УЧТЕПА ТУМАНИДАГИ 287-МАКТАБДА ДАВРА СУҲБАТИ БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 16 январь куни Учтепа тумани 287-мактаб 8-, 9-синф ўқувчи қизлари билан “Биз жиноятчиликка қаршимиз” ва “Биз эрта турмушга қаршимиз” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртининг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова, мударриса Севара Ганиевалар иштирокида Учтепа тумани 287-мактаб 8-, 9-синф ўқувчи қизлари билан “Биз жиноятчиликка қаршимиз” ва “Биз эрта турмушга қаршимиз” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди. Суҳбатда мазкур мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Н.Атабаева, Ёшлар иттифоқи етакчиси М.Хасановалар ҳам иштирок этдилар.


Бугунги кунда ёшлар айниқса, вояга етмаганлар орасида жуда долзарб бўлиб бораётган масалалардан бири эрта турмуш қуриш ва ундан келиб чиқаётган турли аянчли воқеалар, унинг сабаблари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг йўллари ҳақида билим юрти мударрисаси Севара Ганиева гапириб ўтди. Шунингдек, мактаб ўқувчи қизлари ўзларининг мавзуги оид қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва етарли жавобларни олдилар. суҳбат жуда саммий ва фойдали бўлганини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*