ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 24 январь куни Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори, шоира, “Дугоналар” журнали бош муҳаррири ўринбосари Гулжамол Асқарова ҳамда мазкур журнал жамоаси билан давра суҳбати ташкил қилинди

“Дугоналар” журналининг бош муҳаррири ўринбосари Гулжамол Асқарова ва мазкур журнал жамоаси билан билим юрти талаб қизлари иштирокида суҳбат бўлиб ўтди. Гулжамол Асқарова суҳбатни мана шу журналнинг ташкил этилиш тарихи, унинг собиқ бош муҳаррири марҳума Ҳалима Худойбердиева ҳақида қисқача сўзлаб ўтди. Унинг айтишича, 2017 йилда Президентимиз Ш.Мирзиёев мазкур журнални таъсис этиш таклифини билдирганлар. Шу муносабат билан 2018 йил 20 апрел куни “Дугоналар” журналининг илк сони чиққани муносабати билан ушбу журналининг тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг бош муҳаррири Ҳалима Худойбердиева ҳам Шавкат Миромонович таклифи билан тайинланган бўлиб, Ўзбекистон халқ шоираси, журнал бош муҳаррири Ҳалима Худойбердиева тақдимотда сўзлаган нутқларида журнал ҳақида – Журналимиз номига алоҳида тўхталадиган бўлсам, гарчи луғавий маъноси туркий бўлмаса-да, “дугоналар” сўзи қалбимиз, руҳиятимизга яқин. Аммо бу ном журнал ўқувчилари таркибига таъсир қилмайди, у йигитларимиз учун ҳам севимли бўлишига ҳаракат қиламиз, – деган самимий фикрларини келтириб ўтди.

Ҳалима Худойбердиевадан мерос қолган ушбу журнал жуда кўплаб ва турли рукнларни ўз ичига олиб, унда ҳар ким ўз ижод маҳсулини намоён қилиши мумкинлигини билдирган ҳолда, Гулжамол Асқарова билим юртининг талаба ва устозлари билан ҳам бундан кейин ҳамкорликда иш олиб бориш истаги борлигини ва билим юрти талаба қизлари ҳамда мударрисалари ўз ижод маҳсуллари билан ушбу журнални бойитишга ҳисса қўшсалар жуда мамнун бўлишини билдириб ўтди. Айни дамда, талаба қизлар ҳам ушбу шоира опанинг илиқ таклифларидан жуда хурсанд бўлишди.

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*