Аёлларни эркакларга, эркакларни аёлларга либос қилиб яратган Зот

“Мўминаларга айтинг, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар ачун покдир. Албатта Аллоҳ нима қилаётганларидан ўта хабардордир 30 Мўминларга айтинг кўзларини тийсинлар 31” деб марҳамат қилган Аллоҳ суҳбанаҳу ва таалага ҳамд бўлсин (Нур сураси).
“Одам боласига зинодан бўлган насибаси ёзилгандир. Уни идрок қилмасдан қолмайди. Икки кўзнинг зиноси назар солиш, икки қулоқнинг зиноси эшитиш, тилнинг зиноси гапириш, икки қўлнинг зиноси ушлаш, икки оёқнинг зиноси юриб боришдир. Нафс орзу ва иштаха қилади, фарж эса уни ё тасдиқлайди ё ёлғонга чиқаради”, дея таълим берган Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассаламга дуруду саломлар бўлсин. (Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган. Имом Муслим)
Аллоҳ таоло Қуръони каримда “У(аёллар)ни сизларга, сизларни уларга либос қилдик,” деб марҳамат қилган. Оилавий муносабатларда ҳам, шахсий муносабатларда ҳам эр-хотин бир-бирини қўллаб, тушуниб яшаши оилалар тинчлиги ва жамият фаровонлигининг негизи ҳисобланади. Аллоҳ тоало аёлни ўз жуфтининг қовурға суягидан яратиб қўйганлиги ҳам улардан бири бошқасисиз мукаммал бўла олмаслиги, ҳаётининг маълум жавҳаларида нуқсон ёки қандайдир етишмовчилик бўлишининг яққол ифодасидир. Никоҳ муносабати ҳаттоки жаннатда ҳам давом этувчи риштадир. Уни қандайдир арзимаган сабаблар ёки ҳаётнинг ўткинчи қийинчиликларига сабр қила олмай бузиш Аллоҳнинг ғазабланишига олиб келувчи иш. Шу ўринда айтиш лозимки оилага, жуфти ҳалолига бўладиган хиёнат гуноҳларнинг энг катталаридан ҳисобланади. Ўзини мўминман деган банда учун бу айнан тўғри йўлдан озишдир.
Абдуллоҳ ибн Масъуд ривоят қилинади: Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи вассаламдан келган қудусий ҳадисада Аллоҳ таоло дейди: “Албатта, (номаҳрамга) назар қилиш иблиснинг захарланган ўқларидан биридир. Ким Мендан қўрқиб у (назар)ни тарк қилса бадалига бир иймон бераманки, ўз қалбида унинг ҳаловатини топади”, деди, дейилган.
Имом Табароний ва Ҳоким ривояти.
Бу ҳадисда Аллоҳ таолонинг улкан ваъдаси бор. Мўмин ва мўминалар кўзларини тийишлари деган жумладан мисол қилиб бугунги кунни оладиган бўлсак, интернет тармоқларида жойлаштирилаётга беҳаё видео лавҳалар ва суратларни кўриш ҳам кўз зиносининг айни ўзидир. Бу ўша бегона шахс билан зино қилишдек гуноҳга, зеҳнни пасайишига ва жамиятда турли келишмовчиликлар чиқишига сабаб бўлувчи нарсадир. Мўмин банда ҳаттоки шубҳали нарсаларда ҳам четда бўлиши таъкидланга бир пайтда бу каби ношаръий ишларни қилиши умуман мумкин эмас.

Хадичаи Кубро аёл – қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти
4 – курс талабаси Тоғаева Азиза

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*