“Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси – Ўзбекистон сиёсатининг юксак эътирофи

Сўнги йилларда Ватанимиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳатлар, диний маърифий чора-тадбирлар жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилиб, қўллаб –қувватланиб келаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Юртбошимиз 2017 йил сентябрь ойида Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаюксак минбарлардан туриб, “Таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашиш” даркор эканлигини таъкидлаб ўтар эканлар, 2018 йил 12 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеясининг ялпи сессиясида Ўзбекистон, Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуси“Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси номи билан ҳаётга татбиқ этилди. Ушбу резалюция “бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқод қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камситилишига йўл қўймасликка кўмаклашиш”га қаратилгандир.
Мазкур резолюция нафақат БМТга аъзо давлатлар томонидан,балки Шимолий Америка ва Лотин Америкаси, Осиё, Африка ва бошқа қитъаларнинг 50дан зиёд мамлакати билан ҳаммуаллифликда қабул қилингани эътиборга молик. Бу халқаро ҳамжамият томонидан Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуси долзарблиги ва ўз вақтида илгари сурилган таклиф эканининг юксак эътирофидир.
БМТ Бош Ассамблеясида мазкур резолюциянинг бир овоздан қабул қилиниши Президентнинг турли миллат ва конфессиялар ўртасида ҳамкорлик, ўзаро ҳурмат ва бирдамлик муҳитини мустаҳкамлаш, конфессиялар, миллатлар ва маданиятлараро мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва асраш, юртда тинчлик ва тотувликни таъминлашга қаратилган изчил ва пухта ўйланган стратегияси жаҳон хамжамият томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганлигининг яққол далилидир.

Хадичаи Кубро аёл-қизлар
ўрта махсус ислом билим
юрти мударрисаси
Х. Усмонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*