Тинчлик кушандаси

Терроризм жамиятда беқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима ва қўрқув уйғотишга қаратилган сиёсий курашнинг ўзига хос усулидир. У яширин руҳдаги ташкилотлар томонидан беқарорлик келтириб чиқариш орқали давлат ҳокимиятини эгаллаш мақсадида қўлланилади. Террорчи уюшмалар оммавий бўла олмаганлиги учун ҳам кўп ҳолларда аҳолининг кенг қатламлари номидан ҳаракат қилиш таассуротини уйғотиш мақсадида диний шиорлардан ниқоб сифатида фойдаланадилар.
Терроризмнинг энг асосий хусусиятларидан бири бундай ҳаракат тарафдорларининг “зўрлик давлатни парокандаликка олиб келади, деган ғояга асосланиб ҳаракат қилишлари яққол кўринади. Терроризмнинг яна бир хусусияти ҳеч қандай уруш бўлмаётган, тинчлик ҳукмронлик қилаётган, жамиятда демократик институтлар фаолият кўрсатаётган бир шароитда муқобил усулларни атайин инкор этган ҳолда сиёсий масалаларни зўрлик йўли билан ҳал қилишга интилишида кўринади. Бундай сиёсий масалалар ўз навбатида ҳудудий, этник, диний ёки бошқа шакл-у шамойил касб этиши мумкин. Маълумотларга кўра, 2017-йилда террорчилар қўлида дунё бўйича 33 минг киши ҳалок бўлган. 2014-йилдан бери ҳаммаси бўлиб 152 минг киши жабрланган. Ҳар йили 1600 та террорчилик ҳаракати амалга оширилмоқда.
Терроризм Ғарб маданиятидаги “ирҳоб-терроризм” тушунчасининг маъноси ҳақида Қоҳира дорулфунуни ўқитувчиси Яҳё Абдулмубдий шундай дейди: “Ирҳоб” сўзи инглиз тилида “террор” сўзига “исм” қўшимчасини қўшиш билан (терроризм) “қўрқув”, ”даҳшат” маъноларини ифодалайди. Агар “терроризе” феъли шаклида истеъмол қилинса “қўрқитди” “даҳшатга солди” маъноларини англатади.
Жаҳонда юзлаб террорчилик уюшмалари мавжуд. Улар ичида энг кўзга кўринганлари: Олмониядаги “Бадер майнхуф”, Италиядаги “Қизил гвардия”, Япониядаги “Қизил армия”, Ирландиядаги “Республикачилар армияси”, Перудаги “Нурли тупроқ” ва Баск оролидаги “ЕТА” уюшмаси. “ЕТА” – ғарбликларнинг айтишича, йигирманчи аср тарихидаги энг машхур террорчилик уюшмаси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига қарши қатъият билан курашиб келмоқда. ЎзР кўплаб халқаро битимларнинг, халқаро терроризмга қарши курашга қаратилган битимларнинг, жумладан ҳаво кемаларини қонунга хилоф равишда эгаллаб олишга қарши кураш тўғрисидаги 1970-йилдаги Гаага конвенциясининг, Фуқаро авиациясининг хавфсизлигига қарши қаратилган қонунга хилоф ҳаракатларга қарши кураш тўғрисидаги 1971-йилги Монреал конвенсиясининг ва бошқа кўплаб конвенсияларнинг иштирокчиси ҳисобланади.
Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда. Бу эса уларни бартараф этиш учун биргаликда амалий ечим топишни тақозо қилмоқда. Шу мақсадда юртимизда қатор лойиҳалар амалга оширилиб, мулоқот гуруҳлари ташкил этилди.
Мамлакатимизда фуқароларнинг ўз диний ҳуқуқларини амалга ошириши учун яратилган шароитларни диний ташкилотлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Ҳозирги кунда Республикамизда 2186 та диний ташкилот фаолият юритмоқда. Мустақиллик туфайли уларнинг фаолияти том маънода тикланди. Бундан ташқари, фуқароларга ислом динининг эзгу моҳиятини тушунтириш мақсадида Ўбекистон мусулмонлари идорасининг “Ҳидоят”, “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури” газеталари мунтазам чоп этилмоқда. Республика телевидениеси орқали “Зиё” студияси ва “Ҳидоят сари” кўрсатувлари мунтазам бериб борилмоқда. Бундан ташқари турли хил диний соҳага оид китоблар нашр қилинмоқда. Давлатимизда юқорида қайд этилган террористик ташкилотларни тузиш, ташкил этиш ва уларга амалий ва моддий ёрдам кўрсатиш қатъиян ман этилади. Бу ҳақда Конституциямизда ҳам белгилаб қўйилган: “Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қаўювчи, давлатнинг суверенитетига таҳдид солувчи ноқонуний ташкилотларни тузиш ман этилади”. 57-модда.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта
махсус ислом билим юрти 2-курс
талабаси Хайдарова Фазилат

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*