Юксак эътироф

Ўзбекистон ташаббуси туфайли жорий йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида инсоният учун жуда муҳим саналган тарихий ҳужжат қабул қилинди. “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюция иштирокчи давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистонда 130 дан ортиқ миллатлар ва элатлар, 16 та конфессия вакиллари ўзаро тинч-тотув, аҳил бўлиб яшайди. Мамлакатда турли халқлар маданияти, тили, қадриятлари, аънъанларини асраб-авайлаш, диний маросим ва тадбирларни ўтказиш учун барча шароит-шароитлар ҳамда икониятлар яратиб берилган. Ҳаммамиз – бир оиламиз. Унинг номи буюк Ўзбекистондир. Ҳамма Ҳаракатлар стратегиясини рўёбга чиқиши учун бор куч-ғайратини сафарбар этяпти. Ёшларни тарбиялаш, раҳим-шафқат, инсонийлик, бағрикенглик, ҳурмат-иззат, турли халқлар маданияти ва тарихи билан ўртоқлашиш каби энг яхши фазилатларни уларнинг онгига сингдириш дин пешволарининг муҳим вазифаларидан биридир. Ўғил-қизларнинг осойишта тинч ҳаёт шунчаки пайдо бўлмагани, бу миллионлаб одамларнинг, Президентимизнинг улкан меҳнати натижаси эканлиги билишлари шарт. Умумий эртанги кунимиз эса биргаликда қилган бугунги интилишларимизга боғлиқдир.
“Маърифат ва диний бағрикенглик” тўғрисидаги резолюция жаҳонда экстремизм, терроризм муаммоси авж олиб, турли дин ва эътиқод вакилларига нисбатан тоқатсиз, муросасиз муносабатлар кузатилаётган бир вақтда глобал таҳдидларга қарши курашишнинг самарали воситаси сифатида маърифат, таълим-тарбия масаласини илгари сургани билан, айниқса, аҳамиятлидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган тарихий нутқида ушбу долзарб масалага алоҳида эътибор қаратиб: “Биз муқаддас динимизни азалий қадриятларимиз мужассамининг ифодаси сифатида беҳад қадрлаймиз. Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади”, – дея таъкидлаган эди.
Давлатимиз раҳбари БМТ минбарида туриб сўзлар экан, Ўзбекистон томонидан таклиф этилган резолюциянинг асосий мақсади “барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат” эканини қайд этди. Ҳужжат “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш“га қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 19 декабрдаги топшириғига асосан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда ушбу махсус резолюцияни мазмун-моҳиятини англаш мақсадида, билим юртимизда “Маънавият соати” лари ва дарслар ташкил этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТда сўзлаган нутқи ҳамда Ўзбекистоннинг диний-маърифий соҳага оид ташаббуслари нафақат халқимиз, балки халқаро жамоатчилик томонидан ҳам фаол қўллаб-қувватланаётганини кўрсатади. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактаби, Ўзбекистон халқаро ислом академияси – буларнинг барчаси халқаро даражадаги йирик лойиҳалардир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида “Маърифат ва диний бағрикенглик“ деб номланган махсус резолюция қабул қилинди. Лойиҳаси Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат БМТга аъзо барча давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди. Резолюциянинг қабул қилиниши 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган ташаббуснинг амалий ифодаси бўлди.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс марказм раҳбари
М. Саиджалолова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*