УЧТЕПА ТУМАНИ 312-МАКТАБДА ДАВРА СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

2019 йилнинг 15 февраль Учтепа тумани 312-мактаб 9-10-11-синф ўқувчи қизлари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди

Жорий йилнинг 15 февраль куни билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова, мударриса Озода Маҳкамова иштирокида Учтепа тумани 312-мактаб маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Шарофат Ёрбобоева ва 9-10-11-синф ўқувчи қизлари билан “Биз эрта турмушга қаршимиз” мавзуларида суҳбат ташкил қилинди.
Бугунги кунда ёшлар айниқса, вояга етмаганлар орасида жуда долзарб бўлиб бораётган масалалардан бири эрта турмуш қуриш ва ундан келиб чиқаётган турли салбий оқибатлари, турмуш қуришда нимаарга эътибор бериш кераклиги, шунингдек, қизларнинг ўзини тутиш, кийиниш маданияти ва одоб-ахлоқ масалаларида маълумот ва зарурий маслаҳатлар бериб ўтди.
Мактаб ўқувчи қизлари ўзларининг мавзуги оид қизиқтирган саволлари билан мурожаат қилдилар ва етарли жавобларни олдилар. суҳбат жуда саммий ва фойдали бўлганини билдирдилар.

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*