ИНСОН БОШ МИЯСИ

Каъбада Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ибодат қилишларига қаршилик қилган ашаддий кофирлардан бири ҳақида Аллоҳ таоло Қуръонда бундай дейди: “Йўқ! Қасамки агар у тўхтамаса, албатта Биз унинг пешона сочидан-ўша ёлғончи, адашган пешона сочидан тутармизда…”. (96:15-16)
Нима учун Қуръон бошнинг олд қисмини (пешона соч) “ёлғончи ва адашган” дея таърифлайди? Нима учун Қуръон шахснинг ўзини “ёлғончи ва адашган” демади? Ёлғончилик ҳамда адашганлик билан бошнинг олд қисми (пешона соч) ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Агар биз инсон бош суягининг олд қисмига қарасак, бош миянинг энг олди (бўртиб чиққан) қисмига кўзимиз тушади (1-расм).

Расм 1. Инсон бош мияси чап ярим шарининг функционал қисми. Энг олд қисм бош миянинг энг олд тарафида жойлашган.
Гап мана олд қисм ҳақида кетмоқда. Хўш, мазкур қисмнинг (жой) функцияси ҳақида физиологияда нималар маълум?
“Анатомия ва физиология моҳияти” номли китобда келтириладики, “ҳаракат ва режалаштириш мақсадида олдиндан нималарнидир ҳисобга олиш, ташаббускор ҳаракатлар ва ҳ.к.ларни ўйлашнинг аввали бош миянинг энг олд қисми – олдиндаги юмшоқ бўлакчада пайдо бўларкан. Ана шу жой бош мия хотиралари жойидир”. Яна ушбу китобда дейиладики, “инсон бош миясининг ўша энг олд қисми агрессия, яъни тажовузкорликка ҳам функциявий марказ бўлиб хизмат қилар экан”.
Шунинг учун бош миянинг мазкур жойи (ишларни) режалаштириш, ҳаракат содир бўлиш, ижобий ёки салбий хулқларнинг юзага келишида ҳамда ҳақиқат ёки ёлғонни сўзлашда ҳам “жавобгар”дир. Яъни, бирор киши гуноҳ қилаётганда бошнинг олд қисмида ўша гуноҳ тасвирланган бўлади. Профессор Кейз Л. Мурнинг таъкидлашига кўра, бош мия энг олд қисмининг бундай функциясини олимлар сўнгги 60 йил ичида аниқлашга муваффақ бўлганлар. Энди Аллоҳ нима учун “пешона соч қисми” деганлигини тафаккур қилсак, ҳаммаси аён бўлади.

Хадичаи Кубро аёл – қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти
4 – курс талабаси Тоғаева Азиза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*