ХАДИЧАИ КУБРО АЁЛ-ҚИЗЛАР ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

2019 йилнинг 13 февраль куни “Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 536 йиллиги” муносабати билан тадир бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 13 февраль куни “Буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби Алишер Навоий таваллудига 578 йиллиги ҳамда улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби, саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 536 йиллиги” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Талаба қизлар тадбир давомида Алишер Навоий ва Бобур ҳаётидан саҳнали кўринишлар намойиш этишди. Шунингдек, саловот ва нашидалар билан мазкур тадбирни бойитишди.
Унда яна “Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур жаҳон эътирофида” рукни остида улар ҳақидаги олимларнинг турли фикрлари намойиш этилган слайд кўрсатилди. Тадбир сўнгида талаба қизлар билан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад бобур ҳаёти ва ижодига оид савол-жавоблар ўтказилди ҳамда ғолиблар совғалар билан тақдирландилар.
Хулоса қилиб айтганда тадбир жуда қизиқарли ва фойдали бўлди. Талаба қизлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига оди билимларини мазкур тадбир орқали янада мустаҳкамлаб олишди.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*