аьзо алоҳида таькидланяпти.Ким бу ишни қилса мусулмонлик фазлини ёқотади.
Ғийбатнинг луғатдаги маьноси бир нарсанинг кўздан тўсилишидир. Уламолар ғийбатни шундай таьрифлайдилар: Журжоний айтади:”Ғийбат инсоннинг бор айбларини ёқлигида зикр қилишдир”. Муновий уни”Ғойибнинг айбини зикр қилишдир”,дэган.
Имом Абу Довуд Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: “Росули Акрам алайҳиссолату вассалам:”Биродарингни ўзига ёқмаган нарса билан эслашинг”,-дэдилар. Шунда:”Биродаримда мэн айтган нарса бўлсачи, бунга нима дэйсиз?”-дэйишди. “Пайғамбаримиз алайҳиссалом:”Агар айтганинг унда бўлса, ғийбат қилган бўласан, аммо бўлмаса,бўҳтон қилган бўласан”,-дэдилар.”
Фақиҳ ривоят қилади. Агар Фалончининг кийими калта ёки узун дэсангиз бу ғийбат бўлади. Энди фалончининг кийимини зикир қилсангиз, ғийбат бўлса-ю ўзидан гапирсангиз қандай бўлар экан? Ғийбатнинг ҳаром, гуноҳи кабиралардан эканини ҳамма уламолар бир овоздан таькидлаганлар. Мусулмон инсон бировнинг ғийбатига қулоқ солмаслиги ва ўзи ҳам ғийбат қилмаслиги лозим.
“Баьзиларингиз баьзиларингизни ғийбат қилманглар.Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар . Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўп қабул қилувчи ва раҳмлидир”(Ҳужурот,12).
Муставрид розияллоҳу анҳудан риваят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Ким бир кишини ғийбат қилиб бирор нарса еса, Аллоҳ уни жаҳаннамдан ҳудди ўшанча таомлантиради. Ким бир кишини ғийбат қилиб бирор нарса кийса, Аллоҳ унга жаҳаннамдан ҳудди ўшанча нарса кийдиради. Ким бир кишини шуҳрат ва риё учун ғийбат қилса,Аллоҳ уни қиёмат куни шуҳрат ва риё учун шарманда қилади”,-дэдилар”.Абу Довуд ривояти.
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:”Ей, тили билан иймон кэлтириб, дилида иймон кэлтирмаганлар, мусулмонларни ғийбат қилманг ва уларнинг камчиликларини қидирманг. Кимки уларнинг камчилигини қидирса, Аллоҳ ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади”,-дэдилар”.Абу Довуд ривояти.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мерожга чиққанимда мисдан бўлган тирноқлар билан юзларию кўксиларини тирнаётган бир қавмнинг олдидан ўтдим. Мэн: “Ей, Жаброил, улар ким?”,-дэб сўрадим. “Булар у дунёда одамларнинг гўштини еб, обрўларини тўкканлар”,-дэб жавоб бэрди”. Абу Довуд ва Аҳмад ривояти.

Фақат инсоннинг ўзигина ғийбатдан чэтланиб қолмасдан, бошқа ғийбат қилаётганларни ҳам ғийбат қилишларига ёл қўймаслик зарур. Зэро, ғийбат қилган инсон қанчалик гуноҳ олса, унга қўшилиб ёмонлаган ҳам, ғийбатни эшитган ҳам баробар гуноҳ оладилар. Ғийбатни эшитган киши ғийбатчининг гапини инкор қилсагина, гуноҳидан қутулади. Агар очиқ инкор этишдан қўрқса, қалби ила инкор этсин ва гапни бошқа тарафга буришга ёки туриб кетишга ҳаракат қилсин. Бир ўйлаб кўрайлик ғийбат нима учун қилинади? Сабаб жуда кўп, улардан баьзилари:
Аччиғини чиқаргандан ғийбат қилиб ўч олиш учун,танишлари кимнидир ғийбат қилаётган бўлса, уларга қўшилиб ёмонлашни ўзича, “одамгарчилик”дэб билгани учун, ўз обрўсини кўтариш учун, ҳасад қилгани учун ёки ҳазил қилиш учун.
“Ғийбатнинг давоси борми?”,”Ғийбатни қандай тўхтатиш мумкин?”дэган саволларга жавобни руҳий тарбия олимлари қуйидагича жавоб бэрганлар:
Аввало, ғийбатчи ғийбати сабаб Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлишини билиб қўйиши лозим. Шунингдек, унинг савоблари ғийбат қилинганга олиб бэрилишини, агар савоби бўлмаса, ғийбат қилинганнинг гуноҳлари унга олиб бэрилишини билиб қўйсин. Бошқаларни айблаётганлар ўзларига бир боқсинлар . Ўзлари шу қадар айблардан покми? Ўзларининг айби бисёр бўла туриб, бошқаларни айблашдан уялмайдиларми? Ўзини биров ғийбат қилишини истсмаганидэк, ўзи ҳам бошқаларни ғийбат қилмасин.
Ғийбат қилишга сабаб бўлган омилга назар солсин ва ўша сабабни ёқ қилишга ҳаракат қилсин.Дарднинг давоси уни кэлтириб чиқарган сабабни ёқ қилиш ила бўлади.
Ғийбатнинг оқибати нақдар ёмонлиги ва ғийбатчининг жаҳаннамдаги жазоси ва ўрни хусусида Ҳумаза сурасида шундай дэйилади:
“Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига “вайл”бўлсин. У мол жамлади ва уни санаб турур. У, албатта, моли уни абадийқолдирур дэб ҳисоблар. Ёқ! Албатта, у “ҳутомага” ҳор-зор этиб ташланур. “Ҳутома” қандоқ нарса эканини сэнга нима билдирди? У Аллоҳнинг шиддатли, ўчмас оловидир.Қалбларгача етиб борадигандир.Албатта, у уларнинг устидан қоплангандир. Узун-узун устунларга боғлангандир”.
Яни, “айбловчи, обрў тўкувчи”дан мурод ҳоҳ сўз билан, ҳоҳ имо-ишора билан бўлсин ғийбат қилувчилардир. Ана ўшаларга Аллоҳнинг азоби бўлсин. Ана ўшалар, унга отилган нарсани парчалаб ташловчи ҳутомага улоқтириб ташланурлар. Ҳутома у Аллоҳнинг қиздириб қўйилган,ўчмас, шиддатли оловидир. У шундай оловки, унда олов қалбларгача етиб борадиган, унда қалблар ёндириладиган олов. Ўша ғийбатчилар бу дунёда ғийбат қилиб, қалбларга озор етказган эдилар. Энди эса, ўзларининг қалблари ёқилмоқда. Аллоҳ ҳэч кимга адолатсизлик қилмайди, оладиган жазолари қилмишларининг жинсидандир. Қалб нозик нарса бўлганлиги учун, унинг алами, оғриғи бошқа алам, оғриқлардан қаттиқроқ бўлади. Уларнинг макони табақама-табақа, яни зиндон ичра зиндонда бўладики, у зиндон оловли ва ўша зиндондаги устунларга боғланган ҳолда ва ўша устунлар ҳам оловли ҳолдадир.
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида бадбўй ҳидли шамол эсиб қолди.Шунда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:”Мунофиқлар мусулмон ларни ғийбат қилдилар, шунинг учун бадбўй ҳидли шамол эсяпти “,-дэдилар.
Ҳакимларнинг баьзиларига айтилди:”Пайғамбаримиз алайҳиссалом замонларида ғийбат шамоли бадбўйлигининг билинишида ва бизнинг замонамизда бу нарсанинг ёқлигида қандай ҳикмат бор?”
Жавоб бэришди:”Чунки бизнинг давримизда ғийбат кўпайиб бурунларимиз бу бадбўй ҳид билан тўлиб битган,бунинг ўхшаши: Бир киши тэри ошловчининг олдига кирса, тэрининг бадбўй ҳидидан уларнинг олдида тура олмайди, бироқ у жойда ишловчилар бэмалол ишлаб, овқатланиб, чой ичавэрадилар, улар бадбўй ҳидни сэзмайдилар. Чунки уларнинг бурунлари ўша ҳид билан тўлиб бўлган. Биздаги ҳозирги ғийбат ишлари шундай ҳолатдадир”.

“Ҳадичаи- кубро”ислом билим юрти 2-курс талабаси Алимова Маҳфуза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*