ҒАФУР ҒУЛОМ УЙ МУЗЕЙИГА ТАШРИФ

2019 йилнинг 28 февраль куни Хадичаи Кубро аёл- қизлар ўртамахсус ислом билим юрти талаба қизлари билан Ғафур Ғулом уй музейига ташриф буюрилди


Жорий йилнинг 28 февраль куни билим юрти маънавий-маърифий ишлар бўйича мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова бошчилигида Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти 1-курс талаба қизлари билан Ғафур Ғулом уй музейига ташриф буюрилди. Унда талабалар Ўзбекистон халқ шоири ва ёзувчи Ғофур Ғуломнинг ҳаёти, ижоди ва асарларига оид маълумотларга эга бўлишди. 2004 йилда ташкил этилган экспозицияни томоша қилиш жараёнида талаба қизлар Ғофур Ғулом туғилган ва кейинчалик кўчиб ўтган уйи, унинг ижодхонаси ҳамда у яшаган давр билан ҳам танишишди. Айниқса, унинг асарларига ишланган иллюстрация ва ҳайкаллар талаба қизларни алоҳида диққатини тортди. Талаба қизлар мазкур ташрифдан жуда катта фойда олишди ва вақтларини жуда мазмунли ўтказишди.

 

 

 

 

 

 

 

Маънавий-маърифий ишлар бўйича
мудира ўринбосари Зайнаб Комилжонова

Мулоҳаза билдириш

Your email address will not be published. Required fields are marked *

*