“ЎРИКЗОР” МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 22 январь куни “Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “2019 йил – “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди.

“Ўрикзор” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла фаол аёллари билан “2019 йил – Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди. Унда “Қайноналар кенгаши” ҳамда хотин-қизлар кенгаши раиси Бабаева Гулчеҳра, хотин-қизлар билан ишлаш оиладаги маънавий-ахлоқий ишларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис Шахноза Низамова, маҳалла отинойиси ва билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжоновалар иштирок этдилар.


Суҳбатни билим юрти мударрисаси Дилором Толипова олиб борди. Унда 2019 йилда давлат дастури дориасида амалга оширилиши кўзда тутилган масалалар, хусусан, пенсия, ногиронларга яратилаётган шарт-шароит ва қулайликлар, ишсизларни иш билан таъминлаш масаллари ҳақида сўз юритилди. Аёллар ўзларини қизиқтирган саволлар беришди ва керакли жавобларни олишди.

 

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*